NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"НАВБАҲОР": ЮКСАК МАРРАЛАР САРИ! 19:48 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда “Навбаҳор” жамоасининг янги мавсумга бағишланган тақдимот маросими бўлди.
Батафсил
"Тараққиёт стратегияси" марказида ишлашни хоҳлайсизми? 18:19 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбар лавозимларига доимий асосда ишлаш учун танлов эълон қилади!
Батафсил
Ёзги биатлон: кубок Наманганда қолди 17:27 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ёзги биатлон бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.
Батафсил
Наманганда минтақавий Ёшлар форуми: "Кўмак" тарғибот гуруҳи қандай ишламоқда? 14:30 24/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши Фарғона водийсидаги “Ёшлар қаноти” қошидаги “Кўмак” тарғибот гуруҳлари фаолиятини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида ички туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган минтақавий форум ўтказди.
Батафсил
Наманганда Наврўз насими ёхуд туристлар ҳайрати 18:40 23/03/2019
{$info.title|escape:'html'}
Бу галги фасллар келинчаги баҳорни Наманган аҳли Юртбошимиз билан қарши олди, давлат раҳбарининг ғамхўрлиги туфайли яқин икки йил ичида кенг кўламдаги ислоҳий ўзгаришлар амалга ошади. 2019 йил чинакамига Наманган йили бўлади!
Батафсил

Мукофот муборак: Зулфиянинг наманганлик зулфизар қизлари!

Март 07
21:02 2019

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 мартдаги қарорига мувофиқ йигирма саккиз нафар фаол қиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди. Бугун Тошкентда 8-март байрами муносабати билан ўтказилган байрам тадбирида Прездиентимиз Шавкат Мирзиёев ана шу юксак мукофотларни лобар ва зукко қизларимизга тантанали равишда топширди.

– Сизларнинг мана шундай очилиб, ҳаётдан рози бўлиб юришингиз учун, сизларнинг бахту саодатингиз учун доимо сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз. Истаймизки, мана шундай қувончли кунларимиз кўп бўлсин, – деди Президент. 

Қувонарлиси шундаки, давлатимиз раҳбарининг қўлидан Наманган вилоятининг икки нафар вакили – Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг маданият ва санъат муассасаларини ташкил этиш ва бошқариш йўналиши 4-босқич талабаси, Наманган шаҳрида туғилган Азизахон Исмонова Муҳаммадали қизи ҳамда Наманган санъат коллежининг академик вокал йўналиши 3-босқич талабаси, Чортоқ туманида таваллуд топган Гулшодабегим Абдулҳамидова Камолиддин қизи ҳам юксак мукофотларни юзларида табассум ва ўзгача ғурур билан қабул қилиб олдилар.

“Namnews.uz” интернет ахборот-таҳлилий портали жамоаси Зулфия номидаги давлат мукофотини қўлга киритган икки нафар латофатли ва билимдон қизимизни чин қалбдан табриклаб, уларга келгусида ҳам мустаҳкам саломатлик, куч-ғайрат, шижоат, улкан зафарлар, энг муҳими Зулфияхонимга муносиб ворис бўлишларини тилаймиз. Қизларимизга таълим-тарбия берган ота-оналари, Устоз-муаллимларига шон-шарафлар, олқишлар айтиб, миннатдорлик билдирамиз!

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

© namnews.uz

 

 

Мавзуга оид

  1. Наманганлик ёш гимнастикачилар

      Наманган вилояти “Спорт ўйинлари ва енгил атлетикага ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби”да 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида 2007-2012 йилларда туғилган қизлар ўртасида Бадиий гимнастика спорт тури бўйича мусобақа юқори кайфиятда ўтказилди.

    2016-07-09 09:42:281215
  1. Олтин медални қўлга киритган спортчимиз 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади

    Риодаги олимпиадада ғолиб бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум бўлди

    2016-07-23 15:04:341009
  1. Моҳи Рамазон муборак

    Иймон тўкис, эътиқод мустаҳкам, тил ва дил бирлиги номаи аъмолларимизда зоҳир. Борлиқни яратган, бандаларига эҳсон ва мурувватларини дариғ тутмаган, меҳрибон Аллоҳга берган неъматлари шукронаси сифатида тутадиган рўзамиз иншооллоҳ қабул бўлгай. 

    2016-06-07 10:32:181470

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz