NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит

Февраль 17
17:55 2019

“Наманган муҳандислик-технология институти талабаси Маъмуржон Эргашев Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси соҳиби бўлибди”, деган хушхабар тўғриси мени ҳеч тааажжубга солмади. Чунки, тенгдошимни аввалдан яхши биламан-да. У ҳамиша ҳаракатда мақсад-манзилларига фақат интилишу изланишлар билан етиш мумкинлигини ўз фаолияти давомида кўп кўрган.

Шунданми, “Қуш тинса, тинадики, у тинмайди” ибораси гўё Маъмуржонга нисбатан ҳам айтилгандек туюлади. Тенгдошларига ибратликка муносиб сафдошимиз ҳақидаги барча фикрларим асослилигига унинг сўнгги беш йилдаги фаолияти ғоят серсамара кечганини айтишнинг ўзиёқ кифоя деб ўйлайман.

Маъмуржон болалигиданоқ китобга ошноликка ўрганди. Ўқиганларидан уққанлари кўпайиб бораверди. Энг муҳими, ахборот технологиялари ҳаётимизга жадал кириб келаётган янги давр талабига мос бўлишга астойдил киришиб кета олди. Айниқса, медиа дунёси унинг қизиқишларида устиворлик касб этди. Ҳали Наманган маданият коллежида ўқиётган кезларидаёқ кўнглида видеороликлар яратиш иштиёқи уйғонди. Устозларининг қимматли маслаҳатларию, жўяли тавсияларига таяниб бу борада дастлабки ижодий қадамларини ташлади.

2014 йили юртимизда ёшлар туризмини ривожлант ришга бағишлаб, биринчи бор ташкилланган “Янги нигоҳ” видеороликлар танловида қатнашди. Гуллаб-яшнаётган Наманганимиз манзаралари ва унинг мухтасар шарҳи тадбир ташкилотчиларига манзур тушди. Ўқувчи Маъмуржон Эргашевнинг иши республика танловининг фахрли учинчи ўринига муносиб топилди.

Илк эътирофу илк рағбат унинг ижодий изланишларига қанот берди. Ўша йилнинг ўзидаёқ ютуғини қўшалоқлади. Халқаро ва миллий ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган “Озод юрт тўлқинлари” VII медиа фестивалида “Соғлом бола йили” Давлат дастурига ҳамоҳанг ишланган “Энг яхши медиа маҳсулот” номинацияси ғолибига айланди.

У компютер технологияларидан оқилона фойдаланиб, интернет ёрдамида иш юритадиган электрон оммавий-ахборот тарғиботида ўзининг долзарб мақолалари билан иштирок этар экан, янги соҳанинг энг ёш жонкуяри сифатида танила боради. Албатта, Маъмуржоннинг қатор мақолалари ўқувчиларни, нафақат ўқувчиларни, балки вилоят матбуот тармоғи мутасаддиларини бефарқ қолдирмади. 2015 йили вилоят ҳокимлиги томонидан уюштирилган анъанавий “Эҳтиром” танловининг “Энг фаол ёш журналисти” номинацияси соҳиби бўлди. Келгуси 2016 йили эса Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси танловида республикада “Йилнинг энг фаол журналисти” бўлганлар сафига қўшилди.

Маъмуржон институтнинг енгил саноат технологияси факультети ёшлари етакчиси. Шахсий намунаси, аъло ўқишу жамоат ишларида фаол иштироки билангина чекланмаган. Муттасил илмий изланишлар олиб боришга ҳам одатланган. У 2017 йили “Муқобил энегрия манбалари ва энеготежамкор технологияларни мамлакат ривожидаги ўрни ва аҳамияти” мавзусидаги республика илмий-амалий анжуманида қатнашиб, Сертификат билан тақдирланган.

Ёшлар етакчиси институтда амалга оширилаётган бир қатор лойиҳаларнинг муаллифи, ташкилотчиси ва иштирокчисидир. Жумладан, китоб тарғиботи бўйича “Ташаббускор талабалар кутубхонаси” лойиҳаси доирасида институт ахборот-ресурс марказига қарийб 1000 нусха бадиий адабиётлар йиғилиб, талабаларга тарқатилаётгани диққатга сазовордир.

2018 йилнинг тилга олса арзигулик яна икки ютуғи Маъмуржон Эргашев “Мен танлаган олийгоҳ” мавзуидаги республика видеороликлар танловида ғолиб чиқди. “Йил талабаси” танловида эса, финал босқичи лауретлигига эришди.

Бугун шогирдлари камолидан устозлари – институт ректори, физика-математика фанлари доктори, профессор, Олий Мажлис Сенати аъзоси Одилжон Маматкаримов, институтнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, тарих фанлари номзоди Маъруфжон Қаюмов, техника фанлари номзодлари, доцент Умаржон Мелибоев ва Дилбар Алиева кабилар беҳад мамунун. Ахир уларнинг сабоқлари ўз самарасини шогирдлари камолида  яққол кўрсатиб турибди-да.

- Маъмуржон устозлари изидан бораётган, умидли талабаларимиздан, - дейди техника фанлари бўйича фалсафа доктори Зокиржон Эркинов. - Илм олишда ҳам, уни амалиётга тадбиқ этишда ҳам пешқадам бўлишига қарамай ёшлар етакчиси сифатида ташкилотчилик ва ташаббускорликни муттасил қўлдан бермай келади. Қачон қарамайлик, бирор янгилик устида бош қотираётган, билганларини талаба сафдошлари билан баҳам кўраётган ҳолатда учратамиз.

Дарҳақиқат, шундай. Яна бир эътиборли хислати ўзи шогирд бўлатуриб, атрофида кичик шогирдларни  чорлашидир. Ҳозирда Республика “Ёшлар маркази” Наманган вилояти бўлинмаси қошида “Ёш журналистлар” тўгарагини очган. Бу ерда у мактаб, академик лицей, коллеж ўқувчилари ҳамда олийгоҳларининг интернет журналистикасига  қизиқувчи ўқувчи ва талабаларига мураббий.

-Янги йилда мен учун янги имкониятлар эшиги очилди, - дейди Маъмуржон Эргашев. - “Объектив” номли лойиҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Кенгаши томонидан маъқулланди. Йил давомида лойиҳам доирасида талаба ёшлар ўртасида ҳаваскор ёшлар медиа клубини ташкил этиб улар билан изчил фаолият олиб бораман. Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи стипендияси совриндори ҳақ гапни айтди. Барча-барчамиз ундан ўрнак олсак, унга ҳавас қилсак арзийди.

Манзура Абдуллаева,

Наманган давлат университети талабаси,

Алишер Навоий номидаги давлат стипендияси соҳибаси.

 

“Генаралликни орзу қилмаган солдат солдат эмас”, деганларидек, иқтидорли укамиз Маъмуржон Эргашевнинг орзулари бир олам. Унинг энг катта орзуси – Бош вазир бўлиш! Илму маърифатга интилаётган истеъдод эгасига эзгу ниятлари келгусида албатта рўъёбга чиқишини тилаймиз!

 

© namnews.uz

 

Мавзуга оид

  1. Она суратини чизиш орзусидаги рассом!

    - Онангизнинг суратларини чизганмисиз?

    - Бу энг катта орзум. Эскизлар, уринишлар бўлган. Хаёлий тасаввур, режалар бор. Онажоним тилла узук, исирғалардан кўра бир умр илмни, китобларни яхши кўрдилар. Агар онамнинг илмга қизиқишлари бўлмаганида мен талабаликнинг илк босқичидаёқ Санкт-Петербургдаги Эрмитажга бориб ўн кун давомида дунё тан олган рассомлар ижодидан баҳраманд бўла олармидим?! Ёки ҳар йили 40 тадан сурат чизиб, кўргазмаларимни ташкил этиб, альбомлар чиқара олармидим?!

    2017-06-03 19:03:031916
  1. Қайнота куёвига тўйдан олдин ваъда қилган машинани олиб бермагани учун куёв ажрашмоқчи бўлди

    Республика бўйича энг кўп ажрашиш Тошкентда (32 фоиз) кузатилмоқда, деб ёзмоқда “Оила даврасида” нашри. Масалан, жорий йилнинг 9 ойида шаҳар бўйича 3442 та ажрашиш қайд этилган.

    2016-11-07 14:32:221338
  1. ЎЗБЕКИСТОНЛИК ЙИГИТ НОЁБ ҚОБИЛИЯТИ БИЛАН РОССИЯНИНГ “ҒАРОЙИБ ОДАМЛАР” КЎРСАТУВИДА БАРЧАНИ ҲАЙРАТГА СОЛДИ(ВИДЕО)

    Ўзбекистонлик Ҳусниддин Исмоилов “Россия 1” телеканалидаги “Ажойиб одамлар” (“Удивительние люди”) лойиҳасида иштирок этди. 

    2016-10-10 13:42:301032

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz