NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Самарқанд: Каттақўрғон ҳокими ва прокурори нима қилишмоқда? 00:57 22/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Каттақўрғон шаҳар прокурорининг қатор фармойишлари замирида шу ислоҳотлар билан боғлиқ муаммоларни кун ичида ҳал этиш одамларни эртанги кунга порлоқ келажагимизга ишонтириб, ислоҳотларни аввал ўзимиздан бошлашимиз лозимлигини тарғиб этиб келинмоқда.

Батафсил
Тадбиркорлар тажрибаси бойитилмоқда 13:28 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган шаҳридаги «Замонавий келажак таълим» НТМда лойиҳа доирасида Европа Иттифоқи давлатларида малака оширишда иштирок этувчи тадбиркорлар учун тайёрлов тренинги ташкил этилди.

Батафсил
Наманганда профилактика инспекторларига хизмат уйи ва автомашина калити топширилди 09:42 21/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси ички ишлар органлари таянч пунктларининг профилактика инспекторлари ўзларига ишониб топширилган ҳудудда фуқаролар тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоялашга тантанали қасамёд қилди. 
 

Батафсил
ТЕРМИЗ – МАРДЛАР ВАТАНИ 09:50 20/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида қайд этилган маълумотлар Термизнинг қадимий эканлигини тасдиқлайди.

Батафсил
Хуршидлик ёшлар қачон замонавий спорт комплексига эга бўлишади ёҳуд Сўфиёндаги хуфёна гуруҳ 17:33 18/11/2017
{$info.title|escape:'html'}

Шу пайтгача 60-70 миллион сўмлик маблағимни сарфладим. Ҳамма ҳужжатлар қонуний, тегишли инстанцияларнинг баридан руҳсат олганман. Лекин билмайман, негадир шу ишга тўсиқ бўлгувчилар кўпми дейман гўё. Баъзида ўйлаб қоламан, Суфиёнда хуфиёна гуруҳ бору улар бу қишлоқнинг ривожланиши, замонавийлашишига тўсиқ қўйиб келади. Билмайман, ҳеч иш юрмаяпти.

Батафсил

Наманган Давлат университетида ҳам факультет етакчилари сайланмоқда

Сентябрь 12
15:55 2017

Етакчи раҳбар эмас, бошлиқ ҳам эмас, балки ўзининг ташаббуси ва фаоллиги билан ёшларни эзгу мақсадлар сари етаклай оладиган, ҳар қандай ҳолатда улар билан елкама-елка туриб, муддаою муаммоларини ижобий ҳал этиш, таклиф ва истакларига тўғри ва аниқ амалга оширишга йўл топа оладиган яқин дўст ва ҳамжиҳат йўлбошчи бўлиши лозим.

Айни кунларда Республиканинг барча таълим муассасалари, ёшлар етакчиларини сайлаш тадбирларини жадаллик ва юқори суръат билан ташкил этиб келмоқда.

Наманган давлат университетида ҳам Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти фаолиятини самарали йўлга қўйиш масаласидаги амалий ишларнинг кўлами кенг. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2017 йил 22 августдаги №87-01-335 сонли қўшма қарорига мувофиқ, олий таълим муассасаларида ёшлар етакчисини сайлаш тартибига асосан 4-5 сентябрь кунлари гуруҳ етакчилари ва 5 сентябрдан то ҳафта якунига қадар факультет етакчиларини сайлаш тадбирлари ўтказилди.

Унга кўра университетнинг барча таълим йўналишларидаги бакалавриат ва магистратура босқичидаги гуруҳлардан гуруҳ етакчилари сайлаб олинди. Университетда жами 7 та факультет мавжуд бўлиб, улардан табиий фанлар, физика-математика, педагогика ва ижтимоий иқтисодий факультетларида факультет етакчисини сайлаш ишлари якунланди. Демократик тамойилларга асосланган, очиқ ва ҳолисликни ўзида намоён қилган сайлов ишида, факультет талабалари орасидан ўзининг етакчилик қобилиятига эга, шижоатли, илғор ва ғайратли талабаларнинг номзодлари сайланди.

  Қуйида сайлов натижаларини ҳавола этамиз.

1.  Университетнинг физика-математика факультетида ёшлар етакчиси – физика йўналиши 4-босқич талабаси Абдулҳаев Азизбек Абдурашид ўғли;

2.  Табиий фанлар факультетида – кимё йўналиши 4-босқич талабаси Зокиров Холбек Тилланазар ўғли;

3.  Педагогика факультетида – педагогика ва психология кафедраси ўқитувчиси Тўрабоев Азамат Маҳаммадуллаевич;

4.  Ижтимоий-иқтисодий факультетида – Маънавият асослари мутахассислиги 1-босқич магистранти Кенжаев Шоҳруҳ Рустам ўғли.

Сайлов жараёнларида барча қатнашчиларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги ПФ-5106-сонли “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг олий таълим муассасаларидаги бошланғич ташкилотлари тўғрисида”ги Низоми атрофлича тушунтирилди.

Сайловларни ўтказишда университет раҳбарияти, факультет деканлари бевосита бошчилик қилдилар. Факультет талабаларидан А.Искандаров, Н.Қамбаров ва Р.Эгамбердиевлар, сайланган етакчиларга ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Етакчи ёшлар эса билдирилган ишонч ва масъулиятни дилдан ҳис этган ҳолда, келгусидаги режаларга астойдил киришдилар. Барча етакчиларга омад!

Саидакбар МУТАЛОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

Наманган давлат университети етакчиси.

Мавзуга оид

  1. «Гарчи шунча мағрур турса ҳам, пиёлага эгилар чойнак». Эркин Воҳидов ўқиган шеърлар (видео)

    «Мендан нима қолар? Икки мисра шеър…», — деб ёзганди шоир Муҳаммад Юсуф. Ҳафтанинг бошида — 30 май, душанба куни ўзбек халқининг забардаст шоирларидан бири, мустамлака даврида миллатини улуғлашга ўзида куч топа олган Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов вафот этди.

    2016-06-05 12:42:54929
  1. ИНҲА УНИВЕРСИТЕТИДА ЯНГИ ФАКУЛЬТЕТ ОЧИЛАДИ

    Алоқа тарихи музейида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг янги факультети очилишига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. 

    2016-06-16 12:37:54776
  1. Ғанижон Ортиқов “Нуроний” жамғармаси Наманган вилоят бўлими раиси этиб сайланди

    Вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Фахрийларини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлди.

    2016-06-15 08:47:471709
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401235
  1. ШҲТ етакчилари саммит якунида Тошкент декларациясини қабул қилишди

    Шанхай Ҳамкорлиги ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонда бўлиб ўтган саммит якунида ШҲТнинг 15 йиллиги Тошкент декларациясини қабул қилишди.

    2016-06-24 16:52:03776

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 219 46 17;

                              +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz