NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Болалар тарбияси: ҳам рағбат, ҳам масъулият демак! 19:17 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Ишонч телефонлари” орқали етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга ёрдам кўрсатилади.
Батафсил
Покистон билан зиёрат туризми бўйича ҳамкорлик қилинади 16:25 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
“Qasim Alishah foundation” жамоат фонди раҳбари Касим Алишаҳ 2018 йил декабрь ойидан Покистон Ислом Республикасида “Ўзбекистон Республикасининг туристик бренди элчиси” сифатида ҳам фаолият юритмоқда.
Батафсил
Ёғ-мой ҳажмини кўпайтиришга эътибор қаратилади 14:45 19/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Мамлакатда муқобил ёғ-мой экинлари ҳажмини кўпайтириш режалаштирилмоқда.
Батафсил
Наманган вилояти ҳокимлиги Оила кодексига ўзгартиш киритиш бўйича таклиф киритди 18:45 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Келин ва куёв ўртасида никоҳ шартномаси тузилмаган ҳолатда уларнинг никоҳи ФҲДЁ органида қайд этилишига йўл қўйилмайди.
Батафсил
Маррани баланд олиб: Бош вазир бўлиш орзусидаги йигит 17:55 17/02/2019
{$info.title|escape:'html'}
Президентимизнинг ёшларга билдираётган юксак ишончларини доимий фаоллигимиз билан оқлаш биз учун катта фахр ва шарафдир.
Батафсил

Наманган муҳандислик-технология институтида китоб дўкони очилди

Декабрь 06
19:21 2018
Наманган муҳандислик-технология институтида “Наманган китоб олами” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорликда барпо қилинган “Китоб олами” дўкони фойдаланишга топширилди.
 
 
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 сентябрдаги “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарори ижроси асосида ташкил этилган зиё масканининг тақдимот маросимида профессор-ўқитувчилар, талаба ёшлар, давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳозир бўлишди.
 
 
Қайд этиш жоиз, жорий йил аввалида институтда ўтказилган китоб ярмаркасида институт ректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, профессор Одилжон Маматкаримов талабаларнинг талаб-истакларидан келиб чиққан ҳолда китоб дўконини очиш кераклигини илгари сурган эди. Бу ғояни китобхонлик тарғиботи йўлида салмоқли лойиҳаларни татбиқ этиб келаётган маърифатпарвар тадбиркор ва депутат Маъруфхон Мўминов амалга оширди. Натижада салкам 100 миллион сўмлик маблағи эвазига китоб дўкони қад ростлади.
 
 
 
Зиё масканидан 200 хил номдаги 2 мингдан зиёд сиёсий, маънавий-маърифий, ўқув-услубий, бадиий китоблар ҳамда турли канцелрярия маҳсулотларини харид қилиш мумкин. Шунингдек, тез орада бу ерда “бук-кофе” ташкил этилиб, китобларни мутолаа қилиш имконияти яратилади.
 
 
Эътиборлиси, янги китоб дўконининг иш бошлаши натижасида 2 киши иш ўрни билан таъминланди. Келгусида институт маъмурияти томонидан энг кўп китоб мутолаа қилган талабалар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш кўзда тутилган.
 
Оқилхон Дадабоев,
Наманган муҳандислик технология институти матбуот хизмати.
 
 

Мавзуга оид

  1. Наманган муҳандислик-технология институти ва Сургут давлат университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
    "- Ҳозирги пайтга қадар дунёнинг кўпгина мамлакатларининг олий таълим муассасалари раҳбарлари ва масъул вакиллари билан мулоқотда бўлганман, аммо ўз мамлакати Президенти ҳақида, унинг таълим соҳасига куюнчалик билан эътибор қаратаётгани ҳақида тўлқинланиб яхши гапларни айтган делегацияни биринчи марта учратдим", - деди мулоқотда Сургут давлат университети ректори Сергей Косенок.
    2018-06-19 19:07:402143
  1. Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи бино очилди

    Дубайда таркибий қисмлари 3D-принтерда босилган биринчи офис биноси очилди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

    2016-05-29 18:56:521265
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401922
  1. Наманганнинг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури қабул қилинди

    Вазирлар Маҳкамасининг қарори (pdf) билан 2017—2019 йиллар даврида Наманган шаҳрининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш дастури тасдиқланди, деб ёзади UzDaily.

    2016-12-19 16:57:40730
  1. Наманган муҳандислик-технология институтида янги ўқув йили улкан мақсадлар билан бошланди
    Янги ўқув йили институт тарихида улкан ўзгаришлар йили бўлиши, айниқса ривожланган хорижий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда улкан режалар амалга оширилиши таъкидланди.
    2018-09-05 20:44:182330

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz