NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Мирзиёев ва Путин Ўзбекистондаги илк атом электр станцияси қурилишига старт берди 19:21 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
«Бугун биз Россия Федерацияси билан ҳамкорликнинг янги стратегик йўналиши – атом энергетикасини ривожлантиришга қўл урмоқдамиз. Ушбу лойиҳа мамлакатимиз иқтисодиётида янги тармоқни вужудга келтиради. Бу саноат салоҳиятини янада ривожлантириш ва иқтисодиётимизнинг турли тармоқларида янги иш ўринларини яратишга хизмат қилади», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил
Наманганда "марказий туғруқхона"нинг масъулиятсиз 27 ходимига қандай чора кўрилди? 18:18 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят перинатал марказида Президент ва ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишга қаратилган фармон ва қарорлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруқлари ижроси тўлиқ таъминланмаяпти. Тиббий-клиник ҳужжатларни юритиш талабларига риоя этилмаётир. Санитария қоида ва меъёрлари талаблари ҳам етарли даражада бажарилаётгани йўқ. Ижро интизоми ниҳоятда суст.  Давлат томонидан дори-дармон таъминоти яхшиланганлигига  қарамай,  асоссиз равишда беморларни сарсон қилиш, яъни  дорихоналарга йўллаш каби ҳолатлар давом этмоқда.
Батафсил
Ишончли музокаралар самараси: Ўзбекистон ва Россия ўртасида 20 та муҳим ҳужжат имзоланди 16:23 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ташриф асносида турли соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 20 та ҳужжат имзоланди. Президентлар тор ва кенг доирадаги музокаралар ҳар доимгидек ўзаро ишонч ва очиқлик муҳитида, конструктив руҳда ўтганини таъкидлади. 
Батафсил
Хайрулло Бозоров Россия Федерацияси ҳудудлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди 15:44 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Форумда иштирок этган Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Россия Федерациясининг Оренбург области губернатори Юрий Берг, Самара области губернаторининг ўринбосари Виктор Кудряшов, Челябинск области губернатори Борис Дубровский бошчилигидаги делегациялар билан учрашувлар ўтказди.
Батафсил
Ўзбекистон – Россия: товар айирбошлаш ҳажми 10 миллиард долларга етказилади 15:36 19/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳисоб-китобларимизга кўра, жорий йилда товар айирбошлаш ҳажми 6 миллиард долларга етади. Бу рақам режалаштирганимиздан ҳам ортиқ. Яқин йиллардаги вазифа савдо айланмасини 10 миллиард долларга етказиш», деди Шавкат Мирзиёев. 
Батафсил

Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми?

Июль 21
18:08 2018
Мамлакатимиз мустақилликка эришганидан сўнг дунёда мавжуд бўлган 200 дан ортиқ давлатлар қаторида Ўзбекистон ҳам мустақиллик, ҳурлик, тинчлик ва барқарорлик тимсоли бўлиб келган ўз давлат рамзларига эга бўлиб, уларни тартибга солувчи мустаҳкам қонунчилик базасини яратди. “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ана шулар жумласидан.
Бироқ, бугун деярли ҳар қадамда ушбу қонунга тўғри келмайдиган ҳолатлар кўзга ташланмоқда. Лекин бу ҳаракатларни “қонунга ҳилоф”, деб айтиш бизнингча ноўриндир.
Ҳар йили анъанага кўра, турли давлат ва жамоат ташкилотлари томонидандавлат мустақиллиги байрами ҳамда 9 май - Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан жамоатчиликка байрамнинг кутилган туҳфаси сифатида байроғимиз акс эттирилган сувенир, ленталар ва бошқа маҳсулотлар байрам кунлари миллионлаб нусхада ишлаб чиқарилади ҳамда кўп ҳолларда у беғараз тақдим этилади. Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади.
Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган. Қонунда “Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг тасвири туширилган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган товарларни (ишларни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас”лиги белгиланган.
Қонунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг рамзлари Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғига ўхшаш бўлиши мумкин эмас ҳамда давлат байроғининг элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмаслиги белгиланган.
Шу ўринда савол туғилади: “Республакимизнинг нечта нодавлат ташкилотларининг рамзларида давлат байроғи акс этган?”. Узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Масалан, мамлакатимиздаги энг йирик нодавлат ташкилотлари бўлган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг рамзларида ҳам давлат байроғидан фойдаланилган. Энг қизиғи, қонунда давлат байроғи фойдаланилиши мумкин бўлган саноқли давлат ташкилотлар рўйхати аниқ кўрсатилган.
Ушбу масалани таҳлил этиш жараёнида ёшларимиз орасида урфга айланган, асосан дунёнинг ривожланган мамлакатлари байроқлари туширилган футболка, кепка, рюкзак ҳамда турли автомобиль аксессуарларидан фойдаланиш «замонавийлик»нинг белгиси сифатида кенг оммалашганлигини кузатдик. Бу шунчаки глобаллашув жараёнидаги оддийгина ҳолат эмас, балки ўзга давлатлар рамзларининг экспансияси орқали жамиятни бошқариш дастури амалга оширилаёганлигини инкор қилиб бўлмайди.
Давлат байроғидан фойдаланиш борасида жаҳон тажрибасини ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди:
- “Россия Федерациясининг давлат байроғи тўғрисида”ги Россия федерацияси федерал конституциявий қонунининг 9.1. моддасига мувофиқ “Фуқаролар, жамоат бирлашмалари, корхона ва ташкилотлар давлат байроғи ва унинг тасвиридан давлат байроғига ҳурматсизлик кўрсатмаган ҳолда фойдаланиш мумкин”, шунингдек, “Давлат байроғидан фойдаланиш тўғрисидаги Йўриқнома”га мувофиқ “давлат байроғи қутилар, салфетка, дастрўмол, чойшаблар, ёстиқ ва бошқа шахсий ҳамда вақтинча фойдаланиладиган буюмларда қўлланилиши мумкин эмас”лиги белгиланган;
- “Америка қўшма штатлари байроқ кодекси”га мувофиқ давлат байроғи аксарият жамоат биноларида доимий равишда йил давомида кун чиққандан кун ботгунга қадар ўрнатилиши ва ҳатто давлат байроғини етарли даражада ёритиш чоралари кўрилган бўлса, у қоронғида ҳам туриши мумкинлиги, Давлат байроғи ноқулай об-ҳаво, яъни ёғингарчилик, қор, шамол ва бошқа табиат инжиқликлари вақтида ўрнатилиши мумкин эмаслиги кўрсатилган. (Байроқ об-ҳавонинг ҳар қандай таъсирига учрамайдиган материалдан тайёрланган ҳолат бундан мустасно);
- Канада фуқаролари эса давлат байроғидан фойдаланиш қоидаларига (протоколига) мувофиқ давлат байроғи билан фахрланиб, уни намойиш этиш ҳеч қандай чекловлар ўрнатилмаган, балки аксинча Давлат байроғи ҳақидаги протоколга мувофиқ ҳатто кўп қаватли уйлар, бино ва иншоотлар, жамоат ташкилотлари ва бошқа жойларда исталганчадавлат байроғини ўрнатиш тавсия этилган;
- “Қозоғистон Республикасидавлат рамзлари тўғрисида”ги Қозоғистон Республикаси конституциявий қонунининг 4-моддасига мувофиқ “Қозоғистон Республикаси давлат байроғи бино ва иншоотларда уларнинг эгаларининг хоҳишига кўра ўрнатилиши мумкин”, дейилган;
- “Туркманистоннинг давлат байроғи тўғрисида” янги таҳрирдаги Туркманистон Қонунининг 3-моддасига мувофиқ «Туркманистон давлат байроғи доимий равишда корхона, ташкилот ва идоралар ҳамда аҳоли турар-жойларида ўрнатилиши белгиланган”.
Бу каби, давлат байроғидан фойдаланишни янада кенгайтиришга оид нормаларни халқаро тажриба мисолида кўплаб келтириш мумкин.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси томонидан аҳоли, айниқса ёшларда миллий онг, миллий ғурурни давлат рамзлари орқали шакллантириш, истиқлолимиз ва истиқболимиздан дарак берувчи давлат рамзларига ҳурмат туйғусини қадрият даражасига кўтариш, бу туйғуни мустаҳкамлаш орқали уни умуммилий ҳаракатга айлантириш мақсадида “Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилди ва тез кунда мазкур мавзу юзасидан фикрларимизни баён этамиз.
 
Жуманазар Отажонов,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзМТДП фракцияси аъзоси.

Мавзуга оид

  1. Сенаторлар “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунни қабул қилишди

    2016 йил 24 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг олтинчи ялпи мажлиси очилди.

    2016-08-25 07:44:19962
  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:591015
  1. 10 июндан Ўзбекистонда "Электрон ҳукумат тўғрисида"ги қонун кучга кирди

    Қонун электрон ҳукуматнинг вазифа ва принципларини, ушбу соҳани давлат томонидан тартибга солишни амалга оширувчи органлар ва уларнинг ваколатларини белгилаб беради. 

    2016-06-11 08:32:17972
  1. Фарғона вилоятида Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради

    2016 йил 18 октябрь куни Фарғона вилояти ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг режа асосида парвоз қилган Ми-171 вертолёти ҳалокатга учради. Ҳалокат оқибатида 3 экипаж аъзоси ва вертолётда бўлган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 6 ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди. 

    2016-10-19 20:25:31729

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz