NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Республика ишчи гуруҳи ўрганаётган Янгиқўрғонда юз берган жанжал ўлим билан тугади 19:56 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Республика ишчи гуруҳи муаммоларни ўрганиш ва уни бартараф этиш бўйича қизғин фаолият олиб бораётган бир кезда Янгиқўрғон туманида икки маҳалладош иштирокида юз берган кўнгилсиз ҳодиса ўлим билан якун топди. 

Батафсил
Наманганда порахўр ички ишлар ходими қўлга тушди 18:37 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ички ишлар мулозими Ғолибжон Ўринбоев М. ни жиноий жавобгарликка тортмаслик ва “Cobalt” автомашинасини жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига унинг укаси Б. дан 1 минг АҚШ долларини пора сифатида беришини талаб қилган. Бу далилий факт ўтказилган тезкор тадбир давомида ўз тасдиғини топган.
Батафсил
Тожикистон раҳбари Шавкат Мирзиёевга нодир китоб совға қилди 17:46 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Чашмаи Хирад” китобида ўзбек адабиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир, шеърият мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоийнинг тожик тилига таржима қилинган асарлари тўпланган.
Батафсил
Ўзбекистон ва Тожикистон: стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома имзоланди 17:09 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларидаги катта ўзгаришлар ҳақида кўп гапириш мумкин. Лекин энг муҳим ютуқ – амалий ишларимиз миллионлаб одамларга наф келтираётгани, уларнинг қалбида илиқлик уйғотаётганидир. Биз бундан буён ҳам халқларимиз дўстлигининг бузилмас кўпригини ҳар томонлама мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз”, - деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда мудҳиш оилавий жанжал: Ота ўз ўғлини ўлдириб қўйди 16:25 17/08/2018
{$info.title|escape:'html'}

Шу йилнинг 14 август куни соат 19:00ларда Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласида яшовчи фуқаро Б. Ж. маиший жанжал давомида ўғли А. Ж. нинг чап оёғига ошхона пичоғи билан уриб, тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида тан жароҳатини олган А.Ж. шифохонада вафот этган.

Батафсил

Муҳаммад Чаудре: Мирзиёевнинг Афғонистон борасидаги қатъий сиёсати бизни қувонтиради. Наманганга албатта бораман!

Март 27
19:40 2018
Муҳаммад Жавод Чаудре Покистонлик ҳамкасбимиз. У билан халқаро ҳаёт, минтақавий масалалар, ўзаро ҳамкорлик борасида мулоқот қилдик. Май ойи охирида Наманган шаҳрида ўтказиладиган Халқаро гуллар байримига таклиф этдик.
 
 
«Ўзбекистон жаннатмакон диёр. Наманган ҳам ушбу юртнинг Тошкент ва Самарқанд каби аҳолиси кўп, гўзал ва тарихий шаҳарларидан ҳисобланади. Албатта таклиф қилсангизлар Халқаро гул байрамида иштирок этаман», - деди Муҳаммад Жавод.
 
Унинг Афғонистон бўйича Тошкент конференциясининг аҳамияти ҳақидаги фикрлари эса қуйидагича бўлди:
«Афғонистондаги нотинчлик биринчи навбатда унга қўшни давлатларга бевосита салбий таъсир кўрсатади. Шу маънода биз Афғонистон бўйича расмий Тошкент ташаббусини қўллаб-қувватлаймиз. Президент  Шавкат  Мирзиёевнинг Афғонистон борасидаги қатъий сиёсати бизни қувонтиради.
2018 йил Афғонистон муаммосини ҳал қилишда жуда муҳим йил бўлиши керак. Акс ҳолда бу мамлакатдаги вазият янада кескинлашиб кетиши мумкин. Бу жараёнда Марказий Осиё давлатлари қаторида Россия, АҚШ, Хитой каби давлатлар ҳам фаол иштирок этиши яхши самара беради.  Конференция жуда жиддий ва нозик масалани ҳал этишга қаратилгани билан аҳамиятлидир».

Анвар Икрамов,

Namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари

Мавзуга оид

  1. Қатъий интизом юксак масъулият билан

        Барчамизга маълумки, шу йилнинг 14 январида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни

    2017-01-26 10:14:122248
  1. Ёшларга оид давлат сиёсати жамият ривожининг муҳим омили

    Ҳар бир давлатнинг ўз миллий байрамлари, муҳим саналари бўлади. Бироқ, улар ичида мустақиллик санасининг ўрни ўзгача.

    2016-08-24 15:32:551567
  1. Муфтий Усмонхон Алимов Наманганга ташриф буюрди

    Муборак Рамазон ойининг шукуҳли кунлари давом этмоқда. Бу кунлар Намангандаги тарихий бунёдкорлик ишларига янада барака киритгандай.   

    2016-06-26 13:03:441654
  1. Муҳаммад Али ўзи туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрида ерга қўйилади

    АҚШда оламдан ўтган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг жасади ўзи туғилиб ўсган жой – Кентукки штатининг Луисвилл шаҳрига олиб келинган.

    2016-06-06 11:38:191045
  1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги нутқи

    Ҳурматли Спикер! 


    Ҳурматли Сенат раиси! 

    Муҳтарам депутатлар ва сенаторлар! 

    Қадрли қўшма мажлис иштирокчилари! 
    2016-09-09 09:09:23786

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz