NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

МИНГБУЛОҚ ПАХТАЗОРЛАРИДА

Октябрь 17
09:49 2016

15 минг 906 гектар майдонда ғўза парваришлаб, 35 минг 857 тонналик хирмон кўтаришни мақсад қилган мингбулоқликлар йиғим-терим мавсумига катта тараддуд билан киришгандилар. 12 та ММТП ҳудудидаги 522 та пахта етиштирувчи фермер хўжалиги далаларидаги ҳосилни йиғиб-териб олиш учун туманда 3 та ишчи гуруҳи тузилиб, 397 та терим отряди ташкил этилганди.

– Далаларимизда етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш учун университет ва коллежлар талабалари, ташкилот-корхоналардан ва маҳаллалардан жами 12,5 мингдан зиёд ҳашарчи келиб қўшилиши билан теримчиларнинг умумий сони 21 минг нафардан ошиб кетди, – дейди пахта йиғим-терими мониторинг гуруҳи аъзоси Пўлатжон Холмирзаев. – «Оқдала мардона», «Машраб Сайдалиевич», «Иқболи, истиқболи порлоқ», «Муҳаммад Акмал», «Бусалха Отабоева» каби фермер хўжаликлари вилоятимизда биринчилардан бўлиб йиллик режани бажаришга муваффақ бўлишганди. Айни кунларда давлатга йиллик пахта сотиш режасини уддалаб, қўшимча ҳосил топшираётган фермер хўжаликлари сони 70 тадан ўтди.

Биргина Наманган Давлат университетининг уч мингдан зиёд талабаси бугун Мингбулоқ далаларида. Гулбоғдаги «Мингбулоқ юксалиши» фермер хўжалиги тасарруфидаги пайкалда талаба йигит-қизларга дуч келдик.

– Бўлажак тарихчилармиз, – дейишди, «Ҳорма-бор бўл»дан кейиноқ талабалар. Пайкал оралаб юрган талаба–ҳашарчилар раҳбари – университет ўқитувчиси Анваржон Эрқўзиевдан теримда пешқадамлик қилаётган талабалар ҳақида маълумот олдик.

2-босқич талабалари Сарвар Олимжонов, Абдурасул Қосимов, Шоҳжаҳон Шаҳобиддинов, 4-босқич талабаларимиз Раҳматилла Акбаров, Набижон Ғаниев, Манзалат Турғунпўлатова, Шохруҳ Сирожиддиновлардан теримдаги ғайрат-шижоатлари учун ректоратимиз ҳам миннатдор. Илғорларимиз туман ҳокимлиги томонидан ҳам рағбатлантирилдилар. «Архивчи»лардан Гулчирой Мамадалиева пахта теришда хўжалик аъзоларига ҳам ибрат бўлди.

Тераклар соя ташлаган «Бектемир Адҳамов» фермер хўжалиги шийпонига туташ пайкаллардан ишчи-ю, талаба-ҳашарчилар чиқиб келиб, терган пахталарини тарозидан ўтказа бошладилар.

– Абдумутал Тўраев, Жамилахон Жўраева, Мухторжон Омонов, Мунаввара Ёмғирчиева, Олтиной Каримовалар мана шу қизилқум массивида илғор теримчи сифатида ном қозонишган, – деди «Мингбулоқ юксалиши» фермер хўжалиги раҳбари Ғайратжон Тошканбоев.

–– Бизнинг хўжалигимизни вилоятда ҳам яхши билишса керак. – Тарозибонлардан бирининг бу гапидан кейин ишчилар туманнинг биринчи фермерларидан бўлган Адҳамжон Тошканбоев ҳақида гапира кетишди.

Айтишларича, ички ишлар тизимида узоқ йил хизмат қилиб, фермер сифатида фаолият юритган раҳматли Адҳамжон Тошканбоев ташкилотчи, серҳиммат киши бўлган. Ишчилар Файзулла Насриддинов, Одилжон Жалоловларга ер участкаси олиб, уй қуришларига ёрдам кўрсатган.

– Яхшилик беиз кетмайди. Бугун у кишининг фарзандлари, набиралари униб-ўсиб, камол топишмоқда. Улар билан ишлаб кам бўлмаяпмиз, – дейишди фермер хўжалиги ишчилари.

20,7 гектар ернинг ҳар гектаридан ўртача 30,1 центнердан ҳосил кўтарган «Мингбулоқ юксалиши»да режанинг 98 фоизи уддаланибди.

– Эрта-индин маррага эришамиз.

Фермернинг бу гапига талабалар қарсак чалишди.

НамДУ физика-математика факультети амалий математика кафедраси катта ўқитувчиси Мусохон Дадахонов раҳбарлигида пахта тераётган талабаларни Аъзамжон Мирзааҳмедов бошлиқ «Расулбек диёри» фермер хўжалиги пахтазорларида учратдик.

403 гуруҳ талабаси Ҳилола Ҳамиджонова бу галги мавсумда 3 тоннадан ошиқ пахта териб, яқин 700 000 сўм нақд пул ишлабди.

– Бу йилги пахта мавсуми факультетимиз учун хосиятли бўлди, – деди Мусохон домла. – 4-босқич талабамиз Фарруҳ Деҳқоновнинг изланишлари самара бериб, 6 октябрь куни Улуғбек стипендияси соҳиби бўлганлиги ҳақида хушхабар келди.

Фаррух пахта теримида ҳам илғор экан. Университетдаги илмий раҳбари Дилноза Маҳмудовадан бениҳоят миннатдорлигини билдирди.

11, 8 гектар ерда пахта етиштирган «Расулбек диёри» фермер хўжалиги раҳбари Аъзамжон ака ҳам суҳбатимиз мавзусига мос муваффақиятлардан гапирди:

– 5 та йирик оиланинг рўзғори шу хўжалигимиздан. Келишувимизга кўра, ҳар бир оила топган даромадидан хонадонига компьютер жиҳозлари ҳам олди. Ўтган ҳафта ишчи Ўлмас Мелиқўзиевлар оиласи «Дамас» автомашинаси сотиб олишди. «Нексия», «Матиз»га ҳаракат қилаётганлари бор...

Сирдарё ортидаги бўстонга айланиб, яшнаб, яшариб бораётган чўл ўрнидаги туманда яна янги орзу-умид булоқлари кўз очаётгандек. Ҳартугул одамлар ўзига хос турмуш маданиятига эга...

Носиржон ДЕҲҚОНОВ. Раҳмонжон МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.

Мавзуга оид

  1. Мингбулоқ туманида 20 нафар боланинг суннат тўйи бўлиб ўтди

    Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва бир қатор давлат ва жамоат ташкилотлари  ҳамкорлигида ўтказилган  тўй маросимида тўй болаларнинг ота-оналари, яқин қариндошлари, маҳалла фаҳрийлари ва нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари меҳмон бўлишди.

    2017-05-05 14:19:13635

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz