NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
АДОЛАТЧИЛАР ТАНҚИД ВА ЎЗ-ЎЗИНИ ТАНҚИД АСОСИДА ПЛЕНУМ ЎТКАЗДИЛАР 11:39 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Мазкур масала ўрганилганда партия вилоят Кенгашида тузилган ишчи гуруҳи деярли барча туманларда бўлди. Унинг ишида жойлардаги фаоллар ва депутатлар ҳам иштирок этдилар. Мақсад – юқоридаги масалани шаҳар ва туман кенгашларининг сессиялари кун тартибига киритиш эди. Аммо афсуски, мутасаддиларнинг сусткашлиги туфайли бу режа қоғозда қолиб кетди.

Батафсил
Чорак аср давомида Ўзбекистондаги туб ислоҳотларнинг нима асосида амалга оширилмоқда? 11:20 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Собиқ тузум мафкураси кишанларидан озод бўлганимизга чорак асрдан кўп вақт бўлди, Аммо бизнинг қайси мавзуни қачон ва қандай ёзишимиз асосан эскича сақланиб қолмоқда: аёллар, оналар, Наврўз тўғрисида март ойида, ватанпарварлик хусусида январда, болалар ҳақида июнда, Конституция мавзусида декабрда, ўқитувчи ва мураббийлар хусусида октябрда ёзамиз.

Батафсил
Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши! 11:04 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Солиқчилар сиёсий-иқтисодий ривожланишга путур, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келувчи иллатга қарши!

Батафсил
Тозалик йўлида бирлашайлик! 10:51 16/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги “Шодибек” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Нуриддинов ва бошқалар ҳам мавзугша доир қизиқарли таклиф ва мулоҳазаларни билдирдилар. Хусусан, аҳоли истиқомат жойларидаги экологик ҳолатни яхшилаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, маиший чиқиндиларни ўз вақтида йиғиштириш, қайта ишлаш ва кўмиш тизимини пухта йўлга қўйиш ҳақида сўз борди.

Батафсил
6 та тадбиркорлик субъектининг мансабдор шахслари ва якка тартибдаги тадбиркорлар маъмурий жавобгарликдан озод этилди 15:09 13/12/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилоят давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган солиқ назорати натижаларига кўра, ўтган ҳафта давомида солиқ қонунчилигини бузган 103 та ҳуқуқбузарлик ҳолати аниқланди.

Батафсил

Наманган: «Буюклигинг унутма, аёл!»

Декабрь 07
15:14 2017
Байрамона безатилган вилоят мусиқали драма театри эрта тонгданоқ вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган хотин-қизлар - ҳунармандлар, касаначилар, тадбиркорлар, спортчи қизлар, фаол аёллар ва жамоатчилик вакиллари билан гавжум бўлди. Улар карнай-сурнай садолари остида кутиб олинди.
Форумни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова кириш сўзи билан очиб, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик илдизи оила, ундаги маънавий муҳит ва тарбияга бориб тақалиши, шунинг учун бу иллатларга қарши курашишда оила устуни бўлган аёллар зиммасида катта масъулият борлигини алоҳида таъкидлаб ўтди. Бугунги ахборотлар хуружи кучайган, ташқи таҳдидлар кўлами кенгайган бир даврда ҳушёр яшаш, қонунларга итоат этиш, фарзанд тарбиясига жиддий ёндашиш зарурлигини эътироф этди ва форумни очиқ деб эълон қилди.
Иштирокчилар театр фойесида ҳунармандчилик, қўл меҳнати маҳсулотлари, тасвирий ва амалий санъат дурдоналари кўргазмаси, миллий либослар ва саломатлик бўйича тарғибот материаллари билан танишдилар. Миниатура жанрида суратлар солинган қовоқ идишлар, тўқилган рўзғор анжомлари, қандолатчилик, пазандачилик ҳамда томорқада етиштирилган мева-сабзавотлар кўргазмаси барчада катта таассурот қолдирди. Кўргазмалар нафақат гўзал таассуротларга, балки хотин-қизларда тўқувчилик, тикувчилик каби кўплаб ҳунарларга иштиёқни пайдо қилди, янги режалар туғилишига сабаб бўлди.
Форумнинг бадиий дастури Тўмарис, Увайсий, Нодирабегим каби момолар сиймоси билан бошланди. Кўнгилларга момолар шаҳду шижаоти, мардлиги, зукколиги, фидокорлиги кўчгандек бўлди.
Турли ёшдаги хотин-қизлар, жумладан, келинлар, талаба-қизлар учун мўлжалланган либослар намойишини барча диққат билан кузатди. Ҳам миллийлик, ҳам замонавийлик уйғунлаштирилган бу либослар бежиримлиги, қулайлиги билан барчага манзур бўлди. Айниқса, дизайнер Сайёра Отамирзаева яратган либослар кўпчилик эътиборини тортди.
Форумда пойтахтлик адабиёт ва санъат намояндалари - шоира Наргиза Асадова ҳамда актриса Муяссар Бердиқуловалар иштирок этиб, сўзга чиқдилар.
- Водий хотин-қизлари санъатга, адабиётга ихлосмандлиги билан бутун республикамизга танилган,  - деди Наргиза Асадова. - Ҳунармандлигининг довруғи эса етти иқлимга ёйилган. Мазкур форумда мана шу машҳур иқтидорнинг денгиздан томчисини кўриб турибмиз. Ўзини меҳнатга, ҳунар ўрганишга, ҳалол ризқ топишга чоғлаган аёл оиласида соғлом маънавий муҳит яратади, чинакам бахтга эришади, фарзандларига ҳам яхши тарбия беради. Ушбу тадбир ана шундай эзгу мақсадга йўналтирилгани билан эътиборга моликдир.
Шунингдек, форумда вилоят ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Хайрулло Бозоров қатнашди. У ўз сўзида шижоатли, илмли, меҳнаткаш аёллар оилаларимиз ва жамият таянчи эканини таъкидлаб, бундай тадбирлар шаҳар ва туманлар, ҳатто, чекка-чекка қишлоқларга ҳам кўчиши керак, чунки хотин-қизларни фаолликка, фойдали меҳнатга ундаш, муаммоларига биргаликда ечим излаш орқали жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мумкин, деди.
Куй-қўшиқлар, рақслар, бадиий гимнастика бўйича кўргазмали чиқишлар форум иштирокчиларига янада кўтаринки кайфият бағишлади.
Тадбир сўнггида фаол иштирокчилар рағбатлантирилди. Жумладан, рассомлик қобилияти билан барчани ҳайратга солган НамДУ талабалари Нилуфар Зокирова, Муқаддас Темирова, чортоқлик Мухлиса Одилова, Наманган санъат коллежи ўқувчиси Зарина Толибжоноваларга вилоят хотин-қизлар қўмитасининг «Фахрий ёрлиғи» ва эсдалик совғалари топширилди.
Миллий ҳунармандчилик кўргазмаси йўналиши бўйича Наманган шаҳри, Учқўрғон ва Чортоқ туманлари хотин-қизлари тақдирланган бўлса, Янгиқўрғон, Мингбулоқ ва Поп тумани вакиллари энг яхши пазандачилик маҳсулотлари кўргазмаси учун эътирофга сазовор бўлди. Чуст, Уйчи, Норин ва Косонсой туманларининг қўли гул чевар хотин-қизлари энг яхши миллий либослар яратувчилари сифатида ғолибликка мушарраф бўлдилар.
Сайёра Отамирзаева, Муштарийбегим Шодмонова, Маъмура Давронова, Гулчеҳра Ибрагимова каби фаол иштирокчиларга ҳам «Фахрий ёрлиқ» ва эсдалик совғалари тақдим этилди.

Мавзуга оид

  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401284
  1. ҲИНДИСТОНЛИК АЁЛ КУТИЛМАГАНДА 5 ФАРЗАНДНИ ДУНЁГА КЕЛТИРДИ

    25 ёшли ҳиндистонлик Манита Сингх исмли аёл кутилмаганда 5 фарзандни дунёга келтирди. Ҳомиладорликнинг 26 ҳафтасида уни тўлғоқ тутиб, касалхонасига олиб борилганда, ярим соат мобайнида 5 қизалоқни дунёга келтирган

    2016-06-15 13:18:27735

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz