NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

Мана шу жаннатмонанд диёрда туғилгани унинг энг катта бахти

Октябрь 31
19:03 2017

Инсондаги қизиқишлардан бирининг барибир устун келиши ҳақ экан. Болалигидан санъатнинг барча турларига қизиқиши баланд бўлган Абдуқаххарова Гулжахон Сардор қизи ҳам қизиқишлар орасидан санъатнинг рақс турини ўзига дўст тутди ва бу бетакрор санъат унинг ҳаёт мазмунига айланди.

У 2000 йил 22 февралда гуллар шаҳри Наманганда зиёлилар хонадонида туғилди. Ўз даврининг машхур намоёндалари бўлган Чустий, Шўхий, Хабиб Саъдуллалар қаторида бобоси Абдуқаҳҳор Ғаффорийнинг табаррук номи борлиги ҳам унга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Оилада тўнғич фарзанд бўлган Гулжахонга хавас қилиб сингиллари ҳам рақс санъати билан шуғулланиб келишмоқда.

Элимизнинг машхур, номдор раққосалари Мукаррама Турғунбаева, Маъмура Эргашева, Рушана Султанова Зиёда Мадрахимова каби санъат дарғаларига ихлоси сабаб, уларнинг ҳаёт ва ижод йўлларига хавас қиливчи қахрамонимиз рақс санъатини қисмати ва тақдири деб хисоблайди.

  • Мендаги қизиқишни пайқаган онам жажжи қўлларимдан етаклаб мени шаҳримиздаги 11-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабига олиб келдилар. Мазкур санъат даргохида мен рақс санъатининг нозик сирларини ўрганишдан ташқари фортепиано ва скрипка чолғусидан ҳам сабоқ ола бошладим, дейди у.

Айнан рақс санъатига дахлдорлиги боис Республика миқёсида ўтказилган “Янги авлод”, “Камалак юлдузлари”, “Истиқлол ғунчалари”, “Ораста қизлар” каби кўрик танловларда фаол иштирок этиб кўп бора ғолиблар сафидан жой олган Гулжахоннинг катта ютуқларидан бири 2015 йил Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида ўтказилган “Виват-талант” халқаро танловида 88 та давлат вакиллари, яъни иштирокчилари орасида шарафли 1-ўринни эгаллаб қайтганидир. У томонидан ижро этилган миллий попури ҳамда Андижон полкаси рақслари мухлислар олқишига сазовор бўлди.

2016-йили болалар мусиқа ва санъат мактабини муваффақиятли тамомлаган Гулжахон хозирда Наманган шаҳридаги юридик коллежининг 2 босқич талабаси.

Мавзуга оид

  1. “Энг улуғ, энг азиз”

    Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Журналистлар ижодий уюшмаси, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси, Ёзувчилар уюшмаси, Миллий телерадиокомпания, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, Бадиий академия, Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишланган "Энг улуғ, энг азиз" анъанавий танловини эълон қилади. 

    2016-06-17 09:27:18992
  1. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов билан видолашув

    Мамлакатимиз, бутун халқимиз оғир жудоликка учради. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 2016 йил 2 сентябрь куни вафот этди. Шу муносабат билан 2016 йил 3 сентябрдан мамлакатимизда уч кунлик мотам эълон қилинди. Мамлакатимизда ва хорижий давлатлардаги Ўзбекистон Республикаси элчихоналарида Ўзбекистоннинг давлат байроқлари туширилди. 

    2016-09-04 03:27:481688
  1. Америкалик журналист ва унинг таржимони Афғонистонда ўлдирилди

    АҚШнинг Миллий жамоатчилик радиоси (NPR) журналисти Дэвид Гилки ва унинг таржимони Забиҳулла Таманна Афғонистонда ўлдирилди, дея хабар бермоқда «ТАСС» радиостанция матбуот хизматига таяниб.

    2016-06-06 10:41:07937
  1. "Ёшлар иттифоқи" шу кунгача ёш тадбиркорларга қандай ёрдам берди?

    "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" ташкил этилганига қарийб тўрт ой бўлди, мана шу вақт давомида ташкилот қандай амалий ишлар қила олди?

    2017-11-15 20:07:421235

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz