NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил
"Умид ниҳоллари" ғолибларига "Дамас" топширилди 16:58 19/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил

Мустақиллик неъматлари

Июль 30
17:35 2016

Кунлар ўтмоқда. Бу вақтлар бизни энг улуғ, энг азиз айём – мустақиллик байрамига яқинлаштирмоқда. Ҳозиргача бўлган, давом этаётган тадбирлар бош мавзу, бош ғояга ҳамоҳангдир. «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!»

Бизнинг жоме масжидимиз хизмат қилаётган ҳудуд Наманган шаҳрининг қадимий, туб аҳолиси жойлашган, хунармандчилик ривожланган даҳаларидан. Марҳум Иброҳимжон Мамадалиев – йигчи, бешикчилар авлодининг ворисларидан эдилар. Бугун ўғиллари Яқубжон ота-боболар анъаналарини давом эттирмоқда. Узоқ йиллардан буён телпакчилик билан ном чиқарган Қобилжон ҳожи Исоқовнинг ўтмишдошлари ҳам, келгуси авлодлари ҳам шу ҳунарни эъзозлаб келишяпти. Халқимизда «дўст бошга қарайди» деган мақол бор. Шу жиҳатдан бу ҳунармандларимиз қўлидан чиққан бош кийим ўзининг бежиримлилиги билан, кўркамлиги билан ажралиб туради. Охиратинг обод бўлгур Муҳаммаджон аканинг уста гулчилиги вилоят ташқарисида ҳам машҳур бўлган. Бугун у кишининг юзлаб издошлари борки, улар Наманганимизни қадимий қадрияти – гулчиликни ғоят эъзозлаб келишяпти.

Мен бу мисолларни бежиз келтирмаяпман. Собиқ совет тузумида ҳунармандга кун йўқ эди. Асрий анъана ва қадриятларга қарши бўлиб, бу соҳаларга беҳад катта солиқ юки юкланган эди. Бу билан шу соҳалар маълум йиллар инқирозга учради.

Юртимиздаги истиқлол насимидан энг аввало тарихий қадриятларимиз, миллий анъаналаримиз, дину диёнатимиз баҳра олди. Халқ ҳунармандчилиги солиқ юкидан озод этилгани учун соҳалар барқ уриб ривожланмоқда.

Шаҳримизнинг соҳил бўйидан бошланадиган қатнов йўли таъмирланди, янги асфальтланди. 23, 32-ўрта умумтаълим мактаблари замонавий қиёфага кирди. Савдо, маиший хизмат ва сервис дўконлари аҳоли хизматида. Уларни кўриб, бу кунларга етганларимиз шукронасини қилишимиз керак.

Маҳалладаги ҳар бир фаолиятни «Янги йўл» МФЙ раиси Бахтиёр Пўлатов фаолларимиз билан бирга тўғри мувофиқлаштирмоқда. Фуқаролик жамияти ривожланаётганлигининг тасдиғи сифатида маҳаллалар фуқароларнинг чинакам маслаҳатгўйи, суянчи бўлиб келмоқда. Бу ҳам мустақилликнинг улуғ неъмати. Ўз ҳудудида ўзини ўзи бошқариш органлари сифатида ўзини намоён этаётган «Маҳалла» тизими ҳеч бир мамлакатда йўқ. Шуларни ўйлар экансан, «Маҳалланг – ота-онанг», «Бир болага етти маҳалла ота-она», «Маҳалла тинч – сен тинч» деган халқона ҳикматлар ёдга тушади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарорини биласиз. Унда тарихан қисқа босиб ўтилган йўлни, қўлга киритилган ютуқларни танқидий кўз билан сарҳисоб қилиш, энг муҳим вазифаларни белгилаб олиш таъкидланган эди. Шу жиҳатдан биз ҳам ўз ҳудудимиздаги маълум муаммоларни бартараф этиш, оилалар мустаҳкамлигини мустаҳкамлаш, ободонлаштириш, одамларнинг маънавий-ахлоқий комиллигини ошириш йўлида бор куч ва имкониятларимизни ишга солмоқдамиз.

 

Муҳаммадхон АБДУЛЛАЕВ,

«Мирёқуббой Мирҳакимбой» жоме масжиди имом-хатиб ноиби.

Мавзуга оид

  1. Наманганда мустақиллик тантанаси

     “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” ғоясини баланд пардаларда мужассам этган шарафли байрам тантанаси вилоят марказидаги “Кичкинтойлар боғи” амфитеатрида ўтказилди.

    2016-08-31 13:48:07744

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz