NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдиришлар рукни 19:32 25/03/2019
Батафсил
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил

Маст ҳолда машина ҳайдаманг: 15 суткага "илинасиз"

Февраль 26
14:38 2019

Халқимизда “Яхши отга бир қамчи, ёмонига минг қамчи”, деган мақол бор. Буни “қаҳрамонимиз" Салоҳиддин Абдуллаевнинг (исм-шарифлар шартли) қилмиши мисолида ҳам кўришимиз мумкин.

Салоҳиддин аввалроқ ноқонуний хатти-ҳаракати сабаб ҳуқуқ-тартибот идораси томонидан транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганди. Бироқ, у ўзига нисбатан қўлланилган қонун меъёрини шунчаки деб билдими, ҳар қалай шу йилнинг 10 январь куни ҳеч тап тортмай маст ҳолда “Ваз-2101” автомашинаси рулига ўтирди. Ўтирди-ю ҳеч қанча йўл юрмай тумшуғидан илинди. Йўлда хизмат вазифасини бажараётган ИИБ ЙҲХГ ходимларида шубҳа уйғотган “Жигули” автомашинаси ҳайдовчиси зудлик билан тўхтатилди.

– Қайта бундай номаъқул иш қилмайман, - деди Салоҳиддин. Айни дамда 41 ёшни “уриб қўйган шоввоз”нинг оиласи, уч нафар фарзанди, таниш-билишлари олдида боши эгилиши афсусланарли эди...

Суд Салоҳиддин Абдуллаевга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинлади ва айбдор ушбу жазони ўтаб бўлди. Шояд, энди унинг кўзи мошдек очилган бўлса...

Музаффар Ғофуров,

Янгиқўрғон тумани маъмурий суди раиси.

 

 

Мавзуга оид

  1. БААда тижоратчи «1» сонидан иборат машина рақами учун 5 млн доллар тўлади

    Бирлашган Араб Амирликларида тижоратчи Ориф Аҳмад ал-Заруний «1» сонидан иборат машина рақами учун 18 миллион дирҳам (4,9 миллион доллар) пул тўлади. Бу ҳақда, Gulf News’га асосланиб, Motor хабар бермоқда.

    2016-06-07 12:37:261007
  1. Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"...
    Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
    2019-03-19 19:09:19194

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz