NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Алишер Усманов Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди 18:48 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил
Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда   11:13 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

Батафсил
Халқ ишончи олий мукофот. Жавлонбек Юлдашев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди 08:42 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

2009-2015 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2015-2016 йилларда Поп тумани ҳокими, 2017 йилда Наманган шаҳар «Чорсу» универсал деҳқон бозори акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2017 йили Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда эди.

Батафсил
Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди 22:30 16/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Батафсил
Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда 23:22 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Батафсил

Марказий сайлов комиссиясида

Октябрь 14
08:25 2016

2016 йилнинг 13 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Уни Комиссия раиси М.Абдусаломов бошқарди.

Видеоконцеренцалоқа шаклида ўтган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари аъзолари, сайловда иштирок этаётган сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Мажлисда сайловга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Комиссия аъзолари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи участка сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш масалаларига бағишланган тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Қайд этилганидек, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни юқори ташкилий савияда ўтказишда участка сайлов комиссиялари зиммасига катта масъулият юкланади. Шу боис Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссиялари ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти томонидан сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимларини янада юксалтириш ҳамда уларнинг сайлов комиссиялари фаолиятини самарали ташкил қилиш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлашга йўналтирилган семинар-тренинглар ташкил этиш режалаштирилмоқда.

Тадбирлар республика онлайн семинар-тренинги, шунингдек, участка сайлов комиссиялари аъзолари иштирокида ҳудудий семинар-тренинглар шаклида ўтказилиши мўлжалланган. Бунда участка сайлов комиссиялари фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, сайлов участкаларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини тузиш ва унга ўзгартишлар киритиш, муддатидан олдин овоз беришни ҳамда сайлов куни овоз беришни ташкил қилиш, кузатувчилар институти аҳамияти, оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёни очиқлиги ва ошкоралигини таъминлашдаги роли сингари муҳим жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилади.

Мажлисда Марказий сайлов комиссияси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Кўриб чиқилган барча масалалар бўйича Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини

ёритиш бўйича Республика матбуот маркази

Мавзуга оид

  1. УЕФА президентлиги учун номзодлар маълум қилинди, сайлов 14 сентябрда

    УЕФА президентлиги учун номзодлар рўйхати маълум қилинди. Ташкилот матбуот хизматининг хабар беришича, Европа футболи раҳбари бўлиш учун 3 функционер кураш олиб боради, деб хабар беради «olamsport.com» нашри.

    2016-07-24 09:40:00701
  1. Марказий сайлов комиссиясининг онлайн мажлиси

    2016 йилнинг 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ёритиш бўйича Республика матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди. Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолари, сайловда иштирок этувчи сиёсий партиялар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

    2016-10-03 15:07:34623
  1. Округ сайлов комиссиясида халқаро кузатувчилар билан учрашув

             Мамлакатимизда катта аҳамиятга эга бўлган сиёсий жараён – Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик қизғин тус 

    2016-11-11 15:01:00529

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz