NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда

Сентябрь 18
11:56 2018
Мамлакатимизда барча соҳаларда амалга ошириб келинаётган изчил ислоҳотлардан кўзланган пировард мақсад - халқимизга хизмат қилиш ва одамларни бугунги кундан рози бўлиб яшашларини таъминлашга қаратилган.
 
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Наманган вилоятидаги ҳудудий ташкилотлари томонидан олиб борилаётган эзгу саъй-ҳаракатларда ҳам айни шу муҳим жиҳатга асосий устувор аҳамият қаратилмоқда.
 
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
 
ЎзМТДП Нааманган вилояти Кенгаши “Аёллар қаноти” ҳамда Чортоқ тумани партия ташкилоти ҳамкорлигида чекка қишлоқда яшовчи аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, аёллар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, уларни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш мақсадида туманнинг қўшни Қирғизистон Республикаси Караван шаҳри билан чегарадош ҳудуди саналган Хазратишоҳ қишлоғида “Соғлом ҳаёт – соғлом келажак” шиори остида соғломлаштириш акцияси ўтказилди.
 
 
Туман тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган мазкур саломатлик тарғиботи кунида Хазратишоҳ, Зангиобод ва Тўриқ маҳаллаларида истиқомат қилувчи мингга яқин аҳоли вакиллари вилоят ва туман тиббиёт муассасалари ҳамда “Хазратишоҳ” қишлоқ врачлик пункти ҳудудий шифохонасининг 10 хилдан зиёд йўналишдаги шифокорлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриги ва УЗИ, ЭКГ текширувларидан ўтказилди.  Кўрикка келган фуқароларга жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, турли хил касалликларнинг олдини олиш ва унинг профилактикаси ҳақидаги тиббий қўлланма ва брошюралар тарқатилди.
 
 
- Олис қишлоқ ҳудудида туришимиз, малакали дўхтирларга бориш учун туман марказига 45 чақирим йўл босишга тўғри келади. Йўлимиз узоқлик қилиши, маҳалламиз аҳли, айниқса оналар ва болалар учун тиббий кўрик ташкил этишга ёрдам беришлари сўраб, хонадонимизга келган “Миллий тикланиш” партияси вакилларига мурожаат этдик. Мурожаатимиз амалга ошганидан хурсандмиз. Тиббий кўрикка келган кўплаб фуқароларимиз малакали шифокорлар билан суҳбатда бўлиб, ўзлари ва фарзандлари саломатлиги борасида зарур тавсия-маслаҳатларга эга бўлишди, - дейди “Хазратишоҳ” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Баҳодир Исроилов.
 
 
Эътиборлиси, акция доирасида уйда ётиб қолган беморлар, ногиронлар, уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларининг хонадонларига ҳам борилиб, тиббий кўрик ишлари амалга оширилди. Хусусан, “Зангиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Соҳилбўйи” кўчасида яшовчи, инсулт касаллигига чалинган 72 ёшли Чиннихон Жаҳонгирова офтальмолог ва терапевт кўригидан ўтказилиб, зарур тавсиялар берилди.
 
ЎзМТДП Чортоқ тумани Кенгаши раиси Дилафрўз Ҳамрохўжаеванинг маълум қилишича, соғломлаштириш акцияси давомида ўтказилган кўрик натижасида касаллиги аниқланган 126 нафар фуқаро амбулатор шароитда даволанишга олинди. Етти кишига туман тиббиёт бирлашмаси шифохонасига йўлланма берилди.
 
***
 
Аҳолини тоза ичимлик суви билан мунтазам таъминлаш бугунги куннинг долзарб вазифаларидан биридир. Шу маънода, Хазратишоҳ қишлоғида яшовчи аҳолининг оби-ҳаётга бўлган эҳтиёжини қондириб келаётган сув тўплагич иншооти анча таъмирталаб ҳолатга келиб қолгани, бунинг оқибатида сув исроф бўлаётгани ҳудуд аҳлини ташвишга солаётганди. Шу боисдан ҳам, аҳоли партиянинг “Уйма-уй” лойиҳаси доирасида ўтказилган учрашувлардан бирида ЎзМТДП Чортоқ тумани кенгашига мурожаат этди.
 
Мазкур масала ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши ҳамда туман партия ташкилоти, шунингдек, ушбу ҳудудга масъул бўлган туман ички ишлар бўлими бошлиғи раҳбарлигидаги 3-сектор томонидан назоратга олинди. Ички имкониятдан келиб чиққан ҳолда олиб борилган таъмирлаш ишларидан кейин иншоотдаги мавжуд нуқсонлар бартараф этилди.
 
“Қишлоқичимликсув” МЧЖ Чортоқ тумани филиали мутахассиси Сардор Шохўжаевнинг қайд этишича, 63 тонналик сув тўплагич иншооти билан боғлиқ ҳал қилинадиган яна бир муаммо мавжуд. 2670 нафар аҳолига, яъни “Жимжима”, “Ипакйўли”, “Соҳилбўйи” ва “Гулистон” кўчаларига сув етиб борадиган 3,5 километр масофадаги қувурларни тозалаш лозим. Шундагина, аҳолининг тоза ичимлик сувига бўлган эҳтиёжи тўлақонли қондирилади.
 
Ушбу масала партия Чортоқ тумани ташкилоти ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашидаги ЎзМТДП гуруҳи томонидан атрофлича ўрганиб чиқилиб, сув қувурларида таъмирлаш ишлари учун маблағ ажратиш масаласини туман Кенгаши сессияси кун тартибига киритиш белгиланди. Шунингдек, ИИБ сектори томонидан мазкур масалани ижобий ҳал этиш юзасидан “Қишлоқичимликсув” МЧЖ Чортоқ тумани филиали бирга саъй-ҳаракатлар олиб борилиши режалаштирилди.
 
Оқилхон Дадабоев,
“Namnews.uz” ахборот-таҳлилий портали бош муҳаррири.

Мавзуга оид

  1. Тошкентдаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида Ислом тараққиёт марказини ташкил этилади

    Ушбу масканда ҳам Имом Бухорий халқаро маркази каби халқимиз, айниқса, ёш авлоднинг маънавий дунёсини бойитишга, буюк аждодларимиз ислом таълимотига беқиёс ҳисса қўшганини аниқ мисоллар билан кўрсатишга алоҳида эътибор қаратиш керак, деди давлатимиз раҳбари. 

    2017-04-15 09:45:41746
  1. Бартомеу: Месси «Барселона»да қанча қолишни ўзи ҳал қилади

    «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу клуб Лионель Месссига қачон янги шартнома таклиф қилишини айтди.

    2016-09-09 17:26:51768
  1. Тарғиботлар давом этмоқда

    Наманган юридик коллежи Наманган шаҳрининг кўркам шоҳкўчасига жойлашган. Истиқлол йилларида бу кўчада бежирим бинолар, хизмат кўрсатиш шохобчалари, халқаро андозалардаги меҳмонхоналар қад ростлади. Коллежнинг биноси бутунлай янги қиёфа касб этди. 

    2016-09-19 19:42:18786
  1. Наманганда спортнинг "Пенчак силат" тури бўйича  "Миллий тикланиш кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

     Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур мусобақа Ўзбекистон “Пенчак силат” федерацияси Наманган вилоят бўлими ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда ташкил этилди. 
     

    2018-01-10 11:48:461170
  1. Ўзбекистон Халқ демократик партияси пленумида Хотамжон Кетмонов Президент лавозимига номзод сифатида маъқулланди

    2016 йил 17 сентябрь куни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашининг навбатдаги VI пленуми бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши аъзолари, масъул ходимлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, минтақавий партия кенгашлари раҳбарлари, партия фаоллари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

    2016-09-17 11:18:29621

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz