NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Салоҳга Маккадан ер ажратилди: «Истаса масжид қурсин ёки хайрия фонди» 00:24 27/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бу туҳфа - мисрлик юлдузга ҳурмат белгисидир. У юксак инсоний фазилатлари ва одоби билан барчага намуна. Салоҳ Британияда мусулмонларнинг энг яхши хислатларини намоён этмоқда. Бу орқали у диний бағрикенглик ва миллатлараро қадриятлар элчиси вазифасини ўтамоқда.

Батафсил
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ 1 МАЙ КУНИ НАМАНГАНГА ТАШРИФ БУЮРАДИ 22:26 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Президентимиз Шавкат Мирзиёев келгуси ҳафтанинг сешанба куни, 1 май санасида Наманган вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари 26 апрель куни ўтказилган видеселектор йиғилишида маълум қилган.

Батафсил
"ЎЗБЕКИСТОН ҚУРЪОН МУСОБАҚАСИ-2018": наманганлик қори ва қориялар ғолиблар сафида! 22:07 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил
Партия ташаббуси: уюшмаган ёшлар тарих билан юзлашди 21:39 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

ЎзМТДП сайловолди Платформасида ҳам тарихий, маданий ва илмий-интеллектуал меросни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, бойитиш ва уларни янада кўпайтиришга кўмаклашиш, ўзбек халқининг бой тарихи ва маданиятини ўрганиш, ушбу бойликларни камол топиб келаётган ёш авлод ўртасида кенг миқёсда тарғиб этиш, ёшларда тарихий мерос ва халқ анъаналарига чуқур меҳр-ҳурмат, эҳтиром уйғотиш каби мақсад-вазифалар белгиланган.

Батафсил
НАМАНГАН МАТБУОТИГА НУҚТАИ НАЗАР: Ўз номига муносиб халқчил газета қайси? 20:11 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу ўринда очиқ гап: Наманган вилоятидаги аксарият етакчи газеталар (гап эгасини топади) таҳририяти бош муҳаррирлари ва мухбирлари "оғзига толқон солиб" олган, муассисим нима дер экан, деган ҳадикда ўзи учун "цензура майдони"ни белгилаб олган айни пайтда "Халқ иродаси"нинг чинакам ирода кўрсатаётганини бошқа ҳамкасбларимиз учун ибрат қилиб кўрсатсак арзийди!

Батафсил

Миллий қадриятларимизнинг мусиқий ифодаси

Апрель 14
09:07 2018

Наманган санъат коллежида Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги “Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида мақомчилар ансамблининг тақдимот концерти бўлиб ўтди. 
– Коллежда мусиқа, қўшиқ, рақс, актёрлик каби йўналишлардаги кафедраларнинг йиллик ҳисоботини омма олдида мана шундай ижодий намойиш сифатида тақдим этиш анъанага айланган, – дейди коллеж директори, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси Нортожи Юсупова. – Концерт дастури тарзидаги бундай ҳисоботлар бу ерда таълим олаётган ёшлар учун ҳам, уларга санъат сирларидан сабоқ бераётган устозлар учун ҳам ўзига хос имтиҳон, ижодий изланишларга ундовчи рағбат сифатида яхши самара бермоқда. Санъат соҳаси мутахассислари, шоир-ёзувчилар, кенг жамоатчилик ва ўқувчиларнинг ота-оналари таклиф этиладиган ҳисобот концертида йил давомида ўқувчи ва ўқитувчилар томонидан ўзлаштирилган янги мусиқий асарлар, қўшиқ ва рақслар омма эътиборига ҳавола қилинади. Бу галги тақдимотимизни мақом санъати бўйича тайёрладик. 
6.jpg

Коллежнинг анъанавий ижрочилик кафедраси қошида ташкил этилган мақомчилар ансамбли хонандалари томонидан Тошкент-Фарғона мақом чолғу йўлларида яратилган “Мушкилоти сегоҳ”, “Баёт-IV”, Бузрук мақомида “Насри уз-зол”, “Қашқарча рок”, “Соқийнома рок”, “Уфори рок” мақом куй-қўшиқлари, Алишер Навоий, Муқимий, Огаҳий ғазаллари билан айтиладиган ўнлаб мумтоз ва халқ қўшиқлари ижро этилди. 
7.jpg

Коллеж ўқувчилари Умида Аҳмадбоева, Диёра Эрматова, Дурдона Усубалиева, ўқитувчилар Таваккалхўжа Насриддинов, Камолиддин Отахонов, Ҳамидулло Мўйдинов, Абдуқаҳҳор Нишонов, Рустамжон Мирминов, Қобилжон Неъматов, Ҳошимжон Жўрахоновларнинг мақом йўналишидаги ижро маҳорати ушбу санъат ўқув даргоҳидан миллий мақом санъатимизнинг муносиб ворислари етишиб чиқаётганидан далолат берди. 

 

Акромжон Сатторов, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Мавзуга оид

  1. Эзгулик ва хайр-саховат ифодаси

    Қайд этиш жоизки, Наманган вилояти аҳли Президентимизнинг шу йил 19 майдаги “Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ моҳи Рамазон кунларини тинчлик- тотувликда, ўзаро аҳилликда, меҳр-оқибат ва хайру саҳоват руҳида ўтказдилар. Масжидларимизда 21 кун давомида муқаддас Қуръон ўқилиб, хатмоналар адо этилди

    2017-06-28 23:24:19471

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz