NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

"Миллий тикланиш кубоги" кимга насиб этди?

Март 07
09:09 2019

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни байрами муносабати билан Наманган муҳандислик-технология институтида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вилоят кенгаши “Аёллар қаноти” томонидан олий ўқув юртлари талаба-қизлари ўртасида “Миллий тикланиш” кубоги учун волейбол мусобақаси ўтказилди.

Бу ҳақида “Namnews.uz” ахборот-таҳлилий порталига ЎзМТДП Наманган вилояти кенгаши матбуот котиби Дилноза Азизова хабар берди.

Президентимизнинг 2018 йил 18 декабрдаги “Юқумли бўлмаган касалликларнинг профилактикасини, соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳолининг жисмоний фаоллиги даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида ташкил этилган мазкур мусобақада вилоятимиздаги мавжуд учта олийгоҳнинг моҳир қизларидан сараланган жамоалар ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар.

Мусобақанинг тантанали очилишида  таъкидланганидек, мазкур мусобақа аҳоли, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш ва зарарли одатлардан асраш, ҳар бир маҳалла, таълим муассасалари, меҳнат жамоаларида жисмоний тарбия ва спорт фаолиятини самарали ташкил этиш тизимини шакллантиришга кўмаклашишда муҳим ўрин тутади.

Қизғин ва муросасиз тарзда кечган беллашувларда рақибаларидан устун келган Наманган давлат университети жамоаси биринчи ўринни эгаллаб, кубок совринини қўлга киритди. Фахрли иккинчи ўрин Наманган муҳандислик-технология институтининг “Умид” жамоаси волейболчиларига насиб этди. Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг “Парвоз” жамоаси эса учинчи поғонадан жой олди.

Тантанали тақдирлаш маросимида  ЎзМТДП вилоят Кенгаши раиси Ғайратжон Тўйчибоев, партиянинг халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги гуруҳи раҳбари, сенатор, Наманган муҳандислик-технология институти ректори Одилжон Маматкаримов ғолиб-совриндор жамоаларга кубок, диплом, медаллар ва эсдалик совғаларини топширдилар.

© namnews.uz

 

 

 

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371314
  1. Наманганда спортнинг "Пенчак силат" тури бўйича  "Миллий тикланиш кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

     Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур мусобақа Ўзбекистон “Пенчак силат” федерацияси Наманган вилоят бўлими ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 
     

    2018-01-10 11:48:461405
  1. Наманганда картинг бўйича Ўзбекистон кубоги мусобақаларининг биринчи босқичи бўлиб ўтди

    Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллигига бағишлаб ташкил этилган мусобақада вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 15 жамоа қатнашди. 
     

    2016-06-17 09:21:161218

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz