NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Мирзиёев метангаз нархини арзонлаштириш бўйича кўрсатма берди ва бу орқали нафақат ҳайдовчилар, балки фермерларнинг ҳам оғири енгил бўлади!

Июнь 25
13:12 2017

Халқимиз фаровонлиги юксалгани сари мамлакатимизда транспорт воситалари кўпайиб бормоқда. Уларнинг ёқилғига бўлган эҳтиёжини таъминлаш мақсадида сиқилган ва суюлтирилган газ баллонлар ишлаб чиқариш кенгайтирилмоқда. 

“Шаффоф метан саноат” МЧЖ томонидан Қўқон шаҳрида шу йўналишдаги замонавий корхона ташкил этиш режалаштирилган. Бунинг учун эски “Қўқонмаш” заводининг бўш турган биноларида замонавий технология ўрнатилади. Йилига 100 минг дона газ баллони ишлаб чиқариш ва автотранспорт воситаларига ўрнатиш йўлга қўйилади. Корхонада 30 иш ўрни яратилади. 

Давлатимиз раҳбари ушбу маҳсулотларга бўлган талаб билан қизиқди. Газ билан юрадиган транспорт воситалари кўпайса, бензин ва дизель ёқилғисига талаб камаяди. Натижада соҳадаги хизматлар арзонлашади, имкониятлар кенгаяди, деди Президентимиз Қўқон шаҳрига ташрифи чоғида. 

Маҳсулот таннархини арзонлаштириш, ишлаб чиқаришни икки баробар ошириш, соҳага ихтисослашган мутахассислар тайёрлаш бўйича кўрсатмалар берилди

Албатта метангазнинг арзонлашиши ҳайдовчилар учун қулайлик яратиб қолмай, фермер хўжаликлари учун катта манфаат келади. Давлат раҳбари таъкидлаганидек, газ билан юрадиган транспорт воситаларини кўпайиши ва дизель ва бензинга бўлган талабни камайтиради. Бу эса ўз навбатида ушбу ёқилғи нархларини арзонлаштиради. Бу ёқилғилар эҳтиёжди балан қишлоқ хўжалиги техникаларини арзон таъминоти вужудга келади. Фермерларни оғири енгиллашади.

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:541240
  1. Наманганлик ҳайдовчилар тилида янграган Лермонтов ижоди халқаро эътироф олди!

    “Наманган китоб олами” маркази вилоятнинг маънавият ўчоқларидан бирига айланиб бормоқда.

    2017-02-03 18:45:281477
  1. МАК 2018 йилга қадар чипталарни Visa ва MasterCard орқали онлайн сотишни йўлга қўяди

    «Ўзбекистон ҳаво йўллари» чипталарни халқаро тўлов тизимлари орқали сотиш ва рейсларга онлайн рўйхатдан ўтишни жорий этади.

    2016-11-21 09:33:16700
  1. "Эркатой" қарсилдоқ қаламчалари. Уйчилик ёш тадбиркор нафақат водий, балки бутун Ўзбекистон болажонларига қувонч улашиш имкониятига эга!

    Айни пайтда корхона тўлиқ куч билан ишлаши учун хом-ашё – ун маҳсулотини тақчиллиги ҳалақати бермоқда. Агар маҳаллий ҳокимият, тегишли мутасаддилар бир кунлик ишлаб чиқариш қуввати 1 тонна ун маҳсулотини ташкил этувчи  корхонани  хом ашё билан таъминлашга ёрдам берсалар, бир ойлик 25 тонна фонд ажратилса, яна беш киши қўшимча равишда иш билан таъминланади. Натижада иш билан банд ёшлар сони ўнтага етади.

    2017-06-03 17:33:491840

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz