NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ИСЛОМ ДИНИ – ТИНЧЛИК ДИНИДИР! 19:21 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Исломнинг маъноларидан бири – тинчлик. Исломда тинчлик инсон қалбидан бошланади. Сўнг қалбдаги бу тинчлик оилага кўчади.
Батафсил
Таниқли сўз устаси Обид Асомов вафот этди 18:53 14/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
Халқимизнинг ардоқли фарзанди, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, қизиқчи ва актёр Обид Асомов 55 ёшида ўткир юрак инфаркти сабабли вафот этди.
Батафсил
Билдиргилар ва эълонлар 18:38 13/12/2018
Батафсил
Президент фармони: Ишлайдиган фахрийларга пенсия тўлиқ берилади 12:02 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими самарадорлигини ошириш ва пенсионерларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.
Батафсил
Президент қарори: Парашют спорти бўйича секциялар очилади 11:21 13/12/2018
{$info.title|escape:'html'}
2018 йил 12 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Батафсил

Мурожаатга амалий ечим: Газдан узилган маҳаллаларга газ баллонлари етказилди

Декабрь 02
20:27 2018

2018 йилнинг 2 декабь, якшанба куни (бугун) "3-Меҳнатобод" сайлов округидан бўшаб қолган ўринга халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига сайловнинг иккинчи босқичи – такрорий овоз бериш жараёни соат 20:00да якунига етди.

Маълумот ўрнида, 18 ноябрь куни бўлиб ўтган оралиқ сайлов натижаларига кўра, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод - "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетаси Наманган вилояти бўйича мухбири Оқилхон Дадабоев ва ЎзЛиДеПдан кўрсатилган номзод – “Самарқанд 8 март” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Анвархон Темиров кейинги босқичга йўл олишган эди.

Таъкидлаш жоиз, "3-Меҳнатобод" сайлов округидан халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод - "Миллий тикланиш" ижтимоий-сиёсий газетасининг Наманган вилояти бўйича мухбири Оқилхон Дадабоев округ ҳудудидаги Меҳнатобод, Янги замин, Атанган гузар, Ишонч маҳаллаларида сайловчилар билан ўтказилган учрашув ва мулоқотларда аҳоли мурожаатларига алоҳида эътибор қаратди.

Хусусан, сайловчилар билан учрашувда “Янги замин” ва “Меҳнатобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилувчи кўплаб фуқаролардан ушбу ҳудуддаги табиий газ етиб бормаган хонадонларни суюлтирилган газ баллонлари билан таъминлашга амалий ёрдам бериш сўралганди.

Депутатликка номзод Оқилхон Дадабоев ушбу масалага ижобий ечим мақсадида амалий ишга киришди. “Ўзтрансгаз” акционерлик жамияти ҳамда унинг Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиалига қилинган мурожаат натижасида Янги замин ва Меҳнатобод маҳаллаларида яшовчи, табиий газ таъминоти йўқ бўлган 50 та хонадон соҳибларига Наманган шаҳар газ участкаси ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида суюлтирилган газ баллонлари тарқатилди.

Табиийки, бундан юртдошларимиз беҳад хурсанд бўлишди. Қўлларини дуога очиб, халқимизнинг дарду ташвишлари йўлида кенг қамровли ислоҳотларни олиб бораётган Юртбошимизни, эзгу ишга ҳисса қўшган инсонлар ҳақига эзгу тилакларни айтишди.

Дарҳақиқат, Президентимиз томонидан илгари сурилганидек, “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, “Халқимиз эртага эмас, бугун яхши яшаши, мамлакатимиздаги ислоҳотлар самарасини ўз ҳаётида тўлақонли сезиши керак”.

Фурсатдан фойдаланиб, депутатликка номзод Оқилхон Дадабоев мурожаатга амалий ечим топишда яқиндан ёрдам қўлини чўзгани учун “Ўзтрансгаз” акционерлик жамияти ҳамда унинг Наманган вилояти ҳудудий газ таъминоти филиали раҳбариятига, Наманган шаҳар газ участкаси жамоасига миннатдорлик билдиради.

ЎзМТДП Наманган вилояти Кенгаши ахборот хизмати.

Мавзуга оид

  1. Бош вазирнинг виртуал қабулхонаси: муаммоларга тезда ечим топилмоқда

    Амир Темур куч-қудрат адолат, ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликда мужассам эканини англаб-англатиб яшаган. Соҳибқироннинг давлат муҳрида битилган “Куч – адолатда” ҳикмати ҳақиқатпарварлик ва ростлик инсон кучига куч қўшиши, ўз навбатида, кучли шахс ҳамиша ҳақгўй бўлишини англатади. Ислом Каримов ишлаб чиққан тараққиётнинг “ўзбек модели” – машҳур беш тамойилнинг бири ҳам айнан қонун устуворлиги эди. Биринчи Президентимиз бутун фаолияти давомида эркин, адолатли ва фаровон ҳаёт қуриш, жамиятимизда қонун устуворлигини, тартиб-интизомни, адолат ва ҳақиқатни қарор топтириш йўлида курашди. 

    2016-10-11 18:44:061164
  1. 50 дона тез ёрдам машинаси ҳудудларга етказилди

    Президентнинг шошилинч тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида 2017 йилнинг ўзида 1200 та тез тиббий ёрдамга ихтисослаштирилган автотранспорт воситалари харид қилиниши белгиланган.

    2017-03-30 19:32:46707
  1. ГАЗ-БАЛЛОН УСКУНАСИ ЎРНАТИЛГАН АВТОМОБИЛЛАРГА МАХСУС БЕЛГИ ҚЎЙИШ ТАКЛИФ ҚИЛИНДИ

    Ягона интерактив давлат хизматлари порталида сиқилган табиий газ, суюлтирилган нефть гази ёки дизель ва газсимон ёнилғи аралашмасида юрадиган автотранспорт воситаларининг техник хавфсизлиги ва ёнғинга қарши ҳимояси бўйича кўрсатмаларни тасдиқлаш бўйича лойиҳа муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Uz24.uz”

    2016-05-29 18:39:451042
  1. ЁШЛАР ИТТИФОҚИ ШАҲАР КЕНГАШИ АМАЛИЙ ИШЛАРГА КИРИШДИ: НАМАНГАНДА ЁШЛАР ФУТБОЛ АКАДЕМИЯСИ ОЧИЛДИ

    Наманган футболи мамлакатимизда алоҳида ўрин тутади. Биздаги мухлислар мамлакатимизнинг ҳеч бир вилоятида топилмайди. “Навбаҳор” жамоаси ўзининг шонли анъаналарига эга бўлган юртимизнинг кам сонли жамоаларидан бири ҳисобланади. Шу боисдан ҳам биз қатъий фикрдамиз: биз Наманган футболи довруғини дунёга достон қилиш йўлидан боряпмиз. Шу йўлда дастлабки қадамларни қўйдик. Ёшлар иттифоқи Наманган шаҳар кенгаши қошида “Навбаҳор” ёшлар футбол академияси ташкил этилди

    2017-07-31 00:04:413760

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz