NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил
ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ ва NAMNEWS.UZ – МИНГБУЛОҚДА. 3-CЕКТОР ТАЖРИБАСИ: РEАЛ ИШ, РEАЛ АМАЛИЙ ЕЧИМ! 16:14 17/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Сектор иши давомида ҳудуддади 7 та маҳалланинг барча хонадонлари кўмир билан арзон нархларда тўла таъминланди. Жомашуй шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидаги иккита кўпқаватли турар-жой томи қайтатдан ёпилди. Яккатол маҳалласи Дўстлик кўчасидаги 2 километрлик йўл тўла таъмирланиб, кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Батафсил

Мирзиёев раҳбарларга дабдабали рақамлар ва баландпарвоз ҳисоботлар ортидан қувиш эмас, янгича самарали усул ва механизмларни татбиқ этиш ҳақида қатъий топшириқ берди

Май 30
00:21 2017

 

29 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркманистон, Қозоғистон, Россия, Хитой мамлакатларига ташрифлари давомида ҳамда Туркия раҳбари билан ўтказилган олий даражадаги учрашувлари якунлари бўйича имзоланган битимлар, шартномалар ва муайян соҳаларда ўзаро шерикликни ривожлантиришга доир лойиҳаларни амалга ошириш жараёнининг ҳолатини таҳлил қилиш ва баҳолашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. 

Йиғилишда Бош вазир, унинг ўринбосарлари, тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари иштирок этди. Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бошқарди. 

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон расмий делегациясининг Туркманистон, Қозоғистон, Россия ва Хитойга жорий йилдаги ташрифлари 2016 йилги Президент сайловидан кейинги илк хорижий сафарлар бўлиб, уларнинг натижалари стратегик шериклар билан ўзаро муносабатларни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Қайд этиш керак, ҳар бир ташриф якунида битим ва шартномалар қаторида қиймати бир неча миллиард АҚШ долларига тенг бўлган кўплаб лойиҳалар имзоланди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев мазкур давлатлар раҳбарлари билан музокаралар чоғида ҳар бир лойиҳани алоҳида муҳокама қилиб, тўла амалга оширишга оид масалалар, жумладан, молиялаштириш имкониятлари юзасидан атрофлича фикр алмашди. Лойиҳаларнинг “йўл хариталари” тасдиқланиб, уларнинг босқичлари, ижро механизмлари ва масъул шахслар белгилаб олинди. 

Давлатимиз раҳбари бу борада муҳим келишувларга эришилганига қарамай, айрим раҳбар ходимлар имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлашга эскича ёндашаётгани, иқтисодий ҳаётимизда устувор аҳамият касб этадиган, янги иш ўринлари ташкил этиш, аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш имконини берадиган бу масалага етарлича масъулият билан қарамаётганини чуқур таҳлил асосида, аниқ мисоллар орқали кўрсатиб берди. 

Барча зарур ҳужжатлар қабул қилингани, янги тузилмалар ташкил этилгани, экспортчи ва сармоядорлар учун ҳар томонлама қулайлик ва имтиёзлар берилгани, бир сўз билан айтганда, мамлакатимиздаги халқаро иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик субъектларининг самарали ишлаши учун барча шарт-шароитлар яратилганига қарамасдан, ҳозирча аниқ натижалар кўзга ташланмаяпти, ижро муддатлари ортга сурилмоқда. 

Бунинг сабабларидан бири ишончли хорижий шерик ва молия манбалари мавжуд бўлмаган ҳолда самарасиз лойиҳалар тайёрлаш, амалда фойда бермайдиган ҳужжатлар имзолаш ҳолатлари билан боғлиқдир. Бундай лойиҳаларнинг мониторингини юритиш бўйича тизимли иш олиб борилмаяпти. Иқтисодиётимизга хорижий сармояларни жалб этиш борасидаги аҳвол қониқарли эмас. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев бу масалада камчилик ва қолоқликка йўл қўяётган ҳар бир вазирлик ва идора фаолиятига танқидий нуқтаи назардан баҳо берди. 

Хусусан, Туркманистонга ташриф асносида қишлоқ хўжалиги техникаси, минерал ўғитлар, автомобиллар, қурилиш материаллари, маиший техника ва бошқа маҳсулотлар етказиб бериш бўйича умумий қиймати 151 миллион АҚШ долларига тенг ҳужжатлар имзоланган эди. Ўтган уч ой давомида экспорт ҳажми 12 миллион долларни ташкил этди. Бу умумий келишилган миқдорнинг 8 фоизи, холос. 

Қозоғистон, Россия ва Хитойга ташрифлар ҳамда Туркия раҳбари билан ўтказилган музокараларда ҳам бир неча миллиард долларлик йирик келишувларга эришилди. Лекин уларнинг ижросига оид натижалар кутилганидек эмас. 

Давлатимиз раҳбари йиғилишда ҳисобот берган мутасадди раҳбарлар ўз масъулиятини кескин ошириши зарурлигини, бажарилмаётган ва кечикаётган лойиҳа ва шартномалар учун улар шахсан жавобгар эканини алоҳида таъкидлади. Ҳар бир лойиҳанинг бажарилиши бўйича биринчи галдаги чора-тадбирларни аниқ-равшан белгилаш, молиялаштириш ва ижро жараёнлари бўйича замонавий ва тизимли асосда мониторинг олиб бориш юзасидан топшириқлар берилди. 

Шериклик тўғрисидаги ҳужжатнинг имзоланиши аввало унинг ижроси билан муҳимдир. Давлатимиз раҳбари фақат қоғозда акс этадиган, амалда ҳеч қандай фойда бермайдиган лойиҳалар тузишдек эскича амалиётдан бутунлай воз кечиш, бундай одат ва кайфият билан ишлашга мутлақо чек қўйиш лозимлигига алоҳида урғу берди. 

Эришилган барча келишувларнинг молиявий манбалари, ижро механизмлари, логистикаси, масъул идоралар ва шахслар ҳамда бошқа масалалар тўлиқ ҳал қилинган бўлиши, иш пухта ва қатъий амалга оширилиши керак. 

Президентимиз тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларига чет давлатлар билан савдо-иқтисодий алоқалар ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш борасида мақсадли инвестицион стратегия ҳамда қабул қилинган келишувлар ижросини таъминлаш бўйича Низом ишлаб чиқиш вазифасини топширди. 

Ушбу тизимни такомиллаштириш мақсадида масъул ижрочиларнинг ҳар ҳафтада бир марта Вазирлар Маҳкамасида ва ҳар ойда бир марта Президент ҳузурида хорижий шериклар билан ҳамкорликда амалга оширилаётган жорий ва ишлаб чиқилиши кўзда тутилаётган янги инвестицион лойиҳалар юзасидан ҳисобот бериш тартиби ўрнатилади. 

Лойиҳаларнинг ўз вақтида молиялаштирилиши, мутасаддиларнинг ижро интизоми, масъул шахсларнинг мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланишини назорат қилиш Ҳисоб палатаси ва Бош прокуратура зиммасига юкланди. 

Йиғилишда дабдабали рақамлар ва баландпарвоз ҳисоботлар ортидан қувиш эмас, янгича самарали усул ва механизмларни татбиқ этиш, аҳволни қисқа муддатда синчиклаб ўрганиб чиқиш ва зарур чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди. 
 

Мавзуга оид

  1. Европанинг ARTE телеканалида Ўзбекистон ҳақида фильм намойиш этилди

    “Ипак йўли бўйлаб саёҳат” номли фильмда Ўзбекистон халқларининг тарихи, маданияти, анъаналари ҳамда гўзал ва маҳобатли тарихий шаҳарлари ҳақида ҳикоя қилинади.

    2016-06-16 11:43:281150
  1. Қатъий интизом юксак масъулият билан

        Барчамизга маълумки, шу йилнинг 14 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни

    2017-01-26 10:14:122084
  1. Адҳам Икромов: Суюнчи пулини туғуруқхона ходимларига эмас, меҳрибонлик уйларига беринг. Шифокорларнинг эса маошини ошириш керак

     туғуруқхоналарда янги чақалоқ туғилганда шифокорларга бериладиган «суюнчи пули» ҳақида берилган саволларга Соғлиқни сақлаш вазири Адҳам Икромов жавоб берди.

    2017-02-09 16:03:352242

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz