NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ректорлар ўз мурожаатида порахўрликка қарши курашишга сўз беришди! 20:15 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Фарзандингизга ёрдам бераман десангиз, ноўрин ва пинҳона хатти-ҳаракатларга йўл қўйманг! Бу йўлдаги ножўя қадам билингки, кун ўтиб бир кун болангиз келажаги учун қаттиқ зарба бўлиши мумкин. Бир ҳақиқатни унутманг! Пора билан ўқишга кирган инсон, бутун ҳаёти давомида шу пулни қайтариб ишлаб олиш ҳаракатида бўлади. У ўқитувчими ёки шифокор, масъул мутасаддими ёки оддий ишчи қатъи назар олдига келган ҳар бир инсонга “товар” сифатида қарайди ва ундан доимо тама қилади. Тама билан суғориладиган қалбда эса яхшилик уруғи унмайди.
Батафсил
УЧ АВЛОДДАН УЧГАН ГИЛАМ... ёҳуд Бургутали Рапиғалиев хонадонида сақланаётган асори-атиқалар 12:10 22/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўрганишлар мобайнида турли йилларда қўл меҳнати орқали тўқилган, авлодлар томонидан асраб авайлаб келинаётган гиламларга дуч келдик. Улар орасида ўтган даврларда вилоятимизга совға тариқасида келтирилган гиламлар ҳам бор. Масалан, Поп туманидаги хонадонларда олиб борилган ўрганишлар натижасида фуқаро Бургутали Рапиғалиевнинг уйида бир неча йиллардан буён осори-атиқалар сифатида сақланиб келинаётган ҳамда ўзга мамалакатлардан совға тариқасида тақдим этилган гиламларни учратдик.
Батафсил
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил

Наманган архивлари электронлаштирилмоқда

Июнь 05
21:32 2017

Наманган вилоятида ҳозир 10 та давлат 8 та шахсий таркиб архиви фаолият кўрсатмоқда. Чуст ва Мингбулоқ архивларида ишларни электронлаштириш жараёни олиб борилмоқда. Чортоқ, Уйчи ва Янгиқўрғон тумани архив бинолари таъмирланиб, Чуст тумани архиви учун махсус бино ажратилди. Мазкур архивлар иш фаолиятини такомиллаштириш учун юқори малакали кадрларга эҳтиёж сезилади, албатта.

Бу борада Наманган Давлат университетида архившунослик йўналишида 89 нафар талаба таҳсил олмоқда. Хусусан, архившунослик фанлари доирасида архив ҳуқуқи асослари, давлат архивларида доимий сақлаш учун ҳужжатларни ажратиб олиш, уларни сақлашни таъминлаш тамойили ва услублари, ҳужжатларнинг мазмуни тўғрисидаги илмий маълумотлар тизимини яратиш, замонавий ахборот ва компьютер технологиялари воситасида хизмат кўрсатиш ва иш юритиш, давлат сиёсатининг долзарб масалалари, архив муассасалари ишини ташкил этиш каби яна бошқа кўплаб масалалар ўрганилади. Йўналиш бўйича таҳсил олган ёш мутахассис кадрлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси ва Тармоқ илмий тадқиқот институтларида, «Ўзархив» агентлиги таркибига кирувчи марказий, вилоят, шаҳар, туман архивларида жорий ишларни амалга ошириш, давлат бошқаруви органлари идоравий архивларида ишлашлари, давлат музейлари, замонавий ахборот ва компьютер технологиялари қўлланадиган иш юритиш соҳаларида фаолият кўрсатишлари мумкин.

Шу билан бир қаторда, ўқув жараёнининг узлуксиз давом этишини таъминлаш, талабаларнинг ўқув юртида олган назарий билимларини амалиётга тадбиқ этиш, уларда касб бўйича бевосита амалий кўникмаларни шакллантириш мақсадида, амалиёт объектлари билан тузилган шартномалар асосида архившунослик кафедрасининг вилоятда фаолият юритувчи давлат архиви, шаҳар ва туманларда жойлашган архивлар, Нодира номидаги вилоят кутубхонаси, вилоят ўлкашунослик музейи ва бошқа шу соҳа фаолиятига доир ташкилот, муассасалар билан яқиндан ҳамкорлиги йўлга қўйилган. Ушбу жараёнларда талабалар олган назарий билимларини амалиётда қўллаб, билимларини мустаҳкамламоқдалар. Бунда асосан архив фаолияти, ҳужжатлар билан ишлаш, стеллажларни жойлаштириш тартиби, архив фонди ҳужжатларини қабул қилиш ва назорат қилиш, архив ишларини ўргатиш, электрон архив фаолиятини такомиллаштириш билан бир қаторда маънавий- маърифий, тарбиявий ишларни ўргатилмоқда. Бу жараён келгусида касбий ва иш фаолиятларини юритишда қўл келиши шубҳасиз.

Аъзамжон ТЎХТАБОЕВ

Мавзуга оид

  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401572

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz