NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Мирзиёев туфайли ота дийдорига тўйган Ҳабиба!

Октябрь 15
15:52 2017

Кейинги пайтда мамлакатимизнинг халқаро майдондаги фаоллиги тобора ошиб бормоқда. Айниқса, Президентимизнинг шу йил сентябрь ойидаги Америка Қўшма Штатларига ташрифи, Бирлашган Миллатлари Ташкилотининг Бош ассамблеясидаги нутқи кенг жамоатчиликнинг юксак баҳосига сазовор бўлди. Қолаверса, Ўзбекистоннинг  Ташқи сиёсий фаолияти концепциясига мувофиқ  қўшни мамлакатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни  ривожлантираётгани жаҳон ҳамжамияти аъзоларининг ҳам эътирофига сазовор бўлмоқда. Яқинда “Адолат” СДП Чортоқ туман кенгаши фаоллари иштирокида ўтказилган давра суҳбатида ҳам шу ҳақда фикр юритилди. Қуйида ана суҳбат иштирокчиларининг фикрлари билан танишасиз.

Ҳабиба Мирабдуллаева, Чортоқ туман партия кенгашининг раиси: - Аввало шуни айтишим керакки, мен мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик алоқалари янада равнақ топишидан бевосита манфаатдорман. Сабаби – ўзим Қирғизистонда туғилганман, аммо ҳаёт тақозоси билан қарийб ўттиз беш йилдирки, Ўзбекистонда яшайман. Шу ерда оила қурдим, фарзандлар ўстирдим. Жамиятда ҳам ўз ўрнимга эга бўлдим. Қарийб ўн йилдан бери “Адолат” СДП туман кенгашида ишлайман.

Ёши саксонга яқинлашиб қолган отам Убайдулла Мирабдуллаев ҳозир ҳам қўшни давлатда истиқомат қилади. Очиғини айтганда падари бузрукворимиз билан дийдорлашиш ҳам қийинлашиб қолганди. Энди эса Президентимизнинг шу йил сентябридаги Бишкекка ташрифидан сўнг чегара мажмуалари яна фаолият кўрсата бошлади. Қариндош-уруғлар, ёр-биродарлик ришталари яна тикланиши, ўзаро алоқалар учун йўл очилди. Бу ҳолатни ҳамма маъқуллаб қарши олди.

Биз партия фаолларимиз билан биргаликда ўтказаётган тарғибот тадбирларида мамлакатимизда нафақат ички, балки ташқи сиёсат соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ҳам аҳоли вакилларига батафсил маълумот беришга ҳаракат қиламиз. Электорат вакиллари айниқса, кейинги пайтда Ўзбекистон бугунги кунда  Марказий Осиё минтақасидаги қўшни давлатлар билан дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга интилаётганлигидан хурсандликларини изҳор этмоқдалар. Бу эса минтақада барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашда долзарб аҳамиятга эгалиги ҳеч кимга сир эмас.

Баҳромжон Ҳайитбоев, халқ депутатлари Чортоқ туман кенгаши депутати: -   Шавкат Мирзиёев ўзининг Президент сифатидаги дастлабки ташрифларини айнан қўшни давлатларга амалга оширганининг ўзига хос рамзий маъноси бор деб ўйлайман. Чунки азалдан қон-қариндош ҳисобланиб келган халқларимиз ўртасидаги дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш барча томонлар учун фақат фойда келтириши барчага аён.  Қирғизистондаги музокаралар якунида икки давлат чегаралари тўғрисида шартнома имзолангани  тарихий аҳамиятга молик воқеа бўлди. Ҳозирга қадар Наманган, Фарғона ва  Андижон вилоятларидаги қатор  ўтиш пунктилари орқали аҳоли ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши қайта йўлга қўйилди.

Ҳеч шубҳа йўқки,  икки қардош халқнинг хоҳиш-иродасига мос келувчи  сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда давлатлараро ҳамкорликни кенгайтириш бундан кейин ҳам устувор масала бўлиб қолаверади.  Ўзбекистон Президентининг Қирғизистонга жорий йил 5-6 сентябрдаги ташрифи чоғида эришилган келишувлар ўз вақтида ва тўла кўламда амалга оширилишини таъминлаш бўйича қабул қилинган кўп қиррали “Йўл харитаси” ҳам ана шу мақсадни ўзида мужассам этган.

 Шу ўринда Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги муносабатлар минтақа тараққиётига ижобий таъсир кўрсатаётганлигини ҳам айтиб ўтиш зарур. Икки давлат  раҳбарлари имзолаган 2017-2019 йилларга мўлжалланган иқтисодий ҳамкорлик стратегияси савдо-иқтисодий алоқалар ривожида муҳим ўрин тутади.

         Умида Абдуллаева, халқ депутатлари Чортоқ туман кенгаши депутати: - Ўзбекистоннинг минтақадаги бошқа давлатлар билан алоқалари ҳам кейингт вактда янги, янада юқорироқ босқичга кўтарилди.  Масалан, Шавкат Мирзиёевнинг Ашхободга ташрифи доирасида  Туркманистон билан  стратегик шериклик тўғрисида шартнома имзоланди. Бу ҳужжат икки халқ ўртасида тарихан шаклланган қардошлик ҳамда аҳил қўшничилик муносабатларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Яна бир эътиборли жиҳат шундаки, кейинги пайтда  мамлакатларимиз ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги муносабатлар ҳам сезиларли даражада фаоллашди. Хусусан, қатор олий ўқув юртлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилди. 2017 йилнинг февралида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек мусиқали академик драма театри Андижон, Наманган ва Фарғона  шаҳарлари бўйлаб ижодий сафар уюштирди. Июнь ойида эса Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри ўз спектаклларини Қирғизистон аҳолисига намойиш этди.

Яқинда эса Тошкентда Тожикистон маданияти кунлари бўлиб ўтди. Мазкур тадбир доирасида  "Замонавий Тожикистон" номли фото ва мўйқалам усталарининг ижод намуналари кўргазмаси, халқ ҳунармандлари маҳсулотлари намойиши таассуротларга бой бўлди. Қардош халқ  санъат намояндалари  концерти эса мумтоз куй-қўшиқлардан баҳраманд бўлиш имкониятини туҳфа этди. Бундан ташқари, пойтахтдаги Алишер Навоий номли кино саройида тожикистонлик кино режиссёрлари томонидан суратга олинган бадиий фильмлар намойиши, Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ушбу мамлакат ҳақида ҳикоя қилувчи китоблар тақдимотлари, учрашувлар ва бошқа тадбирлар ташкил этилди. Буларнинг ҳаммаси шу йил май ойида  Тожикистонда ўтказилган  Ўзбекистон маданияти кунларининг мантиқий давоми бўлди.

Нурбек АБДУЛЛАЕВ

Мавзуга оид

  1. Селена Гомес жиддий хасталик туфайли гастролларини тўхтатади

    Америкалик қўшиқчи ва актриса Селена Гомес жиддий аутоиммун хасталикка қарши курашиш учун Revival концерт тури якунлангандан сўнг, карьерасида танаффус олишини маълум қилди.

    2016-09-05 14:36:01491
  1. Одил Аҳмедов учинчи марта ота бўлди

    28 ёшли футболчи икки ўғилдан сўнг қиз фарзандли бўлди.

    2016-07-17 10:49:01686
  1. Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди

    Бугун Ўзбекистон Президенти вазифасини вақтинча бажарувчиси тайинланиши эълон қилинган эди, деб хабар беради «Sputnik».

    2016-09-08 17:06:051005

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz