NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Миллий гвардия ёшларни ҳарбийга қизиқтирмоқда

Май 08
13:01 2018

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида 9-май - Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ҳарбий-ватанпарварлик спорт мусобақаси ўтказилди.

Ёшлар онгида Ватан муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтириш, ҳарбий хизматга бўлган меҳр ва қизиқишни оширишга қаратилган ушбу мусобақа Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти бошқармаси, Наманган шаҳар ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда юздан зиёд ёш ўғил-қизлар мусобақа дастуридан ўрин олган ҳарбийлашган эстафета, турникда тортилиш, армрестлинг, граната улоқтириш, стол тенниси, арқон тортиш ўйинларида ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар.

Мусобақада иқтидор ва маҳоратини намойиш этган 58-умумтаълим мактаби ўқувчилари умумжамоа ҳисобида ғолибликни қўлга киритди. 15-умумтаълим мактаби жамоаси иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, 43-умумтаълим мактаби вакиллари кучли учликни якунлаб беришди. Ғолиб ва совриндор жамоалар, ўқувчилар ташкилотчилар томонидан диплом, эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

Мавзуга оид

  1. Попликлар ёшларни эксремистик ва бузғунчи ташкилотлар таъсиридан ва таҳдидлардан асраш учун нима қилишмоқда

    Қатнашчилар www.umail.uz, www.yahoo.com, www.facebook.com да рўйхатдан ўтиш, Ziyonet порталига турли таълимга оид қўлланмалар ҳамда рефератлар юклаш, WebMaster да (Microsoft Frontpage express, Wordpess, Delphi7, Livejournal.com, Blogspot.com) веб-саҳифа яратиш каби шартларни бажаради. Танлов иштирокчилари малакали мутахассислардан тузилган ҳакамлар хайъати аъзолари томонидан баҳолаб борилади.  Танлов давомида иштирокчига ҳакамлар ҳайъати аъзолари томонидан мавзуларга оид қўшимча саволлар ва топшириқлар берилиши мумкин.

    2017-11-17 08:23:293554

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz