NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Учқўрғонда аҳоли чуқур тиббий кўрикдан ўтмоқда 19:36 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Айни кунларда Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги тиббиёт муассасалари томонидан Учқўрғон туманидаги маҳаллаларда чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилмоқда.

Батафсил
Пора билан қўлга тушган ўқитувчига жазо тайинланди 18:53 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан “Атангангузар” маҳалла фуқаролар йиғини биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди. Унда фирибгарлик йўли орқали 2 минг АҚШ долларини олаётган пайтда ушланган Наманган санъат коллежи ўқитувчиси Оқил Маҳкамовнинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Батафсил
Янгиқўрғонда тадбиркор спорт мажмуаси қурди 18:07 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманидаги 30 мингдан зиёд аҳоли яшайдиган “Бирлашган” қишлоғида тадбиркор Юсуфжон Назаров ўз маблағи ҳисобидан спорт мажмуасини барпо этди.

Батафсил
Наманган-Челябинск: ҳамкорлик давом этади! 17:46 20/05/2018
{$info.title|escape:'html'}

Икки томон ўртасида инвестиция, экспорт, туризм, фан ва таълим соҳаларида ўзаро манфаатли ҳамкорлик тўғрисида шартномалари имзоланган мазкур ташриф Наманган ва Челябинск вилоятлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорлик алоқаларини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқади.

Батафсил
"Умид ниҳоллари" ғолибларига "Дамас" топширилди 16:58 19/05/2018
{$info.title|escape:'html'}
Батафсил

Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин

Апрель 24
14:03 2018

Тўйи бўлганига 20 кун бўлган Машҳура исмли келинчак кўч-кўрони билан ота уйига қайтиб келди. Ажралиш сабабини эшитсангиз ҳам энсангиз қотади, ҳам асабингиз қўзийди. Куёв йигит билан характерлари бир-бирларига тўғри келмабди. Қиз яшамайман деб оёқ тираб туриб олибди. Куёв томоннинг ҳам ғурури баланд, кетса-кетар, биз ҳам ялинмаймиз дея дарҳол ажралишга рози бўлишди. Маҳалла-кўй, қавм-қариндошлар иккала томонга ҳам тушунтириш ишлари билан овора, роса уриниб кўришди. Куёв томон сал пастга тушгандек бўлди-ю, келинга гап уқдириб бўлмади.

- Қизингиз тўйдан аввал куёв йигит билан учрашганмиди? – маҳалла маслаҳатчиси савол берди Машҳуранинг онасига. – Тўй қилиш осонми, нега бунақа калтафаҳмлик қиласизлар? Ахир, оила қуриш ўйинчоқ эмас. Қизингизни ортида сингиллари, қавми-қариндошлар шаъни ҳам бор. Ҳали чилласи чиқмаган келиннинг ота уйига қайтиб бориши жуда хунук иш.

Яна қайсидир маҳаллада бир оиланинг ажралишаётгани  ҳақида эшитиб қолдик. Куёв бола келинга умуман яхши гапирмас, бақириб, ҳақоратлар экан. Қаранг, бемаънигарчиликни. Куёвнинг ошналари келинни бошида ўзингга эгиб олишинг шарт. Бўлмаса кейин гап уқтириш қийин. Сени кўрганда қўрқиб турса, кейин ҳурмат қилади, дея маслаҳат беришган экан.

Ажримлар сабабини ўрганганимизда ана шундай оддий сабаб-баҳоналарни рўкач қилаётганларни ҳам кўряпмиз. Лекин кўплаб ажримлар барибир тўй билан боғлиқ дабдабаларга бориб тақалмоқда. Тан олиб айтиш керак, Наманган шаҳрида бу айниқса, жуда катта муаммоларга сабаб бўлаётган эди. Ҳатто ўғил ўстириб яхши сарпо киймадим, дегувчилар ҳам топилди. Ҳою ҳаваслар ортидан эргашиш кўплаб фарзандларнинг  ота-онаси бўла туриб, тирик етим бўлиб қолишига сабаб бўлаётган эди.

Президентимизнинг тўй ва маросимларни тартибга келтиришдаги  қарори айниқса, бу борадаги муаммоларга барҳам берди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида маҳаллаларда олиб бораётган тарғибот тадбирларимиз самарасини бермоқда.

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Нуруллоҳ Жамалов,
 Наманган шаҳридаги
“Яхёхон Тўра” жоме масжиди имом хатиби.
 
 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Мавзуга оид

  1. Халқимизнинг 96 фоизи ўз оиласини мустаҳкам ва бахтли ҳисоблайди

    Халқимиз оилани соғлом авлодни тарбиялаш, ҳаёт абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган маънавият қўрғони, деб билади. Чунки инсон қалбида маънавиятнинг илк куртаклари, аввало, оиладаги муҳит таъсирида намоён бўлади. Маънавият инсон онгига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси билан сингиб боради. 

    2016-09-27 09:31:05481
  1. Вояга етмаганлар назоратингизда бўлсин

    ФЖШМҚМИ Наманган  бўлинмасида жамоатчилик эшитуви ташкил этилди. Бу Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаганлар ўртасидаги назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида»ги Қонунининг ижросига қаратилди.

    2016-07-08 11:02:56663

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz