NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманган тиббиёти ютуқлари: 3 ёшли бола юрак туғма нуқсонидан халос бўлди 18:38 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Ирвадон” болалар шифохонаси номи билан халқимиз орасида кенг оммалашган мазкур тиббиёт марказида амалга оширилган илк кардиожарроҳлик амалиёти туфайли чустлик 3 ёшли Аброржон Умаровни безовта қилаётган оғир дардга нуқта қўйилди. У юрак туғма нуқсонининг қоринчалараро тўсиғи, яъни аорта ости жойлашуви – юқори ўпка гипертензиясидан азоб чекаётган эди.
Батафсил
Давлат хизматлари маркази: Биз бир ёшдамиз! 18:09 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тадбирда бошқарма бошлиғи Дилмурод Исмоилов ҳукуматнинг “Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга нисбатан мулкий ҳуқуқини эътироф этиш“ бўйича бир марталик акция доирасида мулк ҳуқуқи берилган фуқаролар, “энг фаол мурожаатчи” ҳамда “2018 - мурожаатчи”ларга бошқарманинг эсдалик совғаларини топширди.
Батафсил
"E-IJRO AUKSION": Тадбиркор ва инвесторлар учун янги имконият демак! 09:28 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Айни вақтда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида жами 161 та бўш турган давлат мулки объектлари 1875 та янги иш ўринларини яратиш ҳамда 122 млрд. 952 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд. Наманган вилояти давлат рақобат бошқармаси томонидан 15 та бўш турган давлат мулки объектлари бошланғич баҳоси 1 сўм миқдорида, 176 янги иш ўринларини яратиш ҳамда 5 млрд. 930 млн. сўм инвестиция киритиш шарти билан аукцион савдоларида мавжуд.
Батафсил
Нодира номидаги вилоят кутубхонаси - 100 ёшда! 08:56 12/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
1918 йилдаёқ ушбу зиё масканига асос солинган экан. Кейинроқ таниқли давлат ва жамоат арбоби Шароф Рашидов кутубхона биносининг янги қурилишга доимо ғамхўрлик қилган. Унинг очилиш маросимида қатнашиб, кутубхонага атоқли ўзбек классик шоираси Нодирабегим номини берилишини таклиф этган.
Батафсил
Билдиришнома бурчаги 11:46 10/12/2018
Батафсил

Муроджон Аҳмадалиев Миллий Олимпия қўмитаси раиси қабулида бўлди

Май 02
19:00 2018

2016 йили Бразилиянинг Рио-Де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпиада ва Жаҳон чемпионати совриндори, Осиё чемпиони Муроджон Аҳмадалиев Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида бўлиб, мазкур ташкилот раҳбари Умид Аҳмаджонов билан учрашди.

Мулоқот давомида чустлик халқаро тоифадаги спортчи Америкада олиб бораётган профессионал бокс фаолияти, у ерда ўтказган иккита жанги, навбатдаги режалари ҳақида гапириб берди.

Ўз ўрнида Миллий Олимпия қўмитаси раиси Умид Аҳмаджонов худди Шаҳрам Ғиёсовдек, Муроджонни ҳам 2020 йили Токио шаҳрида бўладиган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинларида кўриш истаги бор эканлигини таъкидлади. Бунга жавобан Муроджон агар имконият туғиладиган бўлса, жон деб Япониядаги ўйинларда терма жамоамизга ёрдам беришини айтиб ўтди.

Мавзуга оид

  1. Танзила Нарбаева Бош вазир ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси этиб тайинланди

    Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси, педагогика фанлари номзоди 

    2016-12-15 12:24:212525
  1. Президентнинг давлат маслаҳатчиси сайёр қабулида аксарият мурожаатлар жойида ҳал этилди

    Президентнинг Давлат маслаҳатчиси Т.Худойбергенов, Республика Бош прокурори ўринбосари У.Суннатов ҳар бир мурожаатчини диққат билан тинглаб, улар тилга олган ҳолатларни ҳокимлар, масалага дахлдор ташкилот ва корхоналар раҳбарлари иштирокида кўриб чиқдилар.

    2017-04-01 19:35:47868
  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:472359
  1. Риодаги Олимпия ўйинларига 70 фоиздан кўпроқ чипта сотиб бўлинди

    "Рио-2016" мусобақалари ташкилий қўмитаси Agence France-Presse ахборот агентлигига Рио-де-Жанейрода ўтадиган ёзги Олимпия ўйинларига 70 фоиздан кўпроқ чипта сотиб бўлинганини маълум қилди.  

    2016-07-14 09:11:301304
  1. Муроджон Аҳмадалиев рақибини 1-раунддаёқ нокаутга учратиб, камида бронзани нақд қилди

    Рио—2016 Олимпиадасидаги юришини 1/8 финалдан бошлаган ўзбекистонлик Муроджон Аҳмадалиев илк жангида қозоғистонлик Қайрат Ералиевни ҳар учала раундда ҳам мағлуб этишнинг уддасидан чиқа олганди.

    2016-08-17 07:53:46723

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz