NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Жаҳон чемпионатида ишлаган ҳакамлар Наманганга келади 19:39 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) келгусидаги бир қатор масъулиятли учрашувларни бошқариб бориш учун яқиндагина Россия яшил майдонларида ўтказилган “Жаҳон чемпионати-2018” ўйинларида ҳакамлик қилган рефериларни Ўзбекистонга таклиф этди.
Батафсил
Мулоҳаза учун мавзу: "Давлат байроғи тўғрисида"ги Қонунни такомиллаштириш вақти келди-ми? 18:08 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Албатта, юрагида Ватан туйғуси жўш урган одам бундай ватанпарварликка, бирдамликка чорловчи давлат рамзлари акс этган эсдалик совғаларинижон дилидан яқинларига ҳам улашади. Ваҳоланки, давлат байроғи акси туширилган бундай маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш юқоридаги қонун билан тартибга солинмаган.
Батафсил
"Сен менга тегма, мен сенга тегмайман" қабилида иш юритиш вақти ўтди 16:56 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
Жарима 50 минг сўм” деган ёзувга кўзим тушарди. Лекин одамлар ҳеч парво қилмай чиқинди ташлайверарди. Жарима 500 минг сўмга кўтарилганда ҳам одамлар чиқинди ташлашда давом этаверди. Бир куни кутилмаганда ўша ерда “Ахлат ташлаган ахлатдек хор бўлсин” деган ёзув пайдо бўлди. Не ажабки, одамлар шундан сўнг бу ерга чиқинди ташлашни бас қилди.
Батафсил
Олий Мажлис депутати "тонировка"га белгиланган нархни ноҳақлик ва адолатсизлик деб атади 15:45 21/07/2018
{$info.title|escape:'html'}
“- Ноҳақлик, адолатсизлик, табақалаштириш....дискриминация... Умид қиламизки халқнинг асосли эътирозларидан кейин нега айнан бундай нархлар белгиланганлиги борасида аниқ ва асосли тушунтиришлар берилади. Конституциявий суднинг ҳам муносабатини кутиб қоламиз”, - дея муносабат билдирган Элдор Туляков.
Батафсил
Билдирги ва эълоннома! 16:00 20/07/2018
Батафсил

Наманган муҳандислик-технология институти ва Сургут давлат университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди

Июнь 19
19:07 2018
Кейинги йилларда мамлакатимизда ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор йўналишларига ҳамда халқаро стандартлар талабларига мос келадиган олий таълим тизимини яратиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Юртбошимиз ташаббуси билан таълим ва илм-фан тизимини такомиллаштиришга қаратилган изчил саъй-ҳаракатлар турли соҳа ва тармоқларни жадал ривожлантиришга қодир бўлган янги, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур бўлган шароитларни таъминлаш мақсадига мувофиқ кўзланган марраларга эришишнинг жадаллашувига олиб келди.
Таъкидлаш жоиз, бу борадаги ишларни сифат ва самарадорлигини ошишида чет эл давлатлар тажрибасидан унумли фойдаланиш, хорижий мамлакатлар билан халқаро ҳамкорлик алоқаларини яхши йўлга қўйиш муҳим ўрин тутади. Яқинда Наманган муҳандислик-технология институти олимларидан иборат делегациянинг Россия Федерациясига қилган бир ҳафталик сафари ҳам айни шу мақсадга қаратилди.
 
 
Институтнинг ўқув ишлари бўйича проректори Ойбек Эргашев, муҳандислик-технологиялари факультети декани Камолиддин Маткаримов, саноат ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва иқтисоди кафедраси мудири Равшанжон Исмоилов Тьюмен областига ташрифи давомида Сургут давлат университетида бўлишди.
1993 йилда ташкил топган Сургут давлат университети Россияда ўз ўрнига эга бўлган нуфузли таълим даргоҳларидан бири ҳисобланади. Политехника, табиий фанлар, юридика, иқтисодиёт ва бошқарув, тиббиёт йўналишларини ўзида қамраб олган мазкур олий ўқув юртида 5 та институт фаолият юритади. Университетда 10 мингдан зиёд талаба 20га яқин мутахассислик бўйича таҳсил олади. 450дан зиёд аспирант илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланиб келади. Моддий-техник база анча ривож топган, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари билан таъминланган.
 
 
Қайд этиш жоиз, университет жойлашган Сургут шаҳри нефт-газ саноати кенг тараққий этиб, бу Россия Федерацияси ялпи ички маҳсулотининг 27 фоизи салмоғига тўғри келади. Қолаверса, бу шаҳарда дунёдаги энг йирик гидро электро станциялар жойлашган бўлиб, қуввати ва кўлами жиҳатидан жаҳонда иккинчи ўринда туради.
Икки томонлама ўтказилган мулоқотда Ўзбекистонда ёшлар таълим-тарбияси, хусусан олий таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш борасидаги ислоҳотлар, бу борада Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорлар мазмун-моҳияти, ундан кўзда тутилаётган самаралар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.
 
 
Айниқса, Сургут давлат университети ректори Сергей Косенок Ўзбекистон раҳбарининг 2017 йил 20 апрелдаги “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 2018 йил 5 апрелдаги “Республика олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳамда 2018 йил 5 июндаги “Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари ҳақида илиқ фикрларини билдириб ўтди.
“- Ҳозирги пайтга қадар дунёнинг кўпгина мамлакатларининг олий таълим муассасалари раҳбарлари ва масъул вакиллари билан мулоқотда бўлганман, аммо ўз мамлакати Президенти ҳақида, унинг таълим соҳасига куюнчалик билан эътибор қаратаётгани ҳақида тўлқинланиб яхши гапларни айтган делегацияни биринчи марта учратдим, - деди мулоқотда Сургут давлат университети ректори Сергей Косенок. – Ўзбекистон Президентининг икки йил ичида яшин тезлигида амалга ошириб келаётган ислоҳотлари дастлабки самараларини бераётганини кўриб турибмиз. Биргина, олий таълимни тубдан ислоҳ қилиш мақсадида қабул қилган ҳуқуқий ҳужжатлари келгусида мамлакатингизда илм-фанни янада равнақ топиши, одамларнинг интеллектуал салоҳиятини ошишида албатта ўз натижасини беради”.
 
 
Ташриф давомида икки олий таълим даргоҳлари ўртасида профессор-ўқитувчилар, аспирант-докторантлар ва талабалар ўртасида тажриба алмашиш; биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, ўқув-услубий қўлланма ва дарсликлар яратиш; икки томонлама илмий-амалий конференциялар ташкил этиш бўйича меморандум ва келишувлар имзоланди.
Шартномага асосан иқтисодиёт, муҳандислик технологиялари, электр энергетикаси, автоматика, информатика, кимё технологиялари таълим йўналишлари бўйича амалий ҳамкорлик ўрнатилади.
Эътироф этиш жоиз, эришилган келишувларнинг дастлабки самараси сифатида, Наманган муҳандислик-технология институтига иқтисодиёт ва технология соҳаларига оид 200га яқин электрон ўқув адабиётлари тақдим этилди. Келгусида Сургут давлат университетининг делегациясини Наманганга ташриф буюриши ҳам айтиб ўтилди.
Бир сўз билан айтганда, Наманган муҳандислик-технология институти олимларининг Россияга ташрифи олий таълим муассасаларида таълим сифатини тубдан такомиллаштириш, уларнинг мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларда фаол иштирокини таъминлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Оқилхон Дадабоев,
журналист.

Мавзуга оид

  1. Дўстлик ва ҳамкорлик тараннуми

    “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар саройида 23 июнь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг Тошкент саммити иштирокчилари учун концерт намойиш қилинди. 

    2016-06-24 11:36:46868
  1. Наманганда белбоғли кураш бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди

    Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгаши, Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада Наманган, Хоразм, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах, Тошкент, Фарғона, Андижон вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 300 га яқин спортчи иштирок этди. 

    2016-08-23 09:14:37843
  1. Наманганда янги Машраб хиёбонига унинг ҳайкали ўрнатилди

    Айни пайтда ушбу хиёбонда ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Унинг марказига оташнафас шоирнинг ўзи номи билан аталган истироҳат боғига ўрнатилган ҳайкали кўчириб келиб ўрнатилди. 

    2017-02-25 18:13:521057
  1. АФҒОНИСТОНДА РАСМИЙ АЁЛЛАР УНИВЕРСИТЕТИ ИШГА ТУШИРИЛДИ

    Рула Ғани Афғонистонда биринчи “Мура” аёллар университетини очди.

    2016-06-06 11:04:06921
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401570

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz