NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил

«Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

Май 28
16:31 2016

Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

«Намаган китоб олами»  масъулияти чекланган жамияти томонидан барпо этилган мажмуа замонавий зиё маскани сифатида давр талабидан келиб чиқадиган барча қулай шароит ва имкониятларни ўзида мужассам этган. Тўрт қаватдан иборат кўркам бинонинг биринчи қаватидан мўъжазгина ўқув зали ва енгил тамаддихона жой олган. Иккинчи қават китоб савдосига мўлжалланган бўлиб, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиёти, дарсликлар каби йигирмага яқин бўлимнинг замонавий кутубхона жавонлари ва расталарида тўрт минг номдаги 30 мингдан зиёд сара китоблар жой олган. Мажмуада ёш ота-оналар учун ҳам қулайликлар кўзда тутилгани эътиборга моликдир: улар ўз кичкинтойларини юмшоқ гиламлар тушаб, турли ўйинчоқлар билан тўлдирилган махсус бурчакда қолдириб, китоблар билан хотиржам танишишлари мумкин. Мажмуани барпо этишда «Намаган китоб олами»  масъулияти чекланган жамияти раҳбари Маъруф  Мўминов 400 миллион сўмга яқин банк кредитидан унумли фойдаланди. Лойиҳанинг дастлабки босқичига кўра янги мажмуада бешта иш  ўрни яратилди. Йил охиригача мажмуанинг учинчи ва тўртинчи қаватларида хорижий тилларни ўқитиш маркази, кичик босмахона очиш ва бошқа тадбирлар орқали яна ўндан зиёд иш ўрни яратиш кўзда тутилган. Маросим иштирокчилари янги мажмуада яратилган қулай шарт-шароитлар, ранг-баранг китоблар билан танишдилар, деб хабар беради Наманган вилояти ҳокимлиги расмий сайтида.

Мавзуга оид

  1. Янгиқўрғон марказида кўприк фойдаланишга топширилди

    Мустақилликнинг қутлуғ 25 йиллик санаси арафасида Наманганнинг барча шаҳар ва туманларида бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари авжида. 

    2016-07-21 10:10:27808
  1. "Универсиада – 2016" ғолибларига Президент совғаси – "Дамас" автомобиллари топширилди

    Фарғона шаҳрида “Универсиада – 2016” республика спорт ўйинлари нихоясига етди.

    2016-05-29 18:35:12809
  1. Ўзбекистон мусулмон олами ичра бир-бирини ўзаро тўғри тушунишнинг тарафдори бўлиб келган

    Хорижий мамлакатлар илмий-академик доираларининг вакиллари Тошкентда бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги 43-сессияси юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришмоқда

     

    2016-10-14 11:35:34602
  1. «ЮРТ КЕЛАЖАГИ»НИНГ НАМАНГАН ВИЛОЯТИ ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

    Аввал хабар берганимиздек Наманган ёшлар марказида  «Юрт келажаги-2016» республика  иқтидорли ёшлар танловининг Наманган вилят босқичи бўлиб ўтди. 

    2016-05-28 16:51:15871
  1. Ислом Каримовнинг қабри устида барпо этиладиган ёдгорлик мажмуаси суратлари эълон қилинди (фото)

    Ўзбекистоннинг ЮНЕСКОдаги доимий ваколатхонаси томонидан мазкур лойиҳани ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси маркази ва ИКОМОС (Ёдгорлик ва меъморий обидаларни сақлаш Халқаро кенгаш) билан мувофиқлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

    2017-04-07 11:32:54905

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz