NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Европа чемпионлар лигаси қуръаси: Нимчорак финалда кимлар ўйнайди? 20:42 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугун (2018 йил, 17 декабрь куни) Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа чемпионлар лигасининг нимчоракфинал босқичига қуръа ташлаш маросими ўтказилди.

Батафсил
Оила – жамият таянчи, саодат қасридир! 19:46 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}

Ислом дини ўз аёлига яхши муносабатда бўлган эркак кишини инсонларнинг энг яхшилари қаторига қўшади. Шу билан биргаликда оила раҳбари бўлмиш эр ўз аёлининг баъзи бир камчиликларига кўз юмишга буюриб, оилани бардавом бўлишини кўзлаб, уларга панду насиҳат қилишни тавсия қилади. 

 

 
Батафсил
Эълонлар ва билдиришномалар бўлими 19:24 17/12/2018
Батафсил
Тиббий маслаҳат: йилнинг совуқ пайтида қандай уйғониш мумкин? 17:56 17/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Етарли даражада ухланг: агар шу оддий қоидага амал қилмасангиз, нима қилишингизга қарамай, осонликча уйғона олмайсиз.
Батафсил
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил

МУЛЛА ҚИРҒИЗ МАДРАСАСИ

Февраль 27
09:22 2017

Мулло Қирғиз мадрасаси - Наманган шаҳрининг Чорсу майдонидаги меъ- морчилик обидаси бўлиб, у 1910-1912 йилларда Мулла Қирғиз Машраббой ўғли маблағи ҳисобига барпо этилган. Мадраса биноси тархда нотекис беш қиррали кўринишга эга бўлиб, унинг бундай шаклда лойиҳаланишига у жойлашган eр майдони нотекислиги сабаб бўлган. Ёдгорликнинг бош фасади икки қаватли, қолган қисми эса бир қаватли қилиб қурилган. Ҳовлига кирилгач, ўнг томонида гумбазли дарсхона ҳамда масжид жойлашган. Мадраса биносини безатишда асосий эътибор бош фасадга қаратилиб, у икки қаватли қилиб, ўртасида баланд ва кўркам пештоқ, унинг икки ёнида икки қаватли равоқли ҳужралар, бурчагида эса айлана шаклидаги гулдасталар тартибли жойлаштирилган. 

Пештоқ тимпани, йарим саккиз қиррали равоқ ичи, гулдасталари турли рангдаги кошинлар билан безатилган. Дарҳақиқат, Мулла Қирғиз Охунд томонидан қурдирилган мадраса ундан ёдгорлик сифатида қолиб, унинг номини абадийлаштириб турибди. Пештоқ юзаси ҳамда унинг ичига чоксиз қилиб терилган циркорлик усули қўлланилган бўлиб, у Фарғона водийси ёдгорликларига хос бўлган оқ, зангори, ҳаворанг, сариқ, кўк ва оч кўк рангдаги кошинларни ташкил этади. Айниқса, мадрасанинг ўнг томонида жойлашган дарсхона ҳамда масжид-нинг қурилиш усули, ташқи ҳамда ички меъморий кўриниши диққатга сазовордир. Улар устига баҳайбат гумбазлар ишланиб, гумбазлар устига эса, хона ичкарисига ёруғлик тушиб туриши учун ҳаштаклар ўрнатилган. Уларни ҳовли фасад деворлари юқорисига ҳамда гумбазтаг остига ғиштлардан бўрттириб арабий ёзувда Қурьон ойатлари куфий услубда битилган. 

Мулла Қирғиз мадрасасининг тикланишида Мирзададавой ва Тошболтабой деган усталар томонидан тайёрланган тўғри бурчак шаклидаги ғиштлар, Намангансойнинг қирғоғида жойлашган Ойдинкўл ҳудудига ғиштхумдон қуриб, eтказиб бериб туришган. Мадраса пештоқига ёпиштирилган барча кошинларни Мулла Мамасиддиқ, Абдураҳмон, Абдуқаҳҳор ва Мамадали кулоллар ёдгорлик ҳовлисида хумдон қуриб пишириб тайёрлаганлар. Мадрасанинг гумбазлари, ҳужралари қадимий Ўрта Осиё меъморчилигига хос анъаналарга мувофиқ (равоқ) услубда пишиқ ғиштдан ишланган. Олд фасади эса, шаҳарнинг қадимий Уйчи кўчасида, шаҳар ҳокими Саидқулибек томонидан қурилган Саидқулибек мадрасасига қаратиб барпо этилган. (Бу мадраса биноси ХХ асрнинг 40-йилларида бузиб ташланган). 

Мадраса ҳовлисини ҳозирда 41 ҳужра ва 4 та гумбаз ўраб туради. Ҳужралар сони аслида кўпроқ бўлган ва улар шўролар даврида турли мақсадларда фойдаланишга мослаштириш жараёнида бузиб ташланган. Мадраса аслида икки қаватли қилиб қурилиши лозим эди. Лекин олд фасадигина икки қаватли қилиб қурилгандан кейин қурилиш ишлари тўхтаб қолган. Мадраса гумбазларининг ишланиши ўзига хос услуб билан бажарилганки, бу устанинг маҳоратидан дарак бериб турибди. Гумбазларнинг ичи аслида ўйма терракота ва нақшлар билан безатилиши, гўзал ҳарфлар билан ойатлар ёзилиши керак эди. Ўша пайтдаги чор ҳуқуматининг мустамлака ўлкаларда олиб бораётган сиёсати оқибатида келиб чиққан алғов-далғовлар туфайли мадраса қурилиши ҳам ниҳойасига eтказилмай қолиб кетди. 

Тарихий манбаларга, архив фотосуратларига, нуроний қарийаларнинг берган маълумот- ларига қараганда, ўз даврида мадраса теварак-атрофида кўплаб меъморий иншоотлар: мадраса, масжид, карвонсарой, ҳаммом, минора, савдо расталари, ҳовуз, мақбара ва бошқа кўплаб обидалар мавжуд бўлган. ХХ асрнинг 30-йилларида бошланган ёдгорликларга қарши кураш, мамлакатдаги сиёсий аҳвол шаҳарни қайта тиклаш, зилзилалар ва бошқа турли сабабларга кўра, Мулла Қирғиз мадрасаси рўпарасидаги кўп гумбазли маҳобатли Саидқулибек мадраса биноси буткул бузиб ташланди. Кейинчалик эса, мадраса биносига қарашли ва унга туташ бўлган вақф ҳовли, ҳаммом, ҳовуз, минора, масжидлар турли идора ва ташкилотларга фойдаланиш учун бериб юборилди. Андижон темир йўли қурилиши муносабати билан Наманган вилойатида маҳсулот бозорини кенгайтириш мақсадида Пахта тозалаш заводлари қурилиши кескин кўпайиб борди. 1903 йилга келиб, Наманган ва унинг атрофидаги туманларда 16 та пахта тозалаш заводлари қурилди. Шундай заводлардан бирининг хўжайини Мулла Қирғиз Машраббой бўлган. Ўша пайтларда бадавлат кишилар, катта мулк эгалари, амалдорлар, савдогарлар ўз маблағларига масжид, мадраса, кўприк каби турли-туман бинолар бунёд эттирганлар. 

Мулла Қирғиз Машраб- бой аслида Ўш вилойати, Аравон туманидан Наманганга келиб қолган бўлиб, ўша йиллари Наманганда йирик пахта тозалаш заводи хўжайини ва шу билан бирга, катта eр ҳамда мулк эгасига айланган эди. У савобли иш қилишни маҳаллий халқ орасида катта ҳурматга, обрў- эътиборга эришишни нийат қилиб бирон бир кўзга кўринарли иш қилиш мақсадида ўзига йақин кишилардан бўлмиш Муллабой ҳожи, Мулла Қозоқохун, Қозоқбойвачча, Отакарвон ва Мулла Мадамин Охунлар билан йиғилишиб, маслаҳат тарзида кенгаш ўтказиб, мадраса қурмоқчи эканлигини айтади. Табиийки, бу фикр ўз йақинларига маъқул бўлади.

Азалдан юртимизда тўрт асосий кўча кесишган жойда савдо мажмуаси, бозор жойлашган бўлса, шу ҳудудни «Чорсу» деб номлашган. Наманган шаҳрининг Намангансой қирғоғига туташ «Чорсу»си ғарб томонда, куннинг исталган вақтида аҳоли энг гавжум бўладиган маскан.

Боиси, унинг атрофида деҳқон бозоридан ташқари ўнлаб йирик савдо мажмуалари, катта-кичик дўконлар бор. Ана шу қаторда салобат тўкиб турган Мулла Қирғиз мадрасасидан зиёратчилар қадами узилмайди. Келинг, шу ўринда бу обида тарихига бир назар ташлайлик.

Ўтган асрнинг дастлабки ўн йиллигида уста Мулла Қирғиз Иброҳимбой ўғли томонидан барпо этилган мадраса тарҳига ўзгача ёндашилгани боис бошқа обидалардан ажралиб туради. Бино тўғри тўрт бурчакли, пишиқ ғиштдан тикланган. Бинонинг бел қисмида ғишт сиркорлиги усули қўлланилган. У Фарғона водийси обидаларига хос очкўк, яшил, ҳаворанг, кулранг ва оқ рангда. Умумий майдони 600 квадрат метр бўлиб, 43 та ҳужраси бор. Учта катта гумбази шаҳарнинг ҳамма жойидан кўзга ташланади. Ҳовлига қараган ғарб томондаги бўртма ғишт ёзувлари бошқа обидаларда учрамайди. Синчиклаб қарасангиз, мадраса тўғри бўлмаган беш бурчаклик шаклида эканини сезасиз. Унинг қурилишга оид яна бир қизиқарли маълумот: мадраса учун ишлатилган ғиштлар шу ернинг тупроғидан қуйилиб, ҳовлига ўрнатилган хумдонда пиширилган. Ажабланарлиси, унинг сифати, пишиқ-лиги бугунги ишлаб чиқарилаётган ғиштлардан асло қолишмайди.

Кўркамлиги билан барчани жалб этган мажмуадан ўтган асрнинг биринчи ярмидаги бошбошдоқликлар сабаб анча вақт фойдаланилмаган. Наманган вилоят радиосининг эшиттиришлари илк бора шу ердан янграганини айтмаса, мадраса халқнинг эътиборидан четлатилди, маълум муддат бозордаги савдогарлар учун омбор вазифасини ҳам ўтади. Шукрки, мамлакатимиз мустақилликка эришгач, миллий қадриятлар тикланиб, бой маънавий меросимизни асраб-авайлаш ҳаракати бошланди. Мулла Қирғиз мадрасаси ҳам мукаммал таъмирланиб, асл ҳолига келтирилди. Айни кунларда унинг олд қисмида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилаётир. Бугун ушбу қадамжо нафақат ҳунармандлару шаҳ-римиз меҳмонлари, балки юртимизга ташриф буюрган хорижлик сайёҳлар билан ҳам гавжум.

Мавзуга оид

  1. Президент ташаббуси амалда: Мир Араб олий мадрасаси ташкил этилди

    Ислом оламига буюк олимларни етиштириб берган Мир Араб мадрасига 1943-1946 йилларда  Баширхон Исҳоқов, 1946-1947 йилларда Ҳожи Акбархон Муҳиддинов (1887-1947), 1947-1950 йилларда Абдулҳамид Маҳдум Чустий (1877-1953), 1957-1958 йилларда Шаҳобиддин Мўминов (1892-1975), 1960-1962 йилларда Минҳожи Абдуллаев (1911-1990), 1973-1975 йилларда Абдураҳмон Раҳматуллаев (1928-1999), 1963-1968 йилларда Абдулатиф маҳдум Султонмаҳмудов (1930) каби диний алломалар мудирлик қилишган.

    2017-06-08 23:30:251334

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz