NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил
Билдиришнома бурчаги 11:46 10/12/2018
Батафсил

Лола Каримова-Тиллаева: Тошкентда қайта қурилаётган масжидга

Сентябрь 13
12:40 2016

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номи Тошкент шаҳрида қайта қурилаётган масжидлардан бирига қўйилади. Бу ҳақда марҳум президентнинг иккинчи қизи Лола Каримова-Тиллаева маълум қилган.

"Азизлар, Зулҳижжа ойининг ушбу муборак кунларида хушхабар билан  ўртоқлашмоқчиман. Тошкент шаҳрининг энг қадимий масжидларидан бири бўлмиш “Фарғона йўли” кўчасида жойлашган жомеъ масжидининг янгиланган биноси қурилиши тез кунларда ниҳоясига етади. Масжиднинг биноси 2015 йилнинг баҳор ойида содир бўлган ёнғин натижасида деярли буткул вайрон бўлган эди. 

Ушбу масжидни қайта тиклашдек савобли ишни бажариш бахтини мен ва турмуш ўртоғимга насиб айлагани учун меҳрибон Парвардигорга беадад шукроналар ва ҳамду-санолар айтаман. 

Мамлакатимиз диний уламолари ҳамда кенг жамоатчилик таклифига биноан намозгоҳга “Ислом ота” жомеъ масжиди номи берилди. 

Аллоҳ таолодан раҳматли отамнинг диний қадриятларни тиклаш, ватан озодлиги, юрт тинчлиги ва эл фаровонлиги йўлидаги солиҳ амалларини қабул айлаб, ўз мағфиратига олиши ҳамда охиратларини обод этишини илтижо қиламиз. 

Масжидни тиклаш ишлари ўтган йилнинг сўнгида бошланиб 9 ой давом этди. Бугун жомеъ масжидининг умумий майдони қарийб икки баробар ошган бўлиб, 2900 квадрат метрдан 5400 квадрат метргача катталашди. Энди масжидда 560 киши намоз амалларини адо этиши мумкин. 

Масжиднинг асосий биноси баландлиги 22,1 метрни ташкил этувчи гумбаз, 36,65 метрлик катта минора ва ҳар бирининг баландлиги 10,82 метр бўлган тўртта кичик миноралардан иборат.

Мажмуанинг лойиҳалаштириш ва қайта тиклаш ишларида меъмор ва қурувчилар Марказий Осиёда масжидлар қуриш қоидаларига тўлиқ амал қилишди. Масжид биносининг ички ва ташқи томонларидаги кўплаб нақшлар ҳам Марказий Осиё меъморчилик мактаби анъаналарига мансуб ҳолда яратилди. Масжид ичкарисида гумбаз ва деворларга муқаддас Қуръони Карим оятлари малакали ҳаттотлар томонидан ганч билан ишланиб ёзилган.

Янги қурилган мажмуада кутубхона ва таҳорат хоналари ҳам барпо этилди. Имконияти чекланган инсонлар учун зарур ускуналар, ҳавони тозалаб берувчи қурилма ва кондиционерлар тизими мослаб ўрнатилди. Масжид ҳовлисида дам олиш жойлари ҳам яратилди.

Тошкент шаҳрининг энг эски масжидларидан бири саналмиш ва уч юз йиллик тарихга эга “Ислом ота” масжидининг қайта тикланиши – халқимизнинг диний-маънавий қадриятларини сақлаб қолишга ёрдам берувчи чинакам тарихий ҳодисадир.

Аждодларимиздан қолган шундай бир ибратли маълумот борки, Буюк ипак йўли бўйлаб Тошкент томон ойсиз тунларда қатновчи карвонлар қоронғуда узоқдан ушбу масжиддан таралиб турган нурни кўриб у томон юриб келишаркан. Ушбу файзли даргоҳда турли йилларда Мулла Нофий домла, Исҳоқ Махдум домла, Исмоил Маҳдум домла, Аҳмаджон домла ва Раҳматилла Қори домла хизмат қилиб келганлар. Бугунги кунда масжиднинг имом хатиби вазифасида Абдулҳаким Қори домла хизмат қилиб келишмоқда.

“Ислом ота” масжиди бундан кейин ҳам Ислом динининг эзгулик, тинчлик, меҳр-мурувват, раҳмдиллик, муҳтожларга ёрдам бериш каби қадриятларини тарғиб қилувчи муҳим маънавий-диний маскан бўлиб қолишини Аллоҳ таолодан сўраб қоламиз.

Аллоҳнинг буюргани бўлади. Албатта, Аллоҳ барча нарсани Ўз илми билан ўраб олгандир. Ушбу масжидни қайта тиклаш ишларини бошлаган пайтимизда, бу табаррук даргоҳ отамнинг оламдан ўтганларидан озгина вақтдан сўнг қайта очилиб, унга раҳматли падари бузрукворимнинг номлари берилишини хаёлимизга ҳам келтирманган эдик", дея ёзган у.

Мавзуга оид

  1. Попда қурилаётган цемент заводида сентябрда 700 киши иш бошлайди

    Лойиҳа қиймати 50 миллион доллар бўлган ушбу саноат корхонасига Хитойнинг “Si Hop” компаниясидан энг замонавий технология олиб келиб, маҳаллий хомашёдан йилига 500 минг тонна цемент ишлаб чиқариш кўзда тутилган. Корхона ишга тушгач, бу ерда 700 га яқин янги иш ўрни яратилади.

    2018-01-23 23:11:351077
  1. Пётр Порошенко: Ислом Каримов атоқли сиёсий арбоб, қайта туғилган Ўзбекистоннинг ёрқин етакчиси ваУкраинанинг садоқатли дўсти эди

    Украина президенти Пётр Порошенко Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда «Жаҳон» хабар бермоқда.

    2016-09-04 03:40:28890
  1. Лола Каримова-Тиллаева: франциялик мутахассислар ўзбекистонлик 12 болани жарроҳлик операциясидан ўтказди

    «Сен Ёлғиз Эмассан» Фонди ҳамда Франциянинг «Умид ришталари» шифокорлар уюшмаси томонидан 10–17 январь кунлари амалга оширилган навбатдаги 

    2017-01-17 19:34:361997
  1. Одил Аҳмедов учинчи марта ота бўлди

    28 ёшли футболчи икки ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлди.

    2016-07-17 10:49:01992

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz