NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Наманганда «Avtotest» ўқув маркази иш бошлади 19:42 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

 2017 йил 4 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  “Инновацион ўқитиш услубларини жорий этиш йўли билан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди. Мазкур ҳужжатда юридик шахслар, яъни корхона, ташкилот ва муассасаларга қарашли автомобиллар ҳайдовчиларнинг бундан буён мунтазам равишда  ўз малакаларини ошириб боришлари кўзда тутилган.

Батафсил
Халқ бюджети  – у шаффофликни таъминлайди   18:43 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Бугунги конференциядаги  тақдимотида “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари Акмал Бурхонов бир қатор долзарб масалалар орасида Фуқаролар учун бюджет (Халқ бюджетини) тайёрлаш ва чоп этишнинг муҳимлигини таъкидлаб ўтди. Халқ бюджети ўз олдига тасдиқланган давлат бюджетини оддий, халқчил тилда, минимал равишда техник иборалар ишлатилган тарзда кенг оммага тақдим этиш мақсадини ўз олдига қўйган

Батафсил
Халқни давлатдан рози қилишга  инновацияни жорий этиш Халқаро конференциянинг асосий мазмуни бўлди! 13:13 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тадбир доирасида давлат бошқарувида фуқаролар иштирокини таъминлаш бўйича илғор хорижий тажриба тақдим қилинди, шунингдек давлат сиёсатини муҳокама қилиш жараёнларида аҳолининг фаол иштирок этишини рағбатлантирувчи инновақион механизмларни жорий қилиш, кўрсатиладиган давлат хизматлари сифатини ошириш ҳамда жамият ҳаётининг долзарб масалаларини хал этишда давлат ва жамият ўртасида ижтимоий шериклик механизмини йўлга қўйиш масалаларига бағишланган муҳокамалар бўлиб ўтмоқда.

Батафсил
Наманган: «Дўстлик бозори»да кутубхона очилди (фото) 12:41 18/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Аҳолини  китобхонликка бўлган эътиборидан келиб чиқиб ташкил этилган зиё маскани 700 номдаги адабиётлар билан бойитилган.

Батафсил
ПАРЛАМЕНТ ДЕПУТАТЛАРИ ва NAMNEWS.UZ – МИНГБУЛОҚДА. 3-CЕКТОР ТАЖРИБАСИ: РEАЛ ИШ, РEАЛ АМАЛИЙ ЕЧИМ! 16:14 17/01/2018
{$info.title|escape:'html'}

Сектор иши давомида ҳудуддади 7 та маҳалланинг барча хонадонлари кўмир билан арзон нархларда тўла таъминланди. Жомашуй шаҳарчасидаги Мустақиллик маҳалласидаги иккита кўпқаватли турар-жой томи қайтатдан ёпилди. Яккатол маҳалласи Дўстлик кўчасидаги 2 километрлик йўл тўла таъмирланиб, кўчага ёритиш мосламалари ўрнатилди.

Батафсил

Наманган: Гул байрамининг тунги ажиб жилолари (фото+)

Май 28
10:00 2017

Гул байрами кўтаринки тарзда давом этмоқда. Асосий тадбирлар ўтаётган Бобур номли маданият ва истироҳат боғи тунда ҳам ўзгача қиёфа касб этиб, маҳаллий аҳоли ва турли вилоятлардан ташриф буюрган меҳмонларда катта таассурот қолдирмоқда.

 

 

 

 

 

Кечки пайтда гўзаллик ва нафосатдан баҳра олишни истаган инсонлар сони янада ортди. Улар учун ташкилотчилар томонидан турли кўнгилочар дастурлар ҳозирлагани, таниқли санъаткорлар «Уч фаввора» ҳиёбони ва боғ саҳнасида чиқишлар уюштиришаётгани байрамга ўзгача фойз бағишламоқда. Дил тортар тароналар ва ажойиб рақслар барчага ҳуш кайфият улашмоқда.

 

 

Гул байрамида 300 дан ортиқ турли ташкилот ва муассасалар бир-биридан ажойиб гул композициялари билан иштирок этишмоқда. Бундан ташқари 150 нафардан ортиқ ҳаваскор ҳамда профессионал гулчилар ҳам байрамда ўзлари парвариш қилаётган салкам 1000 турдан ортиқ гуллари билан байрамга кўрк қўшишмоқда. Улар орасида қўшни вилоятлар Андижон ва Фарғонадан ташриф буюрганлари ҳам бор.

 

 

 

Темурмалик ВОҲИДОВ,

шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати билан ҳамкорликда

Мавзуга оид

  1. Калининграддаги кўча таомлари фестивалида ўзбекча ош дамланди (фото)

    Россиянинг Калининград шаҳрида Street Food Kaliningrad 2016 шаҳар пикниги очилиш маросимида ташрифчилар учун ўзбекистонлик таниқли ошпаз Баҳриддин Чустий ва «Вкусний Узбекистан» лойиҳаси иштирокчилари ош пишириб берди. Бу ҳақда ушбу лойиҳанинг Facebook саҳифасида маълум қилинди.

    2016-08-20 11:03:381920
  1. Эй, барака топкур РАҲБАР ишласанг бўлмайдими? Наманганнинг марказий кўчаларидаги тунги ахлатхоналар қачонгача дилни хира қилади?

    Шаҳарнинг туни аянчли аҳволда. Кун ботиши билан шаҳарнинг асосий марказий кўчалари ҳисобланган – Навоий, Бобуршоҳ, Машраб кўчалари бўйларига тонналаб ахлат чиқариб ташланади. Мисол учун Бобуршоҳ ва Навоий кўчаларида бу ҳолатни ҳар 50-100 метрда учратиш мумкин бўлиб қолди.  Тунда ахлатхонага айланиб, эрталабгача “комхозчи”лар томонидан тозалаб чиқиладиган шаҳарда қандай қилиб туризмни ривожлантириш мумкин.

    2017-06-11 18:58:184468
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401334

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Тел.: +998 93 406 48 40   

Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz