NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

Мубин Мирзаев: Давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсири қисқартирилиб, айрим функциялари хусусий секторга берилади (+видео)

Январь 15
10:18 2018

Кун мавзуси сифатида 2018 йил Давлат дастури лойиҳасининг “Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан Парламент аъзолари, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари вакиллари иштирокида ўтказаётган жамоатчилик муҳокамаларини кўрсатиш мумкин.  

Ушбу йиғилишда иштирок этган Иқтисодиёт вазирини биринчи ўринбосари Мубин Мирзаев макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ҳамда юқори иқтисодий ўсиш суратларинини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш, кичик бизнес ва хусусий  тадбиркорликни ривожлантириш каби масалаларга тўхталди.

- 2018 йилда давлатнинг иқтисодиётни бошқаришдаги таъсирини қисқартириш, унинг айрим функцияларини хусусий секторга бериш кўзда тутилмоқда. Бу орқали хизматлар сифатини ошириш мақсад қилинган.  1 июнга қадар ушбу хизматлар турлари маълум бўлади. Давлат назорат механизмларини такомиллаштириш орқали рухсат бериш тартиб-таомилларига оид айрим функцияларини ўзидан соқит қилади, - деди Мубин Мирзаев. - Аграр соҳада ислоҳотларни амалга ошириш натижасида уни ривожлантиришни кўзда тутмоқдамиз. Кўпчиликка маълум, пахта етиштириш, сотиш ва уни қайта ишлаш билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Улар бозор механизмларини жорий этиш ва бу соҳани модернизация қилиш, замонавийлаштириш орқали бартараф этилади.

Эслатиб ўтамиз, жамоатчилик муҳокамалари бугун якунланади. 

Анвар Икрамов,

namnews.uz ахборот-таҳлилий портали раҳбари

 

Мавзуга оид

  1. Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири этиб тайинланди

    Самарқанд вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўзбекистон ҳукуматининг янги таркибидан ўрин олди. Бу ҳақда daryo.uz хабар беради.

    2016-12-16 08:59:32734
  1. Жорий йилда мактаб ярмаркалари учун 37,3 миллион дона ёзув дафтари етказиб берилади

    Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда ҳудудлар бўйича дафтар маҳсулотларига бўлган эҳтиёж ўрганилиб, мактаб ярмаркалари учун 37,3 миллион дона ёзув дафтари етказиб берилиши белгиланган.

    2016-08-05 13:59:581095
  1. Муқаддас Холиқованинг қизи айрим шифокорларнинг масъулиятсизлиги сабаб онасининг аҳволи оғирлашганини айтди

    Аввалроқ, Ўзбекистон халқ артисти Муқаддас Холиқова иккинчи бор юрак хуружини бошидан кечириб

    2017-01-24 17:55:311080

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz