NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика Ишчи гуруҳи Наманган туманида: Муҳайё туғма юрак нуқсонидан ҳоли бўлди 17:54 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Қизимни соғайтириш учун узоқ вақт ҳаракат қилдик. Олиб бормаган шифохонамиз қолмади. Ҳайрият, ниятимизга етадиган кун ҳам бор экан. Таниқли мутахассислар, олим шифокорлар туманимизга келиб, фарзандимни дарддан халос этишди. Халқ бахту саодати йўлидаги хайрли ишларнинг бошида турган Президентимизга минг раҳмат”, - дейди Асқарали Қурбонов.
Батафсил
Сенатор чилим ва электрон сигареталар чеклови ҳақида нима дейди? 17:25 23/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга қаратилган профилактик тадбирларни амалга оширишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, таълим масканлари ва бошқа ташкилотлар иштирок этишининг белгилаб қўйилгани бунда муҳим аҳамият касб этади.
Батафсил
Билдиргилар бўлими 19:07 21/09/2018
Батафсил
Халқимиз учун маҳаллий нашрлар қизиқ ва яқинми? 17:58 21/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Таҳлилларга кўра, туман (шаҳар) газеталарига ҳудудда аҳолининг ҳечқурса 4 фоизи обуна бўлиши кифоя экан. Яъни бир киши обуна бўлганда, шу газетани унинг оила аъзолари ҳам албатта ўқийди ва бу орқали қамров даражаси 20-25 фоизга етади. Аниқроғи, 100 минг аҳоли яшайдиган туман (шаҳар)даги газетанинг обунаси йўқ деганда 4 минг нусха бўлиши керак. Аммо ўрганишлар кўп туман (шаҳар)ларда мазкур рақам 1 фоиз ҳам эмаслигини кўрсатмоқда...”
Батафсил
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил

Мақсадимиз Қуйи Чирчиқни Тошкентнинг ривожланган туманларидан бирига айлантириш

Июль 10
22:08 2018
“Мақсадимиз Қуйи Чирчиқни Тошкентнинг ривожланган туманларидан бирига айлантириш”, - деган эди туман ҳокими Собир Муродов.
Дарҳақиқат, туманга март ойининг ўрталаридаги биринчи ташрифимиздан сўнг тўрт ой ўтиб, сезиларли ишлар амалга оширилганига гувоҳ бўлдик.
 
 
Туман маркази Дўстобод шаҳри янгича қиёфа касб этиб бораётгани, бу йўлда туман ҳокимлиги мутасаддилари, маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторларнинг сидқидилдан меҳнат қилишаётгани бизни қувонтирмай қуймади.
- Қуйи Чирчиқда йиллар давомида амалга оширилмаган ишлар бўлмоқда, - дейди биз билан суҳбатда Абдураҳмон ота. – Тошкентга борамиз, бошқа туманларда бўламиз. Авваллари фақат ҳавас билан кунимиз ўтарди. Ҳозирда туманимизнинг ўзидаги қурилишларни кўриб хурсанд бўлмоқдамиз. Бу йўлда ҳаракат қилаётган баргача раҳмат. Айниқса, Қуйи Чирчиқда саноатни ривожлантиришга эътибор берилаётгани, кичик тадбиркорлик илдиз отаётганидан мамнунмиз. Бу янги иш ўринлари демакдир. Янги   иш ўринлари кўпайгани эса аҳоли фаровонлигини оширади.
 
 
 
Туман ҳокими Собир Муродов тажрибали раҳбар. Ишни кўзини билади. Ўзининг самарали меҳнат фаолияти давомида вазирлик ва ҳокимлик идораларида салоҳиятини намойиш эта олган. Муҳими одамларни бошини қовуштира олади. Айнан шу сабаб Тошкент вилоятининг оғир туманларидан бирини айнан унга ишониб топширилган бўлса не ажаб.
- Тинимсиз ишлаш керак. Ҳаракат қилиш лозим. Инсонларни бунёдкорликка чорлай била олиш даркор. Раҳбарнинг ютуғи ҳам ана шунда.  Қуруқ гап билан ҳеч нарса бўлмайди. Барча соҳаларни баробар равишда тараққий топтириш учун интиляпмиз. Айниқса, туманга келганим - февраль ойидан буён  қишлоқ хўжалигини тартибга солишга асосий эътиборни қаратдик. Ер ўз эгасини топсагина инсонга фойда беради. Қуйи Чирчиқда қанчадан қанча боғлардан ўринсиз фойдаланилганига гувоҳ бўлдик. Барча ерлар хатловдан ўтказилди. Тартибладик. Муҳими ҳар бир фермер пахтаданми ёки ғалладан фақат фойда олиши, хирмонни тўлдириш керак. Бу эса халқ ва давлат фаровонлигини асосидир. Шунингдек қишлоқ хўжалигининг катта манфаатли бошқа соҳаларига ҳам йил бошидан алоҳида эътибор қаратилди. Бу йўналишдаги амалий ишлар сирасига “Kapers International” МЧЖ томонидан каперс етиштириш ва қайта ишлашни,  “Palvon” МЧЖ томонидан аччиқ гармдори плантацияси ва павловния дарахтзорларини ташкил этилгани қўшиш мумкин. Тадбикорлар бу лойиҳаларни амалга ошириш учун 400 миллиондан зиёд маблағларини сарф этмоқда.  Туманга маҳаллий ва хорижий инвесторларни жалб этиш борасида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Йил охирида бир қатор йирик ишлаб чиқариш лойиҳаларини якунлаймиз.
 
Таъкидлаш жоизки, инсон меҳнат қилганидан кейин муносиб шароитларда маданий-маиший хордиқ ҳам чиқариши лозим. Шу боис маиший хизмат инфраструктурасини ривожлантириш борасида ҳам бир қатор лойиҳалар амалга оширилди. "FOOTBALL MEGA CENTRE" МЧЖ томонидан мини футбол майдончаси барпо этилди. "Шер бек" хусусий фирмаси эса замонавий ресторанни фойдаланишга топшириш арафасида.  "Дўстобод олтин тола" МЧЖ томонидан савдо мажмуасини ташкил этиш учун 5 миллиарддан ортиқ маблағ сарф этилди. Бу масканларнинг бари туман аҳлига сифатли хизмат кўрсатишни мақсад қилган, - дейди туман ҳокими Собир Муродов.
Дарҳақиқат, йил якунига қадар ва янги йилнинг илк ойларида ҳаётийлиги таъминланадиган лойиҳалар бисёр. Биргина қишлоқ хўжалиги соҳасини оладиган бўлсак, балиқчилик ва паррандачилик учун тирик озуқа ишлаб чиқариш биолабораторияси, “In Vitro” технологияси ёрдамида микроклонлаштириш лабораториясини ташкил қилиш ишлар жадал кетмоқда. Қишлоқ хўжалик махсулотларини қайта ишлаш ва  юк терминалларини барпо этиш бўйича ҳам лойиҳалар амалга оширилаётир.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 10 августдаги 3194-сонли қарори бўйича туманда “Дўстобод тажриба-механика” МЧЖ да 3,70 гектар майдонда “Қуйи Чирчиқ тумани кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси” ДУК ташкил этилди.  18 ноябрда тадбиркорларни саралаб олиш бўйича тендер танлови ўтказилди ва унда “YASHNA DEMEU GROUP” МCHJ  QK ғолиб деб топилди.
 
 
- “YASHNA DEMEU  GROUP” МCHJ QK  ушбу ҳудудда биноларни қайта таъмирлади. Қурилиш учун 350 тонна цемент келтирилди. Айни пайтда Хитойдан 22,700 АҚШ долларига келтирилган цемент қориш машинасини корхона эҳтиёжи учун ишлаб турибди. 2018 йил 3-чорак якунига қадар қисман ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши кўзда тилган бўлиб, 300 минг. АҚШ  доллари миқдоридаги  инвестицияларни  киритиш орқали  қурилиш моллари - сенвич палеллари ишлаб чиқариш қисман йўлга қўйилади. Йил якунига қадар корхона тўлиқ қувват билан ишган тушиб, 40 кишини иш билан таъминлайди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотлар Қозоғистон, Россия ва бошқа кўплаб давлатларга тўлиқ экспорт  қилинади, - дейди туман ҳокимлиги масъул ходими Адҳам Сулаймонов, -  Шунингдек, “Қуйи Чирчиқ тумани кичик саноат зонаси бошқариш дирекцияси” ДУК да  5 та ишлаб чиқариш участкалари, 1-лойиҳа – 0,44 га, 2-лойиҳа – 0,38 га,  3-лойиҳа – 0,5 га, 10-лойиҳа – 0,34 га, 11-лойиҳа – 0,50 гектардаги жами  2,0 га ер майдони учун 2018 йил 18 март куни Тошкент вилояти Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари бошқариш Маъмурий кенгашида тендер танлови ўказилиб, унда “Urban Stell Industry” МЧЖ ғолиб деб топилди.
 
 
 
 “Urban Stell Industry” МЧЖ қурилиш металл конструкциялари ва буюмлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши ҳамда  5 млн. АҚШ доллар инвестиция  киритиши натижасида 2018 йил 4 чорак якунига қадар  60 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.
 Шунингдек туманда кичик саноат зоналарини кенгайтириш ҳамда янги кичик саноат зоналарини барпо этиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.  “Собиқ юқумли касалликлар шифохонаси” ни кичик саноат зонаси таркибига олиш бўйича Тошкент вилояти ҳокимлигига хат билан мурожаат этилган.
Тумандаги қурилиши ва бунёдкорлик ишлари авжида. Буни ўз кўзимиз билан кўрдик, гувоҳ бўлдик. Ҳали биз тилга олмаган лойиҳалар талайгина. Биргина Мева-сабзавотларни иссиқхоналарда етиштириш, қайта ишлаш, музлатгич қуриш, чорвачиликни гўшт ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш, дам олиш масканларини  ташкил этишни ўз очига олган “KING ROAD AGRO-ANIMAL” МЧЖнинг лойиҳаси натижасида туманга  50 млн. доллар инвестиция киритилиб, 60 та янги иш ўрни яратилади. “OLTIN MEVA AGRO” МЧЖ эса 5,4 млн. доллар эвазига замонавий иссиқхона, совутгич ва мева-сабзавотларни қайта ишлаш мажиуасини бунёд этмоқда.
“GOLD AGRO STANDART ва Промиет  (“Master Delikatesov”)  МЧЖлар ташкил этилаётган чорвачилик комплексларининг лойиҳа қиймати 100 миллиард сўмдан ошади ва йил охирига қадар бу комплексларда юздан ортиқ аҳоли иш билан банд бўлади. Хуллас Қуйи Чирчиқда янгиликлар бисёр.
Анвар Икромов,
"Namnews.uz" ахборот-таҳлилий портали директори.

Мавзуга оид

  1. Парламент қуйи палатаси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди

    Қонунчилик палатаси «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунни қабул қилди, энди уни Сенат тасдиқлаши лозим.

    2016-11-26 17:05:18575
  1. Бўка тумани ҳокими Нўмонали Избосаров: Туманимизни Ўзбекистоннинг энг ривожланган, фаровон гўшаларидан бирига айлантирамиз!
    "Бўкани Ўзбекистоннинг энг ривожланган, фаровон гўшаларидан бирига айлантирамиз.  Бунинг учун бизда инсоний, табиий, иқтисодий, салоҳий ресурслар етарли!", - дейди туман раҳбари Нўмонали Юсуфжонович Избосаров.
    2018-01-01 23:41:023504
  1. Мақсадимиз иқтисодий жиноятчиликнинг олдини олиш

    Такрор айтаман, бўлинмамизнинг асосий мақсади солиқ тўловчи юридик ва жисмоний шахсларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, қолаверса энг асосийсий иқтисодий жиноятчиликнинг олдини олишдир.

    2017-10-28 16:20:531299
  1. "ЛОКОМОТИВ" ФУТБОЛЧИЛАРИНИНГ ҲАР БИРИГА "ЛАСЕТТИ" ТОПШИРИЛДИ!

    "Ўзбекистон" меҳмонхонасининг муҳташам залларидан бирида "Локомотив" футбол клуби аъзолари тақдирланди.

    2016-12-23 10:36:37397

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz