NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил
Билдиришлар қатори 19:40 16/02/2019
Батафсил
Халқаро журналист Наманган вилояти газетасига муҳаррир бўлди 17:15 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятининг расмий ижтимоий-сиёсий газетасида янги раҳбар кадр тайинлови амалга оширилди.
Батафсил
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил

Кўнгил бутунлиги саодатдир

Июль 20
15:57 2016

Меҳр-оқибат халқимизнинг асрий анъаналаридан бири. Бу туйғу уруш ва зилзила пайтларида синовдан ўтган. Эзгу одатлар ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Яқида Наманган шаҳридаги “Яхёхон тўра” жомеъ масжиди фаоллари имом-хатиб Нуруллоҳ Жамалов бошчилигида бир неча меҳр-оқибат  тадбирларини ўтказишди. Улар аввало вилоят психофизик ривожланиши бузилган болалар уйида бўлдилар. Бу масканда 63 нафар бола тарбияланади. Уларнинг ихтисослаштирилган типдаги болалар уйида бўлишлари бежиз эмас. Жажжиларнинг ҳар бири алоҳида парваришга мухтож. Уларни ўйлаб оиладиги соғлом турмуш тарзи нақадар муҳим ва зарур эканлигини яна бир бор ҳис қиласан. Хусусан, ота-оналар ўз зурриёддарининг  етти мучаси соғ, кўрса кўз қувонадиган бўлиб туғилишлари учун эҳтиёткор, пархезкор бўлишлари керак. Ичиш, чекишнинг ҳар қандай туридан воз кечишлари зурур. Бўлғуси оналарнинг саломатликларини асраш учун  уларга алоҳида ғамхўрлик қилишлари муҳим.

Миннатдорлик билан айтиш жоизки болажон юртимиз бор. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган  шароитлар қуршовида ногирон бўлиб ҳаётга келган 63 нафар болажонларга кўрсатилаётган эътибор, меҳр-мурувват, ғамхўрликни кўриб, кўнглимиз таскин топди. Ҳаётдан баҳра олиб яшашни истаган бу норасида гўдаклар меҳрга, мурувватга, эътиборга муҳтож. Уларнинг нигоҳлари, маъюс боқишларида  ўзгача маъно мужассам. Ҳаётга бўлган ишонч, умид бор уларнинг қалбида. Бу ердаги тарбиячиларнинг болаларга ўз онасидек тарбия беришлари, оқ ювиб, оқ тарашларини кўриб,  соҳа ходимларининг ўз касбларига бўлган муҳаббатларидан мамнун  бўлдик. Муҳими, уларнинг ғамхўр оталари, меҳрибон оналари бор. Улар ҳам бошқа болалар қатори ҳаётдан завқ олиб яшайдилар, ўйнаб-куладилар, олам-олам орзулар, умидлар уммонида сузадилар. Ниятлар холис, орзулар муштарак.

- Болаларга қалб меҳри билан муносабатда бўлган, узоқ йиллар ишлаб ҳаётининг асосий қисмини шу  даргоҳда ўтказган тарбиячи-энага Маҳфузахон Мавлонова, хамшира Иноятхон Қаҳҳоровалар ҳозир ҳам ҳаммага ибрат кўрсатмоқдалар, - дейди бош врач Назирахон Ҳамдамова, - шунингдек, врач Назирахон Бозорова, тарбиячи-энага Гулруҳ Жабборова, Шоира Юсуповалар меҳнати ҳам таҳсинга лойиқ. Муҳими улар болажонларни ҳақиқий ғамхўрлик билан тарбиялашади. 

Жаннатда бир эшик бор, бу эшикнинг номи хурсандчилик эшигидир. Бу эшикдан фақатгина етимнинг бошини силаган етимпарвар инсонлар киради,- дейилади ҳадисда. Масжид фаоллари бунга амал қилиб норасида гўдакларга ўз совға-саломларини топширдилар.  Шунингдек улар  Наманган шаҳридаги саховат интернат уйида истиқомат қилувчи кекса отахон-онахонларнинг холидан хабар олдилар. Кўнгли ўксик бўлсада, уларга меҳр кўрсатаётган саховат уйи ходимлари сабаб якка ёлғиз кексалар ҳаётдан мамнун яшайдилар. Қўлларини дуога очиб, эзгу ниятлар қиладилар. Бу масканда  барча шароитлар муҳайё этилган. Турар жой, озиқ-овқат, маданий дам олиш, тиббий хизмат кўрсатиш ва бошқа хизматлар йўлга қўйилган. Кун ора ташриф буюрувчи  саховатпеша кишилар бу ердаги нуронийлар ҳолидан хабар олиб, ўксик қалбларини чоғ этишга, савоб амалларни бажаришга интиладилар.

Президентимиз ҳар гал ўз маърузасида  яхшиликни ҳар бир киши, ҳар куни амалга оишириши лозимлигини уқтириб келади. Бу тавсиядан ҳар бир фуқаро ўзига вазифа ва  масъулият олиши керак. Қўлидан келганича муҳтожларга ўзининг самимий ёрдамини аямаслиги керак. Зеро табаррук китобларда таъдикланганидек, «Масканларнинг энг яхшиси  Аллоҳнинг наздида етимнинг бошини силаган хонадон, зеро бу хонадондан ёруғлик нури таралиб туради». Сиз ҳам яхшиликка, ёрдамга шошилинг азизлар!

Раҳимжон Ирисов.

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz