NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Лука Модрич "Реал"дан кетадими? 20:49 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Бу йилги “Олтин тўп”га асосий даъвогарлардан бири бўлган “Реал”нинг 33 ёшли аъзоси Модрич клубидаги ҳолатдан норози ва Мадрид клубидан кетиш истагини билдирган. “Интер” раҳбарияти ёз ойида хорватиялик форвардни ўз сафига қўшиб олмоқчи эди.
Батафсил
Давлат солиқ бошқармаси назорат тадбирлари: бир кунда 250 миллион сўмга яқин ноқонуний товарлар савдосига чек қўйилди 20:27 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўтказилган назорат тадбирларида ноқонуний фаолият билан шуғулланиб келаётган фуқаро Фозилжон Тўхтабоевга тегишли умумий қиймати 130 миллион сўм ва фуқаро Акбарали Маматхоновга тегишли умумий қиймати 20 миллион сўмга тенг маҳсулотларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилди. Шунингдек, чортоқлик Носиржон Ҳакимовнинг  ҳам тегишли ҳужжатларсиз чакана савдо фаолияти билан шуғулланаётганлиги маълум бўлди. Пировардида, ҳуқуқбузарнинг жами 18 миллион 200 минг сўмлик ноқонуний товарлари вақтинча олиб қўйилди.
Батафсил
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги раҳбари Россиянинг етакчи матбаа заводи директори билан учрашди 19:07 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
1850 йилда ташкил этилган мазкур фабрика қоғоз ва қоғоз саноати соҳасидаги қадимги корхоналардан бири ҳисобланади. “Маяк Канц” заводи бугунги кунда нафақат ички, балки ташқи бозорга ҳам мактаб дафтарлари, умумий дафтарлар ишлаб чиқарувчи Россиядаги энг йирик корхоналардан биридир.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди 11:43 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон – Россия таълим форуми бошланди. Мазкур йирик халқаро форум давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг мамлакатимизга давлат ташрифи доирасида ўтказилмоқда. 
Батафсил
Мингбулоқлик фирибгар 10 минг доллар билан қўлга тушди 11:11 18/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманидаги “Шуҳрат Абдулқосимович” фермер хўжалиги иш юритувчиси Х.М. катта миқдордаги маблағни қўлга киритиш илинжида фирибгарлик қилаётган пайтда қўлга олинди.

Батафсил

Мирзиёев ўзбек тилида сўзлаша оладиган робот яратган Олимжон Тўйчиевни вазир  ўринбосари этиб тайинлади

Июль 02
19:17 2017

...“Тошкент — Бекобод” автобуси бекатга келди. Олимжон ундан темир ғилофни авайлаб туширди. Она шаҳрининг таниш шамоли танини яйратиб, уйигача пиёда юришни маъқул топди. Маҳалла муюлишига етганда, кимнингдир “Ана, ўзимизнинг Олимтой келаяпти”, дегани эшитилди.

У таниш-билишларнинг шундай деб чақиришларига кўникиб кетган. Аслида, бундай “эркалаш”нинг тагида гап бор. Машҳур бир кинодаги “темир хотин”ни ихтиро қилган Олимтой бор-ку, шунга ўхшатишади уни. Буёғи, исмиям адаш…

Олимжон Тўйчиев асли металлурглар шаҳридан. Бекободдаги саноат касб-ҳунар коллежида ўқиб юрган кезларидаёқ робот-техникага қизиқиб қолди. Биласиз, бу асримизнинг энг олди ва истиқболли соҳаларидан. Нима дейсиз, орзуга айб йўқ. Ёш қаҳрамонимиз ҳам “темир одам”ларга тақлидан бир нималар ясаб юрди. Аммо бу йўналишда қойилмақом иш қилиш учун  қизиқишнинг ўзи камлик қиларкан. Бинобарин, унинг уринишларини ихтиро, деб бўлмасди ҳали.

Олимжоннинг орзуси Тошкентдаги Турин политехника университетига ўқишга киргач, бирин-кетин ушала бошлади. Айниқса, 2011 йил университет қошида “Мехатроника” маркази очилгани зап иш бўлди-да. Марказ мутахассислари Элдор Ҳасанов ва Маҳмуд Султонов кўмагида инновацион лойиҳаларини бирма-бир рўёбга чиқара бошлади.

Овоз ёрдамида бошқариладиган роботнинг ихтиро қилиниши ана шу ҳамкорликнинг илк маҳсулидир. Бу “итоаткор нусха”га маълум дастурлар асосида оғзаки буйруқ берсангиз, бас, гапингиз ерда қолмайди. Энг муҳими, у билан мобиль алоқа ёрдамида исталган ҳудуд, исталган масофадан туриб боғланиш мумкин. Айтгандай, бу ихтиросига ҳеч ким унинг ўзичалик зўр таъриф беролмайди. “Дунёда овоз орқали бошқариладиган роботлар кўп, лекин бизники ўзбек тилини “тушунадиган” биринчи роботдир”, дейди Олимжон. 

Дастлабки ютуғидан руҳланган талаба яна изланди, ўрганди. Кўп ўтмай, ҳали эслаганимиз —“Аломатхон”нинг “ақлли ука”лари кўпайиб қолди. “Минисумо” ва “Микросумо” йўналишларидаги технологик ишланма ҳам ўзига хос янгилик сифатида муносиб эътироф топмоқда. Жорий йилнинг 25 — 26 январь кунларида хорижда бўлиб ўтган “GEEK PICNIC” техника ва технологиялар фестивалига Олимжон Тўйчиевнинг ҳам таклиф этилгани ана шундан далолат беради.

Мазкур анжуман доирасида “Робосумо” бўйича мусобақа ташкил этилди. Шарт оддий: икки робот бири-бирини таъқиб этиб, майдондан чиқариб юбориши керак. Беллашувларда Олимжоннинг роботлари бўш келмади. Якунда дунёнинг кўплаб мамлакатларидан келган 70 жамоа ишланмалари орасида Тошкентдаги Турин политехника университети талабасининг лойиҳаси “Энг технологик робот”, деб топилди.

Дарвоқе, худди шу нуфузли анжуманга тайёргарлик кўраётганда, ихтирочи йигитнинг ҳаётида яна бир унутилмас воқеа рўй берди. Президентимизнинг 2013 йил 4 декабрдаги Фармонига мувофиқ, юқори натижаларга эришган бир гуруҳ иқтидорли ёшлар қаторида Олимжон Тўйчиев ҳам “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

Ушбу сатрлар «Халқ сўзи» газетасининг 2014 йил 14 март сонида чоп этилган “Ўзбекча «гапирадиган» робот” номли мақоладан олинган. Ушбу мақола қаҳрамони куни кеча Шавкат Мирзиёевнинг тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақида агентлик сайтида маълум қилинган.

У агентликдаги технологиялар трансферини ташкил қилиш ва инновация ярмаркалари ўтказиш, Халқаро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантириш, Ахборот-коммуникация технологиялари ва Олий таълимдан кейинги таълим тизими бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш ишларига масъул бўлади.  Айни вақтга келиб, Тўйчиев агентликда ўз иш фаолиятини бошлаб юборган. 

Олимжон 1991 йил 27 октябрда Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида таваллуд топган. 2014 йилдан буён Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети технопарк янги лойиҳалар бўйича муҳандиси вазифасида ишлаб келаётганди.  2015 йилда ушбу университетнинг бакалавр йўналишини тамомлаган.  2017 йили эса Германиядаги Хоффенхайм университети магистратурасини тугатган. Рус, инглиз, немис, итальян тилларида эркин сўзлаша олади.

Мавзуга оид

  1. Президент: Агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам рози бўлади
    “Бизнинг бош мақсадимиз - халқимизнинг розилиги. Бу Президент сифатида менинг, барча бўғиндаги раҳбар ва мутасаддилар, депутат ва сенаторлар, бутун давлат идораларининг фаолиятига берилган энг олий ва энг адолатли баҳодир. Агар халқимиз биздан рози бўлса, Яратган ҳам рози бўлади” деди Шавкат Мирзиёев.
    2018-08-31 19:52:191110
  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:472278
  1. Немис тилида сўзлашувчи ҳаваскор театр гуруҳларининг 9-театр фестивали

    2016 йил 10-11 cентябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида немис тилида сўзлашувчи ўзбекистонлик ҳаваскор театр гуруҳларининг анъанавий театр фестивали бўлиб ўтади.

    2016-09-08 15:52:27790

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz