NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда интизомли солиқ тўловчилари муносиб тақдирланмоқда 19:42 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Cолиқ сиёсатини амалиётга жорий этишда интизомли солиқ тўловчи сифатида намуна кўрсатиб келаётган бир гуруҳ аёл ҳисобчиларга бошқарманинг “ташаккурнома”си тақдим этиб келинмоқда.
Батафсил
Маст юрган ҳайдовчи қамоққа "кузатилди"... 19:09 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Маст ҳолда рулга ўтирган ҳайдовчи йўлда транспортни бошқара олмай, бирор бегуноҳ кишини уриб юборганда нима бўларди?!
Батафсил
"Ko'ngil ko'zi" – кўзи ожизлар учун улкан имконият демак! 13:08 19/03/2019
{$info.title|escape:'html'}

Наврўз арафасида Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан махсус мактаб-интернат ўқувчиларига совғалар топширилди. Болаларга аудио-эртакларни ўзида жамлаган колонкалар ҳамда Брайл шрифтида чоп этилган ўзбек эртаклари тўплами тақдим этилди.

Батафсил
Эълонлар рукни 10:05 18/03/2019
Батафсил
Ёшлар иттифоқининг масъул ходими туман ҳокимига ўринбосар бўлди 18:22 17/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши масъул ходими Фахриддин Йўлдошев Мингбулоқ тумани ҳокимига ўринбосар бўлди.
Батафсил

МУХЛИСА - ОСИЁДА ТЕНГСИЗ!

Март 28
09:01 2018

МУХЛИСА - ОСИЁДА ТЕНГСИЗ!
Халқимизнинг миллий асрларга тенг миллий қадрияти кураш бугун жаҳонга юз тутди. Шу йилнинг 22-25 март кунлари Ҳиндистоннинг Пуна шаҳрида ўтказилган кураш бўйича X Осиё чемпионатида иштирок этган мамлакатимиз спортчилари миллий курашимизни яна бир бор халқаро ареналарда намоён этишди.


Осиё–Океания Кураш Конфедерацияси (КСАО) тақвимига кирувчи энг йирик мусобақада қитъамизнинг 20 дан зиёд мамлакатидан келган икки юздан ортиқ полвон 15 вазн тоифасида гиламга тушди. Эътироф этиш жоиз, энг кўп иштирокчига (21 нафар) эга бўлган терма жамоамиз аъзолари Осиё чемпионатидан 10 олтин, 5 кумуш, 1 бронза, жами 16 та медаль билан қайтдилар. Бу юксак натижа ҳамюртларимизни умумжамоа ҳисобида ғолиб чиқишини таъминлади.
Қувонарлиси шундаки, қизғин ва драматик баҳсларга бой бўлган кураш байрамида Ватанимиз шарафини муносиб тарзда ҳимоя қилган Наманган Давлат университети талабаси Мухлиса Абдумаликова 63 килограмм вазн тоифасида олтин медаль ва чемпионлик унвонига эга бўлди. Ҳиндистон, Турманистон, Хитой Тайпейи, Эрон давлатларидан келган рақиблари курагини ерга теккиза олган полвон қизимиз финалда жамоадоши Дилдор Шерметовани мағлубиятга учратди. Эътиборлиси шундаки, Мухлиса Абдумаликова шу йилнинг август–сентябрь ойларида Индонезияда бўладиган ёзги Осиё ўйинларида илк бор ўзбек кураши бўйича беллашувларда қатнашиш учун йўлланмани ҳам қўлга киритди.
- Сафдошимиз Мухлисанинг ушбу юксак муваффақиятидан биз ёшлар беҳад хурсанд бўлдик. “Ҳалол”, “Ёнбош” каби иборалар ўзбек тилида дунё ареналарида янграмоқда, - дейди Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти Кенгаши “Ёшлар қаноти” етакчиси Маъмуржон Эргашев. – Зеро, ЎзМТДП Сайловолди платформасида ҳам миллий қадриятларимиз, матонат, жасорат, ватанпарварлик ва инсонпарварлик асосларини ўзида ёрқин мужассам этган ўзбек курашини Олимпия ўйинлари қаторига киритиш мақсадида Халқаро Олимпия Қўмитаси билан алоқани ҳар тарафлама мустаҳкамлаш устувор вазифалар ижроси ҳам таъминланаётгани эътиборга молик. Албатта, чемпион иштирокида жойларда ярқ этиб кўзга ташланаётган ўғил-қизларни ҳам спортга, хусусан миллий курашимизга ошно этиш борасида амалий саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз.


Дарвоқе, бир неча карра Ўзбекистон ва Осиё чемпиони, жаҳон чемпиони Мухлиса Абдумаликованинг салмоқли ютуқларида биринчи устози, Янгиқўрғон туманидаги 47-умумтаълим мактаби мураббийси, республика тоифасидаги ҳакам Комилжон Бўтаев, Наманган Олимпия захиралари коллежида сабоқ берган мураббийлари Улуғбек Раҳмонов, вилоят кураш федерацияси ижрочи директори, мураббий Муҳаббат Кошеваларнинг муносиб ҳиссалари бор.


Оқилхон ДАДАБОЕВ,

спорт шарҳловчиси.
 

Мавзуга оид

  1. Янгиқўрғонлик Мухлиса Абдумаликова Осиё ўйинларида бронза медалга эга чиқди

    Ўзбекистон терма жамоаси таркибида 63 килограмм вазнда баҳсларга киришган Наманган вилояти вакиласи Мухлиса Абдумаликова юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилиб, бронза медалга сазовор бўлди.

    2018-08-29 20:38:551964

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz