NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил
ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ ва NAMNEWS.UZ – МИНГБУЛОҚДА. 3-CЕКТОР ТАЖРИБАСИ: РEАЛ ИШ, РEАЛ АМАЛИЙ ЕЧИМ! 16:14 17/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Сектор иши давомида ҳудуддади 7 та маҳалланинг барча хонадонлари кўмир билан арзон нархларда тўла таъминланди. Жомашуй шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидаги иккита кўпқаватли турар-жой томи қайтатдан ёпилди. Яккатол маҳалласи Дўстлик кўчасидаги 2 километрлик йўл тўла таъмирланиб, кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Батафсил

Мода ҳафталиги бошланди

Ноябрь 24
11:00 2016

"Осиё рамзи" Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан ташкил этилган мазкур тадбирга вазирлик ва идоралар, дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари, модельер ва дизайнерлар, чеварлар, талаба-ёшлар таклиф этилди. 

"Осиё рамзи" дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси бошқарув раиси Ҳ.Комилова ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар жараёнида инсон омилига устувор аҳамият қаратиш, халқимизнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш, муносиб ҳаёт шароитларини яратиш масаласига устувор аҳамият қаратилганини таъкидлади. 

Халқимизнинг эстетик диди, маънавий-маданий савиясини ошириш, енгил ва тўқимачилик саноатини ривожлантириш орқали истеъмолчилар эҳтиёж ва талабларини пухта ўрганиш, уни тўлароқ қондириш юзасидан кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 

"Осиё рамзи" дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси фаолиятида миллий ва замонавий моданинг ўзаро уйғунлигида энг илғор анъана ва услубларни ривожлантириш, либослар дизайнерлиги билан шуғулланиш истагидаги истеъдодли ёшларнинг интилишини қўллаб-қувватлаш, уларнинг фаолиятини юксак талаб ва мезонлар асосида йўлга қўйишга кўмаклашиш муҳим ўрин эгаллайди. Мазкур уюшма томонидан мунтазам тарзда ўтказилаётган фестиваллар, маҳорат сабоқлари, ижодий анжуманлар профессионал мода санъатини равнақ топтириш, бу борада интилувчан ёшлар учун кенг имкониятлар яратаётгани билан аҳамиятлидир. 

Ушбу анжуманда юртимиз ва хорижлик мода усталари ўзаро фикр ва тажриба алмашади, маҳоратини оширади. Ҳафталик доирасида юртимиз ва чет мамлакатлар дизайнерлари ижод намуналари тақдимоти, муаллифлик ишлари кўриги, ёшлар ижодиёти намойиши, етук мутахассислар иштирокидаги маҳорат дарслари, миллий либослар фестивали, анжуманлар, тўқимачилик ва миллий матолар кўргазмаси каби тадбирлар ўтказилиши кўзда тутилган. 

Тошкент мода ҳафталиги "Ўзбек бадиий матолари" кўргазмаси ҳамда миллий либослар намойиши билан бошланди. 

Назокат Усмонова, Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА 

Мавзуга оид

  1. Наманганда "Экологик шанбалик ҳафталиги" қизғин давом этмоқда

    Ўтаётган ҳар бир кун барчамизни энг улуғ, энг азиз байрам, истиқлолимизнинг қутлуғ йигирма олти йиллигига тобора яқинлаштирмоқда. Бугун вилоят марказидан тортиб, энг олис ҳудудларда байрамга қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Айниқса, худудларни ободонлаштириш, атроф-муҳит тозалагини сақлаш мақсадида кенг кўламли чора-тадбирлар олиб бориляпти. Юртимизда байрамга муносиб тайёргарлик кўриш борасида умумхалқ хайрия хашари ўтказиш анъана тусини олган.

    2017-08-22 12:14:13690
  1. "Идеал" – дунё мода оламида Наманган маркаси

    Кейинги йилларда Наманган вилояти мамлакатимизнинг йирик саноат марказларидан бирига айланмоқда. 

    2017-03-16 08:02:021927

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz