NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Биринчи ўзбекча "Алифбе" муаллифини биласизми? 08:29 23/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Оқилхон Шарафиддинов томонидан яратилган “Алифбе” китоби ўзбек мактабларининг 1 синфи учун 40 йил давомида асосий дарслик бўлиб келди.
Батафсил
Наманганда фоҳишаларга қарши курашнинг инновацион усули топилди 23:10 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
Кузатув камералари ички ишлар бўлимларига уланган бўлиб, ИИБ базаси хотирасида бир ой сақланади ва тун-у кун назоратга олинади.
Батафсил
"GM Uzbekistan" халқ билан сўровнома ўтказмоқчи 21:31 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}
“GM Uzbekistan” қўшма корхонаси томонидан аҳоли ўртасида махсус сўровнома ўтказилмоқда.
Батафсил
Президентимиз Германия канцлери билан учрашди: 8 миллиард евродан зиёд келишувларга эришилди 20:39 21/01/2019
{$info.title|escape:'html'}

Ўзбекистон Президенти ташрифи арафасида ўтказилган бизнес-форумда 8 миллиард евродан зиёд қийматдаги янги лойиҳаларини амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.

Батафсил
Эълонлар устуни 20:35 21/01/2019
Батафсил

Муҳаммад Али она шаҳрида охирги манзилига кузатилди

Июнь 11
08:41 2016

4 июнда 75 ёшида оламдан кўз юмган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг тобути у ўсиб-улғайган она шаҳри Луисвилл кўчалари бўйлаб олиб ўтилди. Алининг тобутини боксчилар Майк Тайсон ва Леннокс Льюис, актёр Уилл Смит (боксчи ҳақидаги "Али" фильмида унинг ролини ижро этган), фарзандлари олиб ўтдилар. Дафн маросимида, шунингдек, Алининг бутун оиласи: 9 фарзанди, унинг ҳозирги ва икки нафар собиқ рафиқалари ҳам иштирок этдилар. 17 та машинадан иборат кортеж боксчининг ёшлиги ўтган уйдан қабристонгача бокс билан шуғулланган машғулот зали, Муҳаммад Али музейи, Муҳаммад Али хиёбони орқали 19 миль масофани босиб ўтди, деб хабар беради  kun.uz.

Дафн маросимида 15 минг киши иштирок этди. Спортчининг қабр тошига қисқача "Али" деган ёзув ўйиб туширилди.

Муҳаммад Али 4 июнда 75 ёшида вафот этди. Спортчи 1984 йилдан бери Паркинсон касаллигидан азият чекиб келарди. Али тарихдаги энг машҳур профессионал боксчилардан бири, 1960 йилги Олимпиада ғолиби, ўта оғир вазнда мутлақ жаҳон чемпиони (1964–1966, 1974–1978), "Йил боксчиси" унвонининг 5 карра соҳиби ва "Ўн йиллик боксчиси" унвони соҳиби ҳисобланади. 1999 йилда "Аср спортчиси" деб тан олинган. Али ўз фаолияти давомида 61 та жанг ўтказиб, ундан 56 тасида ғалаба қозонган, 5 тасида мағлубиятга учраган.

Мавзуга оид

  1. Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ерга қўйилади

    АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.

    2016-06-06 11:38:191192
  1. 19 асрда туғилган охирги инсон вафот этди

    Морано Нью-Йоркда Сузанна Мушатт Жонс вафот этгандан кейин, 2016 йил май ойидан сайёрамизнинг энг кекса аёли ҳисобланиб келинаётганди. Сузанна Мушатт Жонс ҳам 1899 йилда таваллуд топган бўлиб, 2016 йил 12 майда 116 ёшида вафот этганди. 

    2017-04-16 15:45:171563
  1. Она тилимиз –маънавий бойлигимиз

    Наманган санъат коллежида  ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 27 йиллигига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

    2016-10-21 14:29:131271
  1. Ифторлик дастурхони атрофидаги эҳтиром.  Бир гуруҳ фидойилар нафақага кузатилди

    Наманган шаҳар ҳокимлиги, “Нуроний” жамғармаси шаҳар бўлими ҳамкорлигида халқ хўжалигининг турли жабҳаларида фидокорона меҳнат қилган, нафақа ёшига етган бир гуруҳ ишчи-ходимларни тантанали равишда кузатиш маросими ўтказилди. Ифторлик дастурхони атрофидаги тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, оқсоқоллар қатнашдилар.

    2017-06-10 01:45:421766

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz