NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Алишер Усманов Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди 18:48 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш бўйича Президент Давлат маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Батафсил
Ёнғиндан офатидан сақланинг, зеро унинг олдини олиш ўзингизнинг қўлингизда   11:13 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ёнғин хавфсизлиги қоидалари талабларига доимо риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб бориш бизнинг кундалик вазифамиз эканлигини ҳис қилган ҳолда иш ташкил этаётганимиз натижасида фуқаролардан раҳматномалар келаётгани бизни қувонтирмай қўймайди Зеро, бир нарсани унутмаслигимиз лозим: Ёнғиндан офатидан сақланиш, унинг олдини олиш ўзинмизнинг қўлимиздадир. Биз халқ хизмати бел боғлаганмиз, уларнинг розилиги йўлида амалий ишларга  доим камарбастамиз.

Батафсил
Халқ ишончи олий мукофот. Жавлонбек Юлдашев Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди 08:42 17/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

2009-2015 йилларда Наманган тумани ҳокими, 2015-2016 йилларда Поп тумани ҳокими, 2017 йилда Наманган шаҳар «Чорсу» универсал деҳқон бозори акциядорлик жамияти бошқаруви раиси, 2017 йили Косонсой тумани ҳокимининг ўринбосари, 2017 йилдан ҳозирга қадар Косонсой тумани ҳокими вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келмоқда эди.

Батафсил
Ҳоким ўринбосарларига хизмат автомашиналари калитлари топширилди 22:30 16/02/2018
{$info.title|escape:'html'}

Мамлакатимизда давлат идоралари ходимларига қулай меҳнат шароитлари яратиш борасида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Шаҳар ва туманлар ҳокимларининг ижтимоий масалалар билан шуғулланувчи ўринбосарларининг фаоллиги, ташаббускорлигини янада ошириш мақсадида уларга хизмат машиналари ажратилди.

Батафсил
Нодавлат таълим хизматлари учун солиқ имтиёзлари берилмоқда 23:22 23/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Қувонарлиси, эндиликда жойларда нодавлат таълим муассасалари сектори кенгайиши, яъни мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳридаги фуқаролар таълим хизматларидан фойдаланишда танлов имкониятига эга бўлиши, ёшларга муносиб таълим-тарбия бериш каби вазифаларни ўз зиммасига оладиган малакали хусусий тадбиркорлар кўпаяди.

Батафсил

Миллий қимматли қоғоз бозори - жаҳон амалиётига ўтишнинг биринчи босқичини якунламоқда

Ноябрь 24
06:20 2017
Бугунги кунда мамлакатимизда юздан ортиқ аудиторлик ташкилоти ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Уларнинг 72 таси мулкчилик шаклидан қатъи назар барча корхоналар ва ташкилотларнинг, башарти ушбу ташкилот Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат рақобат қўмитасининг йиллик рўйхатига киритилган бўлса, аудитини ўтказиш ҳуқуқига эгадир. Бунинг учун камида олти нафар сертификатланган аудитор бўлиши, уларнинг икки нафари САР халқаро сертификатига эга бўлиши; устав фонди ЭКИҲнинг камида 5 000 бараварига тенг бўлиши, суғурталаш ҳужжати мавжуд бўлиши даркор.
Аудиторлик ташкилотининг кўп фойда олиши, яхши молиявий натижалари аввало аудиторлик хизматлари ҳажмига боғлиқ - у қанча кўп бўлса, фойда ҳам шунча кўпдир. Хизматларнинг етарлича катта ҳажмларига эга бўлиш учун республика минтақалари бўйлаб таркибий бўлинмаларга эга бўлган йирик акциядорлик компаниялари, холдинглар, бирлашмалар ва бошқаларни аудитдан ўтказиш лозим. Аудиторларнинг иши февраль, март ва апрелда авж олади. Бу жорий йилнинг 1 майига қадар мажбурий аудитни ўтказиш зарурати билан боғлиқ чунки, “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”  Қонуннинг 58-моддасида - Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, аммо молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилиши белгиланган. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдаги, бухгалтерия балансидаги, фойда ва зарарлар ҳисоб варағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси Президентнинг 24.04.2015 йилдаги "Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4720-сонли Фармонида 2015-2018 йилларда барча акциядорлик жамиятлари йиллик молиявий ҳисоботни нашр этиши ва Халқаро аудит стандартлари ҳамда Халқаро молиявий ҳисобот стандартларига мувофиқ ташқи аудитдан ўтказиш белгиланган. Бу - жаҳон амалиётига ўтишнинг биринчи босқичи хисобланади.
Ҳозирги вақтда аудиторлик ташкилотларининг мутлоқ кўпчилиги бирор-бир жамоат ташкилоти - ЎзБАМУ, Ўзбекистон Аудиторлар палатаси, Ўзбекистон Бухгалтерлар федерациясининг аъзосидир. Аъзолик мақомидан фаол фойдаланиш, жамоат ташкилотларидан зарур амалий ва услубий ёрдам олиш, улар ўтказадиган тадбирларда фаол иштирок этиш жуда муҳим. Буларнинг ҳаммаси пировард натижада аудиторларнинг профессионал даражасини оширишга ёрдам беради.
 
 
Атхам Рахманов,
Қимматли қоғозлар бозорини  мувофиқлаштириш ва
ривожлантириш  Маркази Наманган вилоят
ҳудудий бошқармаси бош мутахассиси

Мавзуга оид

  1. National Geographic журналисти Ўзбекистон пиёда саёҳатини якунламоқда

    National Geographic журналисти Пол Салопек етти йиллик пиёда саёҳатининг Ўзбекистон қисмини якунламоқда.

    2016-10-29 07:58:301882
  1. Гандбол. Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди
    Россия Федерацияси пойтахти Москва шаҳрида 20 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида гандбол бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионатида чорак финалчилар номи маълум бўлди.  
    2016-07-12 13:55:42842
  1. Акция ва фонд бозори нима ўзи?

    Фонд биржаси ва молиявий бозорлар фаолиятини ривожлантириш мақсадида юртимизда ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол қилиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқиндагина имзоланган «Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни жадаллаштириш ва унинг тартиб-таомилларини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонини келтириб ўтишимиз мумкин.

    2017-07-04 23:46:391214
  1. Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди

    Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    2016-05-29 18:56:52946

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz