NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
ЭНДИ ТАДБИРКОРНИНГ ВАҚТИ ВА НАҚДИ ТЕЖАЛАДИ 09:41 26/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бунинг ёрқин бир мисоли тариқасида, давлат хизматлари марказлари фаолиятини эътироф этиш даркор. Ушбу марказ томонидан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб, нафақат тадбиркорлик субъектларига балки фуқароларга ҳам хизмат кўрсатиши йўлга қўйилди. Энди фуқаролар ҳамда тадбиркорлар рўйхатдан ўтказиш ҳамда турли хилдаги 50 га яқин давлат хизматлари бўйича марказларга мурожаат этишлари мумкин.

Батафсил
"ЭЛОБОД"ДА СУННАТ ТЎЙЛАРИ 21:18 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳар ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Икромхон Нажмиддинов сўзга чиқиб, мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик, мана шундай бунёдкорлик ва меҳру саховат ишлари энг аввало, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган халқпарвар сиёсатнинг амалдаги ифодаси эканини таъкидладилар.

Батафсил
Наманганда "Миллий кутубхона" лойиҳаси ишга тушди 21:11 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

"Миллий тикланиш" партиясининг бу каби лойиҳалари  инсонлар қалбига ёруғлик ва илиқлик киритадиган, оқ билан қора, яхшилик билан ёмонликнинг фарқини онгли равишда англатишга ёрдам берадиган – китобнинг қадрланишига, китобхонлик маданиятининг юксалишига, ёшларнинг эса маънан баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилади.

Батафсил
ТАҲРИРИЯТЛАРДАГИ КЎҲНА АКСИОМА: ЁКИ ЭСКИ ҲАММОМ, ЭСКИ ТОСДАН ҚАЧОН ВА ҚАНДАЙ ҚУТУЛАМИЗ? 20:49 25/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

“Номзод қўллаб-қувватланди”, “Фаровонликка хизмат қилади”, “Автомактаб очилди”, “Тадбиркорлар дастурхон ёзишди” (“НАМАНГАН ҲАҚИҚАТИ”, 24-сон) сингари сийқа сўзлар ўқувчи диққатини тортиш ўрнига зериктиради. Юқорида санаб ўтилган нуқсонлар эса нашр шакл-шамойилини ўта ночор қилиб кўрсатади. Бундай камчиликлар вилоятнинг бош нашрида ҳам учраётгани эса фаолиятга жиддий ёндашувни талаб қилмоқда.

Батафсил
Мустаҳкам қўрғонимиз бут бўлсин 14:03 24/04/2018
{$info.title|escape:'html'}

Йиллар давомида йиғилган маблағларни бир кунда совуриш мантиқсизлик эканини юртдошларимиз ҳам англаб етмоқдалар. Бу борадаги саъй-ҳаракатларимиз юрт равнақи, жамият ривожи, оилалар мустаҳкамлигига хизмат қилиши шубҳасиз.

Батафсил

На кинолента, на театр саҳнаси, на видеотасмалар беролмайдиган жозиба

Октябрь 24
22:54 2017

Улуғ  зотлардан бири “Ўзимдаги барча яхши хислатлар учун  китобдан миннатдорман” деган. Бундай иборалар, шукроналик сўзлари китоб ҳақида кўп гапирилган. Очиғини айтиш керакки, бизда кейинги йилларда китоб, китобхонлик борасидаги ишлар сусайиб кетди. Интернет, мобиль алоқа ва бошқа воситалар пайдо бўлиб, ривожланди. Шунда кўплар газета, журнал, китоб сингари босмахона маҳсулотларига талаб ҳам, таклифлар ҳам камайиб боради, деб башорат қилишарди.Улар қайсидир маънода ҳақ эдилар. Бироқ, маънавий меросни қоғозга битилган китобчалик ҳеч бир манба кейинги авлодларга етказолмайди. Китобнинг ўз ҳиди бор.  Китобнинг ўз жозибаси бор. Бу жозибани на кинолента, на театр саҳнаси, на видеотасмалар бера олади? Китоб шунинг учун ғоят катта кучдир. Бу кучни, бу имкониятни бизга тўлақонли тушунтириб берган шахс муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичдир. У кишининг китоб маҳсулотларини нашр этиш, тарқатиш, китоб мутолааси, китобхонлик маданиятини ошириш, бу масалаларни тарғиб қилиш борасидаги фармойишлари нафақат бизни, балки келгуси авлодни ҳам китобхонлик руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Биз ўтган ўқув йилида мактабларда китоб кўргазмалари ташкил этдик. Унда янги нашр этилган бадиий адабиётлар тўғрисида савол-жавоб қилдик. Фаол ўқувчиларга китоблар совға қилдик. Қайси билим даргоҳига борсак ҳақиқий китоб байрамига айланиб кетганининг гувоҳи бўлдик. Энг муҳими ота-оналар, бобо ва бувилар ўз фарзандларига китоб ҳарид қилиб, совға қилишди. Бу билан ота-онанинг мактабга, китобга, болаларнинг ҳам бу муқаддас маъвога яқинлашувини кузатдик.

Фармойишдан кейин ҳокимлик идоралари раҳбарлари китобхонликка астойдил бел боғладилар. Ҳар бир шаҳар ва туманлар марказларида замонавий китоб дўконлари пайдо бўлди. Ахборот-кутубхона марказларига ёшлар, катталар қатнови кўпайди. Айниқса бизнинг савдо дўконларимиздан ҳам одам аримай қолди. Кирган одам ҳеч йўқ бир-икки дона китоб сотиб олади. Негаки, улар дидига мос, ўқимишли адабиётлар билан дўконимизни тўлдириб борамиз. 

Биз фақат китоб сотиш эмас, балки китобхонликни тарғиб этиш йўлини ҳам изчил давом эттиряпмиз. Шу мақсадда “Китоб олами” дўконида янги адабиётлар тақдимоти бўлади. Муаллифлар билан учрашувлар ўтказяпмиз. Унинг тафсилотларини вилоятдаги босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида ёритиб боряпмиз. Мақсадимиз китоб дунёси билан боғлиқ ҳар бир масалага ечим топиш ва бу катта ишга ўз ҳиссамизни қўшишдир.

Маъруф Мўминов,  халқ депутатлари

Наманган шаҳар кенгаши  депутати

Мавзуга оид

  1. Немис тилида сўзлашувчи ҳаваскор театр гуруҳларининг 9-театр фестивали

    2016 йил 10-11 cентябрь кунлари Ўзбекистон Ёшлар театри саҳнасида немис тилида сўзлашувчи ўзбекистонлик ҳаваскор театр гуруҳларининг анъанавий театр фестивали бўлиб ўтади.

    2016-09-08 15:52:27650
  1. Население города Ташкент течение 12 лет увеличилось на 300 тысяч!

    Численность Ташкента по годам. Данные предоставлены Госкомстат.

    2017-11-11 12:50:221919

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz