NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
"Навбаҳор" ўз майдонида "Сўғдиёна"дан устун келди 23:08 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Мазкур учрашувда “Навбаҳор” жамоаси “Сўғдиёна” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, мусобақа жадвалида кучли учликдаги ўрнини сақлаб қолди.
Батафсил
ЖАЗИРАМА КУНЛАРИДА НИМА ҚИЛМОҚ КЕРАК? 22:46 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жазирама иссиқ –  бир неча кунда ўртача ҳаво ҳароратининг 10 ва ундан юқори градусга кўтарилишини англатади. Хавфи шундан иборатки, инсон тана ҳарорати 37.1 оС дан кўтарилиши, ёки тана ҳароратининг 38.8 оС га кўтарилиб инсон cаломатлигига салбий таъсир этиши мумкин. Инсон тана ҳароратининг кўтарилиши тананинг қизаришига ва кучли чанқоқга олиб келади.  Кейинчалик, хушдан кетиш, нафас қисиши ва юрак тўхташига олиб келиши мумкин.     
Батафсил
Наманганда "Дамас"ни олиб қочган ўғри топилди 21:51 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Олиб борилган қидирув ишларидан кейин автомашина Давлатобод даҳасидаги “Яшил” деҳқон бозори олдидан техник соз ҳолатда топилган.
Батафсил
Болалар боғчасида шахмат майдончаси 20:32 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тумандаги 140 ўринга мўлжалланган 2-мактабгача таълим муассасасида партия ташаббуси билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими билан ҳамкорликда ташкил этилган “Шахмат майдончаси” болажонларга ўзгача қувонч берди. Ўрнатилган “шахмат майдончаси” ўзининг (5х5) ҳажми жиҳатидан ҳам жуда қулай. Болажонларнинг шахмат доначаларини суришда яхшигина имкониятдир.
Батафсил
"Тонировка" масаласида қарор қабул қилинди 18:34 19/07/2018
{$info.title|escape:'html'}

Туси ўзгартирилган (қорайтирилган) ойнали енгил автотранспорт воситаларидан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил

«Наманган китоб олами» марказининг сайёр акцияси давом этмоқда

Апрель 06
09:59 2017

Юртимизда китобхонлик маданиятини янада юксалтириш, ёш авлодни  мутолаага ундаш каби вазифалар олиб борилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишларидан бирига айланди.  Бинобарин, давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 12 январдаги  “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойишида ҳам бу вазифалар кенг қамровда ўзининг аниқ ифодасини топган.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоятида “Наманган китоб олами” маркази ажойиб ташаббус билан чиқди. Бу ташаббус эса вилоят ҳокимлиги томонидан қўллаб-қувватланиб,  «Мен китоб ўқишни севаман» шиори остида шаҳар ва туманлардаги таълим муассасаларида китобхонлик байрами, унинг доирасида китоблар ярмаркасини ўтказиш режа-жадвали ишлаб чиқилди.

Бугун шундай тадбирлардан бири Наманган шаҳридаги 26-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Мактаб ўқувчилар томонидан намойиш этилган бадиий чиқишлар марифий кечани янада бойитди.

— Бу каби анжуманлар беқиёс аҳамиятга эга, — дейди мактаб директори Аҳадхон Баннаев. —  Ўқувчилар кўзига қувонч бизни хурсанд этмоқда. Президентимизнинг фармойишида китоб маҳсулотларини чоп этишдан тортиб, уни тарқатиш, мутолаа маданиятини ошириш каби инсон маънавиятини юксалтиришга қаратилган барча жабҳа қамраб олингани ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. 

– Инсон ҳаётида китобнинг ўрни, аҳамияти ҳеч қачон йўқолмайди, – дейди “Наманган китоб олами” маркази раҳбари Маъруфхон Мўминов. – Бугунги маърифий тадбир ва китоблар ярмаркасининг мазмунли ўтаётгани шундан далолат беради. Биз тавсия этаётган китобларнинг мазмундорлиги, фарзанд тарбияси ва унинг маънавиятини шакллантиришдаги алоҳида ўрни, полиграфик сифати билан ажралиб туради.

Мавзуга оид

  1. Тарғиботлар давом этмоқда

    Наманган юридик коллежи Наманган шаҳрининг кўркам шоҳкўчасига жойлашган. Истиқлол йилларида бу кўчада бежирим бинолар, хизмат кўрсатиш шохобчалари, халқаро андозалардаги меҳмонхоналар қад ростлади. Коллежнинг биноси бутунлай янги қиёфа касб этди. 

    2016-09-19 19:42:18715
  1. Президент Давлат маслаҳатчиси Наманганда сайёр қабуллар ўтказади

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.Худайбергенов томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказилади.

    2017-03-26 20:56:06925
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401566
  1. Ёшлар марказининг МАРКАЗ МЕДИА тўгараги янги йилда янги лойиҳалар устида иш бошлади

    Айни кунларда марказнинг "Ёш актёрлар студияси" билан ҳамкорликда ёшларни гиёхванд моддалар таъсиридан асрашга, гиёхвандликнинг аянчли оқибатларини ўзида акс эттирган ижтимоий роликларни суратга олишга киришган. Тез орада олиб борилаётган ишлар ва тайёрланаётган медиа махсулотлар билан бизнинг сайтимизда танишиб боришингиз мумкин.

    2018-01-08 17:45:211207
  1. ЯНГИ «MILLIY» ТЕЛЕКАНАЛИ ИЛК ЭФИР ЮЗИНИ КЎРДИ

    4 август куни соат 16:00дан бошлаб янги "Milliy" (MTV) телеканали синов режимида ишга туширилди.

    2016-08-05 08:22:49931

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz