NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Иш ҳақидан ушланадиган даромад солиғи соддалашади(ми?) 20:45 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Солиқ тизимини соддалаштириш борасида киритилган қулай ўзгаришларга кўра, 2019 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахслар даромад солиғининг 12 фоизлик ягона ставкаси, 12 фоизлик ягона ижтимоий тўлов ставкаси жорий этилади. Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бекор қилинади.
Батафсил
Ёшлар иттифоқи менга умид ва ишонч берди 20:05 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгашининг рамзий сертификати республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига, олий таълим муассасаларининг кундузги таълимида тўлов-шартнома асосида таҳсил олаётган чин етим, ногирон, ота-онаси ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум этилган ва Меҳрибонлик уйида тарбияланган 7 нафар талабага талим гранти сертификати ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Батафсил
Зафар Мусабоев ва "Нефтчи" яна чемпион! 18:08 18/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақалар давомида рақиблар дарвозасига 25 та гол урган «Нефтчи» жамоаси ҳужумчиси Раҳматулло Қаҳҳоров мавсум тўпурари деган номга эга чиқди. Зафар Мусобоев бошчилигидаги "Нефтчи" футболчилари қаторасига иккинчи бор ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Батафсил
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил

МИЛЛАТ ЕТАКЧИСИ ТАШАББУСИ БИЛАН кенг ва оммавий тарзда ўтаётган мусобақага Зоминда ибтидо берилди

Январь 15
22:26 2018

Юртимиз - ислом илми тамаддуни тамал тоши тушган диёр. Кейинги бир йил ичида Шавкат Мирзиёев томонидан дину диёнат, илму илоҳиёт соҳасида ривожи учун амалга оширилаётган асрларга татигулик ишлар юракларга сурур, виждонга хузур бахш этаётир.

 

 Давлатимиз раҳбари ташаббуси ва ташкилотчилиги билан эндиликда Қуръон мусобақаси кенг ва оммавий тарзда ўтказилиши халқимизнинг беҳад хурсандчилигига сабаб бўлди. Бу мусобақа авваллари тор доирада ўтарди. Президент Қуръонни эшитиш ва эшиттира олиш ҳам маърифат ва маънавият эканлигини уқтирганлари барчанинг дилидаги гап бўлди.

  

- Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ташаббуси билан ҳар йили мунтазам равишда қори ва қорияларнинг кўрик-танлови ўтказиб келинарди. Пойтахтимиздаги Камолон маҳалласида жойлашган Хожа Аламбардор масжиди жомеъсида ҳар йили диний ўқув юртлари талабалари ўртасида ташкил этиладиган ушбу ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИнинг 23, 24, 25, 26 - Республика кўрик-танловларининг сценарий муаллифи ва бошловчиси бўлганимдан бениҳоя шодман, -  дейди серкирра ижодкор, устоз Раҳим Жуманиёз.

- Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев, дунё тургунча турсинлар, - дейди жиззаҳлик тадбиркор Шукур Азимов, - Уларнинг, инсоният ҳаётининг барча жабҳаларида амалга ошираётган ислоҳотлари, юртимиз аҳолисининг барча бўғинларига – тадбиркору ижодкор, олиму уламо, ёшу қари, ҳарбию хизматчиларга кўрсатаётган эътибор ғамхўрликларини эътироф этиш жоиз. Миллий армиямиз, спортимиз, саньат ва мададаниятимиз, қишлоқ хўжалигимиз янги босқичга чиқажак. Чунки яратилаётган шароитлар фақат ишлашни, фидойилик билан ишлашни талаб этмоқда.   Юртбошимизнинг барча соҳа вакилларин давлат даражасида қўллаб қувватлайдиган ва кафолатлайдиган қарор ва фармонлар, асрларга, ҳатто абадиятга тааллуқлидир.

 

Бугун муборак Қуръон мусобақасини илк босқичига Жиззаҳ вилоятининг Зомин тумани “Маърифатли” масжидида ибтидо берилиб, кун охирида ниҳояланди.  muslim.uz портали томонидан ижтимоий тармоқларда трансляция қилинди. Мусобақанинг тўлиқ тафсилотлари билан ҳам айнан шу порталда батафсил танишиш имконияти мавжуд.

фото - muslim.uz

 

 Энди бирин-кетин бошқа шаҳар-туманларда ҳам мураттаб қорилар ўз маҳоратларини намоён этиб, зиё тарата бошлайдилар.  

Анвар Икрамов,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. Ҳиндистонда ўтказилаётган жаҳон чемпионатида вакилларимиз 7та медални қўлга киритилди

    Ҳиндистоннинг Кочи шаҳрида ўзбек кураши бўйича 20 ёшгача бўлган полвонлар ўртасида ҳисоб бўйича саккизинчи жаҳон чемпионати давом этмоқда.

    2016-11-14 09:25:30579
  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси
    Мустақилликнинг илк кунларидан бошлаб мамлакатимизда демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришнинг умумий стратегиясини амалга ошириш доирасида қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш юзасидан қатор чора-тадбирлар изчил амалга ошириб келинмоқда. 
    2016-10-15 10:39:02939

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz