NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда инвестиция муҳити кенгаяди: яқин 2 йилда 19 мингдан зиёд иш ўрни яратилади 19:27 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Наманган вилоятини 2018-2019 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш инвестиция дастурига кўра, 503 та лойиҳа шакллантирилиб, бу хайрли ишларга 5 триллион 400 миллион сўм маблағ сарфланиши ва бунинг натижасида 19 минг 200 та янги иш ўрнини яратиш кўзда тутилган. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторлар иштирокида эса 16 та лойиҳа амалга оширилиб, бунга 110 миллион 300 минг АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция маблағлари йўналтирилади.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги "Очиқлик индекси"да етакчи бўлди 15:36 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
“Очиқлик индекси” рейтингида ҳокимиятлар миқёсида Наманган вилояти ҳокимлиги умумий ҳисобда Тошкент шаҳри ҳокимлигидан (72,07 балл) сўнг иккинчи, вилоятлар ўртасида эса 65,82 балл билан фахрли 1-ўринни эгаллади.
 
Батафсил
Шота Арвеладзе Намангандаги стадионни нега танқид қилди? 12:25 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
- “Навбаҳор” жамоаси ўз ўйини кучайтириши, умуман, ўзбек футболи ривожланиши учун аввало, майдонларни яхшилаш керак. Чунки футболни майдонда ўйналади, - деди "Пахтакор" клуби бош мураббийси Шота Арваладзе.
Батафсил
"Миллий тикланиш" партияси Чортоқнинг олис ҳудудида аҳоли муаммоларини ҳал этмоқда 11:56 18/09/2018
{$info.title|escape:'html'}
Партия томонидан аҳоли хонадонларида амалга оширилаётган “Уйма-уй” лойиҳасида ҳамда жойларда депутатлар иштирокида ўтказиб келинаётган “Сайёр қабул”лар давомида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Батафсил
Билдириш эълонлари 11:38 18/09/2018
Батафсил

Мустақиллик – миллий ўзликни англаш демакдир

Июль 07
12:48 2018
Мустақиллик мамлакат тарақиёти, юрт ободлиги, жамият барқарорлиги ва халқ фаровонлигини таъминловчи неъматдир. Ўзбекистон мустақил тараққиёт йилларида сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маънавий соҳаларда улкан натижаларга эришди. Халқимиз қалби, онгу тафаккурида фуқаролик туйғуси ва масъулияти ҳамда юрт тақдирига дахлдорлик ҳисси кучайиб бормоқда. Кейинги йилларда халқимиз кўзлаган эзгу ниятларга эришиш, замонавий демократик талабларга жавоб берадиган давлат, инсон манфаатлари, ҳуқуқ ва эркинликлари энг олий қадрият бўлган жонажон Ватанимизда миллий тараққиётнинг янги босқичга кўтарилгани ва бу жараён жадал ривожланаётганига барчамиз бирдек гувоҳ бўлиб турибмиз. Ҳар бир жабҳа ва йўналишларда эришилаётган самарали натижалар дунё мамлакатлари томонидан юксак даражада баҳоланмоқда.
Мамлакатимизда истиқлол санасига алоҳида эътибор бериш ва ушбу кунга миллий ўзлигимизни, ор-номус ва ғуруримизни, инсоний қадр-қимматимизни қайта уйғотган, она тилимизни, динимизни, асрий қадрият ва анъаналаримизни қайтариб берган сана сифатида қараш ва бу кунни алоҳида кўтаринки руҳиятда нишонлаш хайрли анъанага айланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган қарор моҳияти ҳамда “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” ғоясини ўзида мужассам этган бир қатор дастур лойиҳаларида келиб чиқиб, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Наманган вилояти кенгаши ўз олдига маданий-маънавий ва тарғибот-ташвиқот ишлари дастурини ишлаб чиқмоқда.
Шунингдек, вилоятимизда миллатлараро тотувлик, ватанпарварлик, мамлакат тақдири учун масъулият ва дахлдорлик туйғуси халқ манфаатларини муҳофаза қилиш, маънавий қадриятларни, урф-одат ва анъаналарни, бой тарихий меъросни асраб-авайлаш, миллий тикланиш ғоясини кенг тарғиб қилиш мақсадида истиқлол санаси арафасида Наманган вилояти телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда моддий-маданий меърос объектлари ва ички ва ташқи туризмни ривожлантиришга қаратилган “Наманганга келинг!”  туркум кўрсатувини тасвирга олиш, ҳудуддаги уюшмаган ёшлар бандлигига кўмаклашиш ниятида ҳунарманд усталар иштирокида “Устоз-шогирд” кўрик танловини ўтказиш, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги “Ёшлар нигоҳи” газетаси таҳририяти билан ҳамкорликда “Ўзбек мақомчилиги эътибор ва этирофда” номли мақолалар танлови, спорт мусобақалари ва бир қатор маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш кўзда тутилган.
Зеро, бундай эзгу тадбирлар халқимиз ва ўсиб келаётган ёш авлоднинг ватанпарварлик руҳида камол топиши, асрлар оша ўтиб келаётган анъана ва урф-одатлардан хабардор бўлиши, уларга нисбатан ҳурматда яшашига хизмат қилади.                                                    
                                                         Ғайратжон Тўйчибоев,
                    Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси
Наманган вилояти кенгаши раиси

 

Мавзуга оид

  1. Мустақиллик неъматлари

    Кунлар ўтмоқда. Бу вақтлар бизни энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик байрамига яқинлаштирмоқда. Ҳозиргача бўлган, давом этаётган тадбирлар бош мавзу, бош ғояга ҳамоҳангдир. «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!»

    2016-07-30 17:35:291389

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz