NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Ўзбекистон дунёнинг энг хавфсиз бешта давлати қаторида 21:21 22/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур рейтинги фуқароларнинг куч тизимларига ишончи, содир этилган жиноятлар сони ва салмоғи каби омилларга таянган ҳолда тузилади.
Батафсил
"Ёшлар қаноти" фаолларидан Тошкент шаҳар ҳокимига очиқ мурожаат! 22:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаоллари Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Обидович Ортиқхўжаевга азим пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойида Давлат байроғи майдонини яратиш ва унга катта ҳажмдаги флагштокни ўрнатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган 18 ноябрь кунини кенг миқёсда тантанали ватанпарварлик маросими сифатида ана шу майдонда нишонлаш таклифини билдирди.
Батафсил
Наманганда сув полоси бўйича Ўзбекистон чемпионати бошланди 21:24 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Наманган вилояти сузиш федерацияси раиси, вилоят прокурори Улуғбек Тошев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Шокиржон Қорабоев сўзга чиқиб, чемпионат қатнашчиларига омад тиладилар.
Батафсил
Шавкат Мирзиёев: "Ўқитувчини ҳурмат қилмаган раҳбарни мен ҳурмат қилмайман" 20:46 21/06/2018
{$info.title|escape:'html'}

Таълим тизимини тубдан ислоҳ қилишимиз керак. Кеча шундай топшириқ бўлди. Халқ таълими тизими кейинги 27 йил давомида барбод бўлиб борди. Ўқув дарсликлари умуман талабга жавоб бермайди. Мактаб болаларининг ўзи хатоларни топиб келяпти. Президентимиз жамиятда ўқитувчиларнинг обрўсини ошириш зарурлигини гапирди

Батафсил
Эълоннома 20:25 21/06/2018
Батафсил

Наманган: Бемор таснифи мамлакатдаги барча поликлиникаларда...

Ноябрь 03
16:37 2017

       

Наманган вилояти бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида автоматлаштирилган ахборот тизими (ААТ)  жадаллик билан жорий этилмоқда. Яқинда вилоят марказидаги барча оилавий поликлиникаларда “Электрон поликлиника”лар фаолият кўрсата бошлади.

       Соҳа фаолиятини замон талаби асосида такомиллаштириш имконини берадиган янгилик сентябрь ойида 10-оила поликлиникасида татбиқ этилган эди. Қисқа фурсатда Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли “Ўзмединфо” маркази ва вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахассислари ёрдамида шаҳардаги яна 12 та поликлиника локал тармоққа уланди. Вилоят ҳокимлиги ва ҳомийларнинг молиявий ёрдамида тармоқлар тортилиб, зарур ахборот коммуникация воситалари билан таъминланди.

     - Онлайн тартибида ишловчи автоматлашган ахборот тизими яратилган. Уни республикамизда бўлгани каби Наманган вилоятидаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларига ҳам жорий қиляпмиз,- дейди “Узмединфо” вакили Нурмуҳаммад Сотволдиев. – Вилоятлар орасида биринчилардан бўлиб Наманган шаҳридаги 13 та оилавий поликлиникада  янги тизим муваффақиятли ишга солинди. Унинг афзалликлари одамларни мамнун этмоқда.

       “Электрон поликлиника”  ААТ тизими аҳолига қулайлик яратиш мақсадида ишлаб чиқилган. Дастурга мувофиқ поликлиникалар хизмат кўрсатадиган маҳаллаларда яшовчиларга очилган тиббий карталарнинг ҳаммаси касалликларнинг халқаро таснифи шаклида Соғлиқни сақлаш вазирлиги корпоратив тармоғидаги электрон базага киритилган. Бемор нафақат ўзи яшайдиган жойдаги поликлиника, балки республикамизнинг қайси бир шаҳри ёки вилоятида бўлмасин тиббий хизматга эҳтиёж сезса ўша ҳудуддаги бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига мурожаат қилиши мумкин. Фуқаронинг тиббий картаси мамлакатимиздаги барча оилавий поликлиникалар компьютерларида кўринади.

           - Янгилик шарофати билан вужудга келадиган имкониятлар доираси янада кенг,- дейди бошқарма ахборот коммуникация технологиялари бўйича бош мутахассиси Акмалжон Ҳамиджонов. – Энди беморлар оилавий поликлиникаларга келиб, навбат кутиб, қимматли вақтларини беҳуда сарфламайдилар. Интернет тармоғи орқали қайси шифокорнинг қайси вақтда ишлашини билиб, электрон рўйхатга ёзилишлари мумкин.

   Врачлар қабули чоғидаги ташхис маълумотлари эса автоматик равишда ҳисоботлар базасида қайд этиб борилади. Фуқаролар мазкур тизим орқали шифокорлар ва ҳамшираларга миннатдорчилик изҳор қилишлари, фаолиятига оид таклиф ва мулоҳазаларини баён этишлари мумкин. Яна бир муҳим жаҳат шундан иборатки, “Электрон поликлиника”га келиб тушган мурожаат ёки шикоят таҳлили врачлар ва ўрта тиббиёт ходимларининг иши рейтинг натижаларини адолатли баҳолашда ғоят қўл келади.

    “Электрон поликлиника” тизими келгуси босқичда туманлардаги кўп тармоқли марказий поликлиникаларга ўрнатилади. Кейин эса қишлоқ оилавий поликлиникаларини қамраб олади. Бугун-эрта Норин, Мингбулоқ, Чортоқ ва Янгиқўрғон туманлари аҳолиси ҳам бу имкониятдан  баҳраманд бўладилар.

                                                                                                     Абдулла ҒОЗИЕВ.

Мавзуга оид

  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401519

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz