NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Билдириш бўлими 14:57 16/10/2018
Батафсил
ЎЗБЕКИСТОН-РОССИЯ: Ўзаро ҳамкорлик олий таълим соҳасида яхши самара бермоқда 19:32 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган муҳандислик-технология институтида жаҳоннинг нуфузли олий таълим муассасалари билан хамкорликда малакали кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Россия Федерациясининг Саратов Давлат техника университетининг Энгельс технология институти билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилгани бу борадаги яна бир амалий қадам бўлди.

Батафсил
Журналистлар Наманганда жам бўлди: Обод қишлоқ манзаралари ОАВда акс этяптими? 12:23 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Обод қишлоқ манзараларини оммавий ахборот воситаларида халқчил ва мазмунли етказишда Фарғона водийсидаги айрим босма ва электрон нашрлар, ижодкорларда етарли маҳорат кўзга ташланмаётгани, “Обод қишлоқ” дастури ғояси нима учун амалга ошираётганлигини одамларимизга тўлақонли етказиб бериш зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Батафсил
Фахрий педагог Мукаррам момонинг айтганлари: "Менга энг "иккичи" синфни беришганди" 10:01 15/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ёдимда, мактабда энди иш бошлаган кезларим эди. Ёш ва тажрибасизлигимни ҳам эътиборга олмай, менга энг "иккичи" ва тўполончи синфни беришган. Тиниб-тинчимаслигим учунми, меҳнатим туфайли шу болаларни одобли ва билимли қилиб, фаол йигит-қизлар қаторига қўшдим.
Батафсил
ИСЛОМ КАРИМОВНИНГ ОТАСИ ҚАНДАЙ ИНСОН БЎЛГАН ЭДИ? 19:16 14/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ислом Каримовнинг падари бузруквори Абдуғани бобо 1894 йилда туғилган. Абдуғани бобо бутун умр хизматчи бўлиб ишлаган ва ўзларига ҳам, бошқаларга ҳам қаттиққўл, талабчан инсон эди. Соқолини қиртишлаб олиб, этигини ярқиратиб мойлаб юришга одатланган Абдуғани бобо аввало ўзлари қатъий интизом ва тартиб-қоидага риоя этар, фарзандларидан ҳам шуни талаб қилар эди. Маҳалла-кўйнинг эҳтиромини қозонган инсон бўлган.
Батафсил

МУСТАҚИЛЛИК - БИЗ УЧУН ОНА КАБИ МЎЪТАБАР, НОНДАЙ АЗИЗДИР

Август 23
17:30 2018
Дунёда икки юздан ортиқ давлат, минглаб халқ ва элатлар мавжуд. Улар орасида Ўзбекистон дея аталмиш мустақил диёр, гўзал ва бетакрор мамлакатнинг ўз ўрни ва нуфузи, ўзига хос тараққиёт йўли борлиги қалбимизга ифтихор бағишлайди. Мустақиллигимиз эса биз учун она каби мўътабар, нондай азиз ва қадрлидир.
Тарихи бир неча минг йиллар билан бўйлашадиган, жаҳон тамаддунининг тамал тошини қўйган, илм-фани, санъати, маданияти, улкан маданий ва маънавий мероси, олиму фузалолари билан донг таратган халқимиз ўз истиқлолини осонликча қўлга киритгани йўқ. Яқин ўтмишда-қарийб бир аср давомидаги мустамлака ҳолатидаги ҳолат, унгача ҳам ҳақ-ҳуқуқлари поймол этиб келинган халқимиз қаддини, руҳини ҳеч қандай куч буколмаган, сўндиролмаган.
Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилгани, 1990–1991 йилларда Наврўз байрами қайта тиклангани, Рамазон ва Қурбон ҳайитлари байрам ҳамда дам олиш кунлари деб эълон қилингани халқимизнинг асрий орзу ва армонлари рўёбга чиқиши, миллий қадриятларимиз тикланиши йўлидаги дастлабки йирик қадамлар бўлганини алоҳида таъкидлаш зарур.
Мустақилликка эришилиши билан дастлаб унинг кафолати бўлмиш Конституциянинг қабул қилиниши, мамлакатни модернизациялаш миллий давлатчилигимизни барпо этиш йўлидаги залворли қадам бўлди. Теран тарихий илдизларимиз, кўп асрлик тажриба ва маънавий қадриятларимиз, аждодларимизнинг ҳуқуқий мероси, халқимизнинг орзу ва интилишлари чуқур сингдирилган Конституциямизнинг ҳаётий негизи жуда мустаҳкамдир. Ўзбекистонда ҳуқуқий демократик давлат қуриш ва адолатли фуқаролик жамиятини шакллантириш бош вазифа этиб белгиланиб, мамлакат сиёсий ҳаётида кўппартиявийлик муҳити қарор топди, нодавлат тузилмалар, жамоат ташкилотлари ва ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти такомиллаштирилди, суд-ҳуқуқ тизимида, оммавий ахборот воситалари, маънавий-маърифий соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилди.
Биринчи Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “Таълим тўғрисида” ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий Дастури, мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши таълим сифати ва мазмун-моҳиятини тубдан яхшилаш имконини берди. Бугун диёримизнинг олис қишлоқларида ҳам қад кўтарган замонавий мактаб, лицейда ўқувчиларнинг таълим олиши учун барча шарт-шароит яратилган. Бу эзгу ишларнинг бари Ватан келажагига, миллат истиқболи йўлидаги ғамхўрликнинг амалий ифодасидир.
Мамлакатимизнинг қулай геосиёсий ўрни, унинг биринчи навбатда ўз миллий манфаатларини инобатга олган ҳолда олиб бораётган ҳар томонлама чуқур ўйланган, мустақил ва изчил ташқи сиёсати давлатимизнинг жаҳон халқаро ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши, халқаро майдонда мамлакатимиз обрў-эътиборининг ортиб боришини таъминлади. Ўзбекистон БМТ, Ислом конференцияси, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотлари, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги каби кўплаб халқаро ташкилотлар, ихтисослашган халқаро тузилмалар ишида фаол иштирок этиб келмоқда.
Мустақиллик халқимизга, миллатимизга ўзлигини англаш, минг йиллар давомида аждодларимиз томонидан яратилган бой маънавий-маданий меросдан баҳраманд бўлиш имконини берди. Аҳмад Фарғоний, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Жалолиддин Мангуберди, Алишер Навоий, Имом Бухорий, Абдухолиқ Ғиждувоний, Баҳоуддин Нақшбанд, Имом Мотурудий, Бурҳониддин Марғилоний, Имом Термизий, Хожа Аҳрор Валий каби улуғ зотларнинг таваллуд саналарини алоҳида нишонлаш ҳамда бой илмий, диний-маърифий меросини кенг оммалаштириш ва ўрганиш, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Хива, Шаҳрисабз, Қарши, Термиз, Марғилон сингари қадим ва муаззам шаҳарларнинг халқаро миқёсдаги юбилейлари ўтказилди.
Истиқлолнинг ўтган йигирма етти  йилида, айниқса охирги икки йилида Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳаларда изчиллик билан амалга оширилган ишлар, қўлга киритилган ютуқлар, эришилган натижаларни шарҳлаш, таҳлил қилиш учун йиллар камлик қилади. Ҳар бир воқеа, ҳар бир жараён, ҳар бир соҳа - катта тарихдир.
Фурсатдан фойдаланиб, "Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!" эзгу ғояси асосида истиқлолимизнинг 27 йиллик байрамига муносиб тадорик кўрилаётган айни кунларда Сиз азизларни энг улуғ, энг азиз айём - мустақиллик байрами билан чин қалбдан муборакбод этамиз. Илоҳим, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, истиқлолимиз бардавом, гўзал ватанимиз бундан-да гуллаб-яшнасин!
 
Абдулазиз  Бобомирзаев,
“Ҳидоя” ўрта махсус ислом билим юрти мудири.
 
 
 

Мавзуга оид

  1. Сиёсий партиялар учун семинар

    Наманганда сиёсий партияларнинг дастурий мақсадлари ва уларнинг доимий электорати манфаатлари ҳамда ҳудудларни ривожлантириш дастуридан келиб чиқиб, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларидаги партия гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 20:34:591009
  1. Муҳаммад Али она шаҳрида охирги манзилига кузатилди

    4 июнда 75 ёшида оламдан кўз юмган афсонавий боксчи Муҳаммад Алининг тобути у ўсиб-улғайган она шаҳри Луисвилл кўчалари бўйлаб олиб ўтилди.

    2016-06-11 08:41:311188
  1. Мустақиллик неъматлари

    Кунлар ўтмоқда. Бу вақтлар бизни энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик байрамига яқинлаштирмоқда. Ҳозиргача бўлган, давом этаётган тадбирлар бош мавзу, бош ғояга ҳамоҳангдир. «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!»

    2016-07-30 17:35:291420

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz