NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Президент фармони амалда: "Наманган" эркин иқтисодий зонаси ўз фаолиятини бошлади 16:02 16/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
"Наманган" эркин иқтисодий зонасининг асосий вазифаси ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш.
Батафсил
МИБ намунали истеъмолчиларни рағбатлантирмоқда 18:34 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}

Саидметовлар хонадонига яқинда Мажбурий ижро бюроси Наманан вилояти бошқармаси бошлиғининг ташаккурномаси эълон қилинди.

Батафсил
Президент қарорини ўқиб: Қучоқ очиб, халқ ичига борайлик! 17:43 15/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимиз ижодкор зиёлилар билан учрашдию, ҳамма нарса яхшилик томон ўзгарди-қолди. Матбуот ва ахборот бошқармаси ҳам, журналистлар уюшмаси вилоят бўлими ҳам муқим маошлик бўлдилар. Хизмат автомашиналари  туфайли “оёғимиз олтита” бўлиб қолди.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Наманганда нималарга эриша олди? 21:03 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгашининг навбатдаги Пленуми бўлди.
Батафсил
Бузоқнинг югургани: ДХХ чегарада миллионлаб сўмлик "контрабанда"ни тўхтатиб қолди 17:53 14/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Юртимизга ноқонуний равишда кириб келаётган ёки олиб чиқиб кетилаётган ҳар қандай маҳсулотлар ҳуқуқий органларнинг доимий назоратида.
Батафсил

Миср компанияси "Косонсой-Фарм"га сармоя киритади

Февраль 08
21:12 2019

Наманган вилояти ҳокими, сенатор Хайрулло Бозоров Миср Араб Республикасининг “PHARCO Corporation” фармацевтика компанияси вице-президенти Муҳаммад Раслан ҳамда компания таҳлил бўлими раҳбари Ваель Фавзини қабул қилди. Бу ҳақда Namnews.uz га вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Учрашувда қайд этилганидек, Ўзбекистон ва Мисрнинг муштарак жиҳатлари, икки юртни, икки элни боғлаб турган тарихий ришталар анчагина. Қоҳира шаҳрида “Ҳадиқа ал-Ўзбакия”, “Сур ал-Ўзбакия”, “Ҳай ал-Ўзбакия” номли мавзелар борки, бунинг ўзи ҳам дўстликнинг абадий нишонасидан далолат. Буюк ватандошимиз Аҳмад ибн Муҳаммад ал-Фарғоний (800-861) пойдевор қўйган дўстлик бугун ҳам янги босқичда давом этмоқда. Ўзбекистон мустақиллигини араб давлатлари орасида биринчи бўлиб айни Миср тан олганди.

2018 йил сентябрь ойида Тошкентда ўтказилган Ўзбекистон-Миср бизнес-форумида “PHARCO Corporation” компанияси билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида жойлашган “Косонсой-Фарм” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона ташкил этиш бўйича инвестицион ҳамкорлик меморандуми имзоланган.

Қайд этиш жоиз, “PHARCO Corporation” 500 дан ортиқ фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи йирик компания ҳисобланади ва у ўз маҳсулотларини бугунги кунда дунёнинг 47 мамлакатига экспорт қилмоқда.

Самимий суҳбат давомида фармацевтика соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар ва уларнинг самаралари, ушбу йўналишдаги ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. Тез фурсатларда Мисрда ҳам Наманганда ҳам тадбиркорлар ўртасида учрашувлар ўтказилиб, ўзаро манфаатли иқтисодий лойиҳалар бўйича ишга киришилади ва бу ҳеч шубҳасиз икки тараф учун ҳам фойдали бўлади.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими Бекзод Юсупов, мамлакатимизнинг Миср Араб Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ойбек Усмонов иштирок этдилар.

Меҳмонлар ташриф доирасида “Косонсой-Фарм” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси, “Спринт фармацевтикал” МЧЖ фаолияти билан яқиндан таништирилди.

 

 

Мавзуга оид

  1. "Косонсой-фарм" эркин иқтисодий зонасига тадбиркорлар таклиф этилмоқда!

    Бугунги кунда дори-дармон воситалари касалликларнинг олдини олиш ҳамда уларни даволашда муҳим аҳамият касб этиши ҳаммамизга яхши маълум. Ўз навбатида давлатимиз раҳбари томонидан фармацевтика саноатини ривожлантиришга, аҳоли ва даволаш-профилактика муассасаларини Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган сифатли, юқори самарали ва хавфсиз дори-дармон воситалари билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш лозим.

    2017-08-22 12:18:571799
  1. Ўзбекистон ва Миср ўртасида 12 та муҳим ҳужжат имзоланди
    “Абдулфаттоҳ ас-Сиси жанобларининг Ўзбекистонга биринчи расмий ташрифи икки мамлакат муносабатларида тарихий аҳамиятга эга бўлди. Очиқ, дўстона ва амалий руҳда ўтган музокараларимиз барча масалалар юзасидан ёндашув ва қарашларимиз ўхшашлигини кўрсатди. Ишончим комилки, бугунги келишувлар Ўзбекистон билан Миср ўртасидаги муносабатларни сифат ва моҳият жиҳатидан бойитиб, ўзаро манфаатли ҳамкорлигимизни янги, юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади”, деди Шавкат Мирзиёев.
    2018-09-05 21:08:511793
  1. Наманган вилояти Косонсой тумани Булоқ массивида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилади

    Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида Наманган вилояти Косонсой тумани “Қуқумбой” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги Булоқ массивида намунавий лойиҳалар асосидаги 54 турар-жой фойдаланишга топширилади. 
     

    2016-08-03 08:21:411798
  1. Apple компанияси хуфёна тил бириктиргани учун 400 млн доллар жарима тўлайди

    Apple компанияси, унинг Hachette, Harpercollins, Macmillan, Penguin ва Simon&Schuster компаниялари билан электрон китоблари борасида келишиб олганидан жабрланганларга жарима тўлашни бошлади

    2016-06-22 12:32:271011
  1. ЯНГИ «MILLIY» ТЕЛЕКАНАЛИ ИЛК ЭФИР ЮЗИНИ КЎРДИ

    4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

    2016-08-05 08:22:491169

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz