NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил

Маънавият тарғиботчиларига хизмат автомашиналари

Май 17
18:14 2018

Наманган шаҳрида республика Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши ҳамкорлигида “Юксак маънавиятли авлод” фестивали ўтказилди.

Тадбир очилиши аввалида республика Маънавият ва маърифат марказининг шаҳар, туман бўлинмаларига хизмат автомобилларига хизмат автомобиллари тантанали тарзда топширилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида республика маънавият ва маърифат  маркази Наманган шаҳри ва туманлар бўлинмалари раҳбарлари “Дамас” автомашинаси калитлари ҳамда энг сўнгги русумдаги замонавий планшетлар билан таъминланди.

Байрам маросимида сўзга чиққан Наманган вилояти ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров, республика маънавият ва маърифат  маркази раҳбари Алишер Қодиров соҳа ходимларига маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасидаги эзгу саъй-ҳаракатларида омад ёр бўлишини тилашди.

- Мамлакатимизда халқимиз маънавиятини юксалтириш, аҳоли, хусусан ёш авлод қалбини турли ёт ғоялар таъсиридан сақлаб қолишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда, - дейди  республика Маънавият ва маърифат марказининг Учқўрғон тумани бўлинмаси раҳбари Илҳомжон Абутжанов. – Хусусан, биз соҳа ходимларини бу борадаги иш фаолиятимизда юксак самарага эришишда кўрсатилаётган эътибор ва рағбат муҳим ўрин тутади.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

Суратлар Наманган вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати томонидан тақдим этилди.

 

Мавзуга оид

  1. Муроджон Аҳмадалиев “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди

    Олимпиаданинг бронза медали соҳиби, бокс бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси  Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” унвони билан тақдирланди.

    2016-08-26 09:56:40869
  1. Наманганлик уруш фахрийларига "Дамас" автомашиналари топширилди

    Чуст, Янгиқўрғон  туманлари ҳудудларида умргузаронлик қилаётган шон-шараф эгаларининг хонадонларига йўқловлар ҳам  катта тарбиявий аҳамияти  ва байрамона кайфияти билан  унутилмас мазмун касб этди.

    2017-04-18 17:48:121123

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz