NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Эълоннома бўлими 12:36 22/10/2018
Батафсил
Ватан десам, тилимдан бол томади 18:12 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}

Тилимиз жуда бой, лекин биз ғарибмиз. Кейинги пайтларда тилимиздан латиф сўзларимиз йўқолиб бормоқда. Айниқса, ёш ўғил-қизларимиз “Ассалому алайкум!”, “Марҳамат”, “Кечирасиз”, “Хуш келибсиз” каби миллий қадриятларимиз, юксак обоб ахлоқимиз мезонига айланган каломларни истеъмолимизда кўпроқ фойдалансак, она тилимизга шунчалик эҳтиром кўрсатган бўламиз.

Батафсил
Ёшларнинг тилимизга бўлган эътибори қандай? 16:37 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Тил бу миллий мерос. Ҳар бир ҳалқнинг ўз маданий услуби бўлганидек тил ҳам асралиши ва ҳурмат қилиниши керак бўлган буюк бойликдир. Ўсиб келаётган ёш ўғил-қизларда тилга бўлган ҳурмат ҳиссини шакллантириш муҳим вазифалардан биридир. Бинобарин, тил – миллатимиз фахри, ғурури. Айни пайтда орзу-умидларимиз, мақсад-интилишларимиз бўй кўрсатадиган кўзгу ҳисобланишини унутмаслик керак.
Батафсил
Она тилимизга эҳтиром: Чунки топтим ул калом ичра камол... 15:10 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳазрат Алишер Навоий ўзбек тилида 26035 сўзни қўллаб, Шекспирдан 6 мингта, Жомийдан 10 мингта, Пушкиндан 5 мингтадан ортиқ сўз ишлатди. Навоийдан сўнг Заҳриддин Муҳаммад Бобур, Бобораҳим Машраб, Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат, Турди Фароғий, Муқимийлар ҳам эски ўзбек тилининг тараққиётига беқиёс катта ҳисса қўшдилар.
Батафсил
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун: она тилим 14:47 21/10/2018
{$info.title|escape:'html'}
Оламшумул садо бўлиб янградинг
Тўмариснинг метин қалқонларидан.
Мен эса номингни топмоқ истадим
Навоий ва Бобур девонларидан.
Батафсил

Наманган кўчаларида "муаллақ" пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди

Май 31
19:45 2018

Наманган шаҳри кўчаларида "муаллақ", яъни ҳавода осилиб тургандек кўринадиган пиёдалар ўтиш йўлаги пайдо бўлди. Бу ҳақда namnews.uz ахборот-таҳлилий порталига вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Бу кўприк ёки шунга ўхшаш бирор мослама бўлса керак, деган хулоса чиқаришга шошилманг. Бу йўлак шаҳар кўчаларида асфальт устига чизиб қўйиладиган, ҳайдовчилар ёки йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тили билан айтганда “зебра” чизиғидир. 

Наманган шахри кўчаларида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойлари 3 D кўринишга эга бўлмоқда. Наманган вилояти ички ишлар бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ташаббуси билан йўлга қўйилган бу тизим айни вақтда шаҳарнинг Оромгоҳ ва Нодим Номонгоний кўчаларидаги тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойларида тадбиқ қилинди. Бундан кўзланган асосий мақсад автомашина ҳайдовчилари янада хушёрликка чорлашдан иборат.

Йўл бетида бўртиб турган шакл кўринишидаги чизиқлар ҳар қандай ҳайдовчини ҳушёрликка чорлайди. Ғоя асосида пиёдалар билан боғлиқ йўл транспорт ҳодисаларини кескин камайишига эришиш кўзланган. Бундан албатта фуқаролар мамнун, айниқса ёш болаларнинг йўлни кесиб ўтишидаги муаммоларини бартарф этишда бу усул қўл келиши таъкидланмоқда.

Ҳозирча шаҳарнинг саккизта тартибга солинмаган ўтиш жойида шундай ўтиш йўлаклари бўлади. Келгусида эса 40 дан зиёд шундай йўлакларга янги технология босқичма-босқич жорий қилинади.

Оқилхон Дадабоев,

журналист.

Мавзуга оид

  1. Йўлнинг ўтиш қисмида телефондан фойдаланган пиёдалар учун жарима миқдори белгиланди

    Йўл ҳаракати қоидаларини бузган пиёдалар учун янги жарималар жорий этилди.

    2016-09-24 14:35:04745
  1. Жамоат жойларида чекиш ва спиртли ичимликлар тақиқланиши тўғрисидаги белгилар пайдо бўлади

    Баҳордан жамоат жойларида алкогол ва тамаки маҳсулотлари истеъмолини тақиқловчи белгилар пайдо бўлади.

    2016-12-07 12:29:08656
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401713
  1. Ҳамюртимиз Осиё чемпионатида совриндор бўлди

    Въетнамнинг Хо Ши Мин шаҳрида енгил атлетика бўйича 1997-98 йилларда таваллуд топган спортчилар ўртасида ўтказилаётган Осиё чемпионатида бугун учинчи кунги баҳслар ўтказилади. 

    2016-06-05 17:50:371066

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz