NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди

Октябрь 19
19:21 2018
Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ”да мамлакатимиздаги биринчи атом электр станцияси қурилиши лойиҳасининг бошланишига бағишланган  тантанали маросим бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот хизмати маълум қилди. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин рамзий тугмани босиб, ушбу йирик лойиҳага старт берди.  
 
Тадбирни видеоалоқа орқали кузатиб турган “Ўзатом” агентлиги ва “Росатом” давлат корпорацияси Ўзбекистонда биринчи атом электр станцияси қурилиш майдонини танлаш учун муҳандислик тадқиқотлари бошланганини эълон қилди.
 
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Атом энергетикасини ривожлантириш агентлиги ташкил этилди.
Хорижий лойиҳалар сони ва кўлами бўйича жаҳонда биринчи ўринда турадиган – 12 мамлакатда 34 та энергоблок бунёд этган «Росатом» корпорпацияси билан Ўзбекистонда атом электр станцияси қуриш тўғрисида келишувга эришилди. Ушбу станция ҳар бири 1 минг 200 мегаватт қувватга эга иккита, "3+" авлодига мансуб энг замонавий ва хавфсиз энергия блокидан иборат бўлади. Улар Халқаро атом энергияси агентлигининг барча хавфсизлик талаблари жавоб беради.  
 
Атом энергияси экологик тоза бўлиб, бундай станциялар ис гази ҳосил қилмайди. Атом электр станциясининг ишга туширилиши натижасида катта миқдорда табиий газ иқтисод қилинади, атмосферага карбонад ангидрид чиқарилиши йилига 14 миллион тоннагача, азот оксидлари чиқарилиши 36 минг тоннага камаяди. 
 
Ўзбекистон Халқаро атом энергияси агентлигига аъзо давлат сифатида ўз зиммасига олган мажбуриятларга мувофиқ ядровий хавфсизлик масалаларига катта эътибор қаратмоқда. Ушбу лойиҳани амалга оширишда АЭС қурилиши бўйича барча халқаро талабларга қатъий риоя қилинади. 
 
Халқаро атом энергияси агентлиги мутахассислари Ўзбекистоннинг Атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш миллий дастурини амалга ошириш бўйича ташаббусини қўллаб-қувватлади ва уни рўёбга чиқаришда ҳар томонлама кўмаклашишга тайёр эканини билдирди. 
 
Аввал эришилган келишувларга мувофиқ Тошкентда “Москва муҳандислик-физика институти” миллий тадқиқот ядровий университет филиалини очишга қарор қилинди. Келгуси ўқув йилида ушбу филиал илк талабаларни қабул қилади. 
 
Жорий ўқув йилидан бошлаб 30 нафар ўзбекистонлик талаба Москвадаги ушбу нуфузли билим юртида таълим олмоқда. Уни битиргач, талабаларимиз юқори малакали мутахассис бўлиб етишади ва атом электр станциясининг хавфсиз ишлашини таъминлайди. Уларнинг ишончли қўлларида атом энергияси ҳақиқатан тинч бўлади.
 
 

Мавзуга оид

  1. Алишер Усмонов Ислом маданияти маркази қурилишига ҳомийлик қилади

    «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистондаги Ислом маданияти марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига россиялик миллиардер, асли ўзбекистонлик Алишер Усмонов ҳомийлик қилиши кўрсатиб ўтилди.

    2017-06-24 00:09:282198
  1. Ҳиндистонлик миллиардер уйни электр қуввати билан 24 соат таъминлай оладиган жуда арзон ихтиро кашф қилди

    Одамлар аксари ҳолатларда энергиянинг қиммат туриши ва “машғулотларга вақт ажрата олишмаётганликларидан” нолиб туришади. Ушбу икки хил муаммони бир вақтнинг ўзида ҳал этиш йўли топилди.

    2016-07-29 11:54:401083
  1. «Реал»нинг Ўзбекистондаги фан-клуби аъзолари Мадрид ва Римга ташриф буюриб, «қироллик клуби» вакиллари билан учрашди (фото)

    Мадриднинг «Реал» клубига мухлислик қилувчи ўзбекистонлик футбол ишқибозлари Испания ва Италия пойтахтига саёҳат уюштириб, «қироллик клуби» вакиллари билан бирга расмга тушишга муваффақ бўлди. Бу ҳақда фан-клуб аъзолари «Дарё»га маълум қилди.

    2016-10-14 11:24:14925
  1. Наманганда "25" акциясига старт берилди

    Наманган ёшлар марказида Ўзбекистон мустақиллигининг йигирма беш йиллиги муносабати билан ўтказиладиган «25»€ акциясига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

    2016-06-30 12:13:511779
  1. Уйчи туманида янги насос станцияси ишга туширилди

    Наманган вилоятининг Уйчи туманида “Қизил Ровот-2” насос станцияси ишга туширилди. 
    Ватанимиз мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрами арафасида барпо этилган мазкур иншоотнинг очилиш маросимида сув хўжалиги бўйича республика, вилоят идора ва ташкилотлари мутасаддилари, хорижий ҳамкорлар, туман жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. 

    2016-08-30 15:48:45756

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz