NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
УЧҚЎРҒОНДА МУТАСАДДИЛАР ҚАЧОН "УЙҒОНАДИ"? 18:29 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун “одамларни рози қилинг­лар, қишлоқларимиз обод ва кўркам бўлсин”, деб баралла айтиб турилган бир вақтда тумандаги раҳбарларимиз йўл тутаётган тутумдан ажабланмасдан иложимиз йўқ. Негаки, уйнинг том қисмини таъмирлаш ишларини амалга ошириш ҳар бир хонадонга 8 миллион сўмдан тўғри келар экан. Бунинг учун банкдан кредит олишимиз айтилмоқда. Майли, биз бунга қарши эмасмиз. Аммо мавжуд 32 та хонадонда яшовчиларнинг аксарияти эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бор кишилар эканлигини эътиборга олиш, кредит пулини камайтириш ҳақида ҳам ўйлаш лозим-ку?!

Батафсил
Навбатдаги ғалаба муборак, Муроджон! 17:36 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Эътироф этиш жоиз, бокс оламида “Кака” номи билан меҳр қозонган 24 ёшли спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев мазкур жангни қўшиб ҳисоблаганда учинчи ғалабани қўлга киритди. Бундан олдинги икки жангда эса у  аргентиналик Давид Паза ва америкалик Жорж Руизни муддатидан аввал, яъни нокаут эвазига таслим этишга муваффақ бўлган.
Батафсил
Наманганда Агентлик сайёр қабули: таҳририятлар почтадан пулини қачон олади? 16:13 15/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Давлат мулкини хусусийлаштириш “баҳона”сида кўплаб туман ва шаҳар ҳокимликларининг газеталари таҳририятлари биноларидан маҳрум бўлиб, уларда турли хил ноқулайликлар юзага келган. Шунингдек, газета таҳририятлари почта, матбуот тарқатувчи идораларидан обуна пулини олишда муаммоларга дуч келмоқда. Оқибатда босмахонадан қарздорлик кўпаймоқда, ишчи-ходимларнинг ойлик иш ҳақларини беришда узилишлар пайдо бўляпти.
Батафсил
"Навбаҳор" мағлубиятига жиддий эътироз: Бизга шунақа футбол керакмиди? 18:43 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мавсум давомида бир мутасадди айтиб ўтганди: "Мўминжоновни алмаштирсак бир нечта футболчилар ҳам кетиб қолади, шунинг учун ҳам ўзи бошқариб юрибди". Мўминжонов келганидан бошлаб ўрнини шу тарзда "суғурта" қилиб олган, қойилмисиз?  Саволлар бирин-кетин чиқиб келмоқда. Энг алам қилган жиҳати нима биласизми, кечаги аламли мағлубиятдан сўнг бош мураббий Илҳом Мўминжоновнинг ўйиндан кейинги аъло кайфияти бўлди. Бу ҳолат, ҳатто "Сўғдиёна"дан учралган шубҳали мағлубиятдан сўнг ҳам кузатилганди, сукут сақлаган эдим. "Насаф" билан ўйиндан сўнг ҳам шу ҳолат.

Батафсил
Наманганда "Адолатли қайнона"лар борми? 17:54 14/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Уларнинг “адолатли қайнона” сифатидагина эмас, балки истеъдодли инсон, турли ҳаётий вазиятларда тўғри қарор қабул қилиш қобилияти, юксак муомала маданиятига эгалиги билан ҳам ажралиб туришлари ҳам аён бўлди.
Батафсил

Лоқайдликка йўл қўйилса, олов ёвга айланиши мумкин

Март 29
11:21 2018

Ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши, оловдан эҳтиётсизлик билан фойдаланиш, қасддан ўт қўйиш, болаларнинг шўхлиги, технологик ҳодисалар ва ҳоказо. Аксарият ҳолларда аҳоли яшаш хонадонларида носоз иситиш печларидан фойдаланиш, ёнғин хавфсизлиги қоида талабларига эътиборсизлик билан қараш  кўнгилсиз  ҳолатларга сабаб бўлмоқда.

Фуқароларнинг эҳтиётсизлиги, аниқироғи сигарета чекиш вақтида хавфсизлик қоидаларига беписанд қарашлари фалокатга, моддий ва маънавий йўқотишларга сабаб бўлган.  Афсуски, бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Юз берган ёнғин офатларининг фожеали оқибатларини қаламга олишдан мақсад кимнингдир дилини оғритиш, ёки кимнидир қўрқитиш эмас, балки, фуқароларимизни ҳушёрликка чорлаш, ўт балосининг олдини олишдир. Бу борада фуқароларимиз Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари томонидан жойларда олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишларига янада эътиборлироқ бўлишларини, ёнғин хавфсизлиги қоидаларига доимо риоя қилишларини истардик. Негаки, бундай ҳаракатлар эвазига улар аввало ўзлари ва мол-мулкларини ёнғин офатларидан ҳимоя қилиб, турмушлари янада фаровон бўлишига замин яратадилар.

Ҳеч бир ёнғин ўз-ўзидан келиб чиқмайди. Қаердаки, эътиборсизлик,  лоқайдликка йўл қўйилса, олов ёвга айланиши мумкин. Шу ўринда барча корхона, муассаса раҳбарларига ва барча фуқароларга яна бир бор эслатиб ўтиш жоизки, куз-қиш мавсумида ёнғин хавфсизлиги талабларига эътиборли бўлишлари мақсадга мувофиқдир.

Абдурашид ТУРСУНМЕТОВ,

Наманган шаҳар ЁҲБ инпектори.

 

Мавзуга оид

  1. ЮРАКЛАРДА ОЛОВ ЛОВУЛЛАТГАН МУРОЖААТНОМА ёки уйғониш ва уйғотиш азоби

    Биз шундай даврда яшаяпмизки, бу давр долғаларидан халқни Ватанни омон олиб чиқиш ва янги тараққиёт босқичига кўтариш учун ҳар биримиз Президентимиз атрофида бирлашиб, фидойи бўлишимиз шарт! Бошқача йўл йўқ бизга! 

    2017-12-22 16:34:511267
  1. “Оқ йўл сенга битирувчи”

    Наманган шаҳридаги Наманган Санъат коллежида 7 та йўналиш асосида 16 та мутахассислик бўйича кадрлар тайёрланмоқда.

    2015-2016 ўқув йилида коллежнинг 199 нафар ўқувчилари 16 та мутахассислик бўйича ўқишни тамомладилар.

    2016-06-18 13:52:451445
  1. Alibaba Group «Барселона»нинг титул ҳомийига айланиши мумкин

    Интернет орқали савдо билан шуғулланувчи Хитойнинг Alibaba Group компанияси «Барселона» клуби титул ҳомийсига айланиши мумкин.

    2016-11-14 10:26:46484

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz