NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил
Билдиришнома бурчаги 11:46 10/12/2018
Батафсил

«Манчестер Юнайтед» - «Манчестер Сити» - 1:2. Ёҳуд, Гвардиола Моуриньони қандай мағлуб этди?

Сентябрь 17
13:58 2016
  • Англия премьер – лигасининг 4 – туридадан жой олган, мухлислар томонидан узоқ кутилган, Манчестер дербиси ниҳоясига етди. Навбатдаги, Гвардиола ва Жозе Моуриньонинг «буюк тўқнашув»ида испаниялик мутахассиснинг португалиялик ҳамкасбидан  бироз устун эканлиги гувоҳига айландик. Мақолада учрашувнинг асосий қаҳрамонларидан бошлаб, «қизил иблислар»нинг мағлубиятидаги  3та сабабни келтириб ўтишга ҳарақат қиламиз.

    - «Манчестер Сити» рақибнинг барча режаларини бузиб ташлади. Моуриньо ўйлаган тактика дербида иш бермади. Кевин де Брюйне учрашувда асосий қаҳрамон вазифасини ўтаб берди. Ҳа, «МЮ»нинг янги юлдузлари Мхитарян ва Погбалар учрашувда зиммаларига юклатилган вазифани бажара олишмади. Келинг, бу ҳақда батафсилроқ  танишиб чиқамиз.

    Биринчи сабаб – «Манчестер Сити»нинг ғалабага бўлган иштиёқи кучлироқ чиқди

    «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида бўш ўйин кўрсатди ва бу рақибни янада ўзига бўлган ишончини орттирди ва ғалабага бўлган иштиёқини кучайтиришдан ўзгасини тақдим этмади. «Қизил иблислар» биринчи бўлимда ўзларига умуман ўҳшашмади. «Шаҳарликлар» биринчи 45 – дақиқаликни майдонларида ўйнаётган каби шижоат билан якунлашди. Бравонинг хатосидан кейин Златаннинг урган голини инобатга олмасак, «Манчестер Сити» биринчи бўлимда рақибдан бир - баробар кўпроқ ғалабага интилди ва Давид Дехеа қўриқлаётган дарвозани кетма - кет 2 марта нишонга олди. Моуриньонинг режаси ҳимояга бор кучини ажратиб, қарши ҳужумларда хавфли вазиятлар яратиш бўлганди. Бироқ, Гвардиола шогирдлари вазият бундай бўлишига асло йўл қўйишмади. «Шаҳарликлар» ҳимоячиси Николас Отаменди рақибнинг кўплаб ҳужумларини қайтариш билан биргаликда жамоаси ҳужумларига қўшилиб, узини юқори даражадаги футболчи эканини кўрсата олди. Биринчи бўлим 1:2. «Манчестер Сити» фойдасига.

    Иккинчи сабаб – Де Брюйне маъсулиятни ҳис этмоқда

    Кевин Де Брюйне ўтган мавсумнинг охирида харидига сарфланган пулларни оқлашни бошлаб юборганди. Янги мавсумдан ажойиб спорт формасига эга бўлган бельгиялик футболчи асосан шу дербида «Манчестер Сити»нинг 50 миллион фунти бекорга кетмаганини исботлаб берди. Аввал, Дейли Блинддан қочиб кетган ярим ҳимоячи «МЮ» дарвозасига биринчи тўпни киритди. Орадан бироз вақт ўтиб, унинг кучли зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди ва жамоадоши Келечи Ихеначо буни осонлик билан голга айлантирди. Бу вақтда яна ўша Блинднинг эътиборсизлиги жамоасининг зарарига ишлади. Де Брюйне иккинчи бўлимда ҳам исмини таблога ёздириши мумкин эди. Бироқ, унинг бу сафар йўллаган зарбасини яна ўша дарвоза тўсини қайтарди. «Манчестер Юнайтед» таркибига янги келиб қўшилган Эрик Байи «Саутгемптон» ва «Халл Сити» жамоаларига қарши ўтказган учрашувлардаги каби ўзидан илиқ таасурот қолдира олмади. «Қизил иблислар» «Сити»нинг икки голига, Бравонинг кичик хатосидан фойдаланиб ҳисобни қисқартириш билан чекланишди.

    Учинчи сабаб – Погба ва Мхитаряндан бўш ўйин

     

    Арманистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Генрих Мхитарян учрашувда деярли фаоллик кўрсата олмади ва иложсиз қолган Моуриньо уни захира ўриндиғига чорлади. Генрихнинг яқинда жароҳатини тиклаб ортга қайтганини инобатга оладиган бўлсак, уни  тушуниш мумкин. Лекин, Франция терма жамоасида ажойиб ўйин кўрсатиб, жамоасини ЕВРО-2016 финалига қадар бошлаб борган Поль Погбага асло тушунмадик.  Балки, Погба Англия футболига кўника олмаяпгандир, лекин Погбага сарфланган рекорд сумманинг ҳеч бўлмаса 1 фоизи бўлсада оқланмади. Моуриньо асосан Погбадан шу куни ўзгача фаоллик кутганди. Афсуски – тўп думалоқ. Футболчининг трансфер суммасини эшитган хар бир киши ундан майдонда қандайдир мўжиза кутиши табиий ҳолат. Лекин, Погбада биз кутган фаоллик ҳозирча кўриниш бермади. Бироз вақт ўтса, ҳаммаси ўз жойига қайтади. Полнинг ёмон футболчи эмаслигини барчамиз биламиз, лекин Иньеста, Кроос, Модрич каби амплуадошлари даражасига етиши учун ўз устида ишлаши лозим. Беъмани соч турмаклари, селфилар ҳеч қандай наф келтирмайди. Ҳеч бўлмаганда, франциялик ярим ҳимоячи «Поль Погба футбол тарихидаги энг қиммат трансфер» деган сўзни мустақил англаши жуда муҳимдир. Ахир, «Манчестер Юнайтед» франциялик 23 ёшли футболчи учун  105 миллион евро сарфлаб қўйди.

     

  • Акмалхон Эшонхонов

     

  • Манба: www.fut.uz   

Мавзуга оид

  1. «Навбаҳор» - «Олмалиқ» 3:3: Жанговар дуранг қандай қайд этилди?

    Бугун Олий лига 21- тур ўйинлари доирасида «Навбаҳор» ўз майдонида «Олмалиқ» жамоасини қабул қилди.

    2016-09-09 22:58:45912
  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371185
  1. Шахмат Олимпиадаси. Эркаклар жамоамиз Никарагуани мағлуб этди

    Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси ўзининг қизғин палласига кирди.

    2016-09-10 12:00:14738
  1. Фаолиятимга «рестарт» бердим, ёҳуд футболга қайтганлар

    Балотеллининг «Ницца» сафида 2 учрашувда урган 4та голи барча футбол мухлисларининг таажубига сабаб бўлиши табиий ҳолат. Биз эса фақатгина Супер-Марионигина эмас фаолиятида янги саҳифа очиб, омади чопганлар ҳақида бироз тўхталиб ўтамиз.

    2016-09-26 08:29:42679

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz