NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди! 20:15 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
Батафсил
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил

Мингта ташаббуссиз, тадбирсиз инсондан, битта тадбирли, ташаббускор, фидойи инсон афзал

Июль 26
13:15 2017

Кеча кечқурун ҳокимлик соати бўлди. Мен бундан анча йил  аввал мажлисга кириб кетаётган раҳбарлардан бирининг гапини эсладим: “Юзингизга вазелин суртиб олинг! Эшитган аччиқ гаплар, танангизга, юрагингизга қаттиқ ботмасин! Вазелинга тегсину эриб кетсин!” Гап эшитишга ўрганиб, топшириқ ва кўрсатмаларни безбетларча бажармаган ўша раҳбар унча-мунча ишлади. Кейин урилиб кетди. Ҳозир пенсияда. Бу эса лоқайд ва ташаббуссиз раҳбарларни ҳар қандай замон сиғдирмаслигига яққол мисол бўлади.

Бу гап ўша эскизамон учун кечиришга арзир балки. Аммо ҳозир муваффақиятимиз ўзимизники бўлганда бундай қараш асло ярашмайди. Аммо ҳокимлик соатида ўтирар эканман, ҳали бу иллатдан қутилмаган раҳбарлар борлигидан афсусландим.

Йиғилиш ишчанлик билан ўтаётганда бир мактаб директорининг иржайиши даккига сабаб бўлди.

16,17-мактаб директорлари – Манзура Алиева, Дилбар Аҳмедова, 25,40,65-МТМ мудирлари – Юлдуз Раҳманова, Ноила Нарзуллаева, Муҳайё Нурматовалар эгаллаб турган вазифаларидан озод қилинди. Бу ҳақдаги буйруқлар ўқиб эшиттирилди.

83-мактаб (Наманган тумани, Бодомзор ҳудудида шаҳарга қўшилганидан сўнг 38-мактаб 83 га айланган)ни ташкил этилганига 31 йил бўлган. Шу муддат ичида атиги тўрт нафар (!!!) ўқувчи олий ўқув юртига кирган, Уч нафар ёт оқимларга хайрихоҳлар ҳам “етиштириб” чиқарилган (???). Бу факт  қарийб 12 йилдан буён директор бўлиб ишлаётган педагог юзини ерга қаратди.

  • Ҳеч кимни асоссиз ишдан бўшатгим йўқ. Одамларнинг ўзи баҳо бермоқда. Мактабимизда 15 йилдан буён ҳеч қандай ўзгариш йўқ деяпти, фуқаролар. Демак ишлайдиган ишлайди!!!

Ҳоким шундай деб, маҳалла фаолияти билан боғлиқ масалаларни намунали ташкил этган “Чаманзор” МФЙ раисига ташаккурнома ва совға топширди. “Келгуси сафар телевизор ёки замонавий ёз-қиш совутгичи совға қиламиз”, - деди Шавкат Абдураззақов.

Алпомиш, Атагангузар, Ғишткўприк, Ғунча, Мажнунтол МФЙлари барча тушумлар, хусусан маҳаллий солиқларни йиғиш бўйича қолоқликдан чиқа олмаяптилар. Бунда истиҳола нақадар душманлик экани сезилиб турибди. Бу ерда МФЙ ва ДСИ раҳбарларининг, МФЙ ва коммунал хизмат ходимларининг ўртасида “Хитой девори” борми деган ҳаёлга бордим.

    Ҳой, барака топгур маҳаллақўм! Сектор билан қаерга борсак илк саволимиз қарздорликни аниқлаш бўляпти. Бугун эрталаб Амир Темур МФЙда бўлдик. Газ таъминоти йўқ. Электрдан 92 млн., сувдан 70 млн., солиқдан 60 млн., СЧРдан бўлиб, жами 300 млн. сўм қарздорлик! МФЙ раислари ўз маҳалллаларидаги қарздорликни, умуман маҳалла ҳаётини беш қўлдай билишлари керак эмасми? Ёки улар ҳам бугун ерга тушмайдиган “виллс”да юриб, дала айланадиган колхоз раисларига айланиб қолдиларми...

 Давлат хазинасини бойитишга масъул солиқ инспекторларичи? Бугун солиқчиларни кўпроқ жалб этиб, маҳаллий тушумларни янада кўпайтириш имконияти бор.  

Энг таажжублиси шаҳарда ер, уй-жой масаласида  қонунсизликнинг ҳаддан зиёд болалаганидир. Ҳоким Ахсикент массивида ерфурушлик қилаётганлирни, бунга уй-жой сектори, архитектура томошабин бўлиб турганига йиғилганлар эътиборини қаратди. Шаҳар замини бир ҳовуч ер олиб сотувчилар, бетон қуйиб сотувчилар, ҳовли қуриб сотувчилар қўлида экани бугун кўпчиликка маълум. Уларнинг нафси жиловланмас экан,  ҳар бир наманганликни уйли-жойли қилиш амри маҳол.

  Ҳоким “Олтин мерос” жамғармаси биноси тўғрисида гапирар экан, залдаги жонланишдан бу ҳамманинг кўнглидаги гап экани аён бўлди. Бу масалани атрофлича ўрганиб, мавзуга қайтамиз, албатта. Негаки, бир вақтлар туристларнинг кўнгилтортар маскани бугун “оптом”дагиларнинг “туалет қоғози” омборхонасига айлантирилган. Қолаверса, бу ерда икки қаватли дўкон, ҳожатхона нима қилади?!

Ҳокимлик соатида шаҳримиз ижтимоий ҳаётининг долзарб масалалари бўйича тегишли раҳбарларга аниқ ва тиниқ топшириқлар берилди. Жумладан, кам таъминланганлар учун уйлар қурилишини тезлаштириш, уларнинг энг қийналган қисмига мақбул жойдан ер участкаси, профилактика инспекторлари учун хизмат уйларини тезроқ тайёрлаш, ижтимоий объектларни, кўп қаватли уйларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, “Соғлом авлод учун”, “Қизил ярим ой” нодавлат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш шулар жумласидандир.

       Ҳоким “Орзу” маҳалласида тадбиркорлик маркази ташкил этиш ғоясини илгари сурди. “Бунинг учун 10 гектар ер 42 нафар тадбиркорга бўлиб берилади. Уларнинг ҳар бири 50 нафардан ишчи ўрни яратади. Бу билан  2100 йигит-қиз ишли бўлади. Ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланади. Шунингдек,  кўмир брикет ишлаб чиқариш заводи қурилиши учун ер ажратишимиз керак. Бу ишларнинг ҳаммасини сизлар билан биргаликда қиламиз, - деди ҳоким, -  Бунинг учун мустақилликнинг  26 йиллигини кутиб олиш бўйича ҳар бир раҳбар ўз соҳаси бўйича ишни янгича ташкил этсин, бу масалага ижодий ёндашсин".   

Раҳимжон Ирисов,

журналист.

Мавзуга оид

  1. Шароф Рашидов: Сизга ўхшаган фидойи кишилар республикамизда саноқли

    1979 йили вилоят партия қўмитаси умумий бўлими мудирлигига тавсия этилдим. Марказқўмга бориб, ўша даврда ташкилий бўлим мудирининг биринчи ўринбосари Раҳматулла Абдуллаев қабулига кирдим. У киши мени олтинчи қаватга – Ш. Рашидов қабулларига олиб кирдилар. Хонага киришим билан Шароф ака стулдан туриб, мен билан исмимни айтиб, қўл бериб сўрашдилар. Олдиларида менинг «шахсий дела»м турар эди.

    2017-10-23 23:18:592722
  1. Инсон манфаати улуғ

    Акциядорлик жамиятимизда 2577 нафар ходим ишлайди. Уларнинг 230 нафари келажагимиз эгалари бўлган ёшлардир.

    2016-12-05 17:27:34594
  1. Бухоролик боғбон битта дарахтдан икки хил мева олмоқда

    Бухоро вилояти, Жондор тумани Зарафшон қишлоғида истиқомат қилувчи Назрулло Норовнинг боғида узум, олма, ўрик, шафтоли, нок ўсади. Унинг фаолияти ҳақида ЎзА ҳикоя қилади.

    2016-07-19 09:34:48749

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz