NAMNEWS.UZ—Маънавий-маърифий,ижтимоий-сиёсий,ахборот

 Қисқа сатрларда
Таэквондочиларимиз эътирофда: Таиландда олтин олган олтовлон 09:38 14/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Таиландда ўтказилган анъанавий халқаро турнирда наманганлик ёшлар Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, шода медалларга эга бўлди.
Батафсил
Эълонлар тахтаси 09:29 14/11/2018
Батафсил
Телефондан бошингни кўтар, замондош! 19:53 13/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Ҳозир эса кўпчилик қўл телефонидан бош кўтармайди. Ҳамма нарса — энди қўл телефони! Э, бошингни кўтар, замондош! Сени не-не рўзномалар, китоблар кутяпти!
Батафсил
Тиббиёт ходимлари муносиб шарафланди 09:28 12/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров бугунги кунда тиббиёт ходимлари олдида турган долзарб вазифалар ҳақида тўхталар экан, энг аввало, тиббий профилактика, яъни касалликларнинг олдини олиш, касал бўлмаслик учун нималар қилиш кераклиги ҳақида тарғибот ишларини аҳолига етказиш, одамлар онгига қуйдира олиш лозимлигини таъкидлади.
Батафсил
Дима Қаюмдан халқнинг жиддий дарди: Уйимизга газ беринг! 17:32 10/11/2018
{$info.title|escape:'html'}
Қинғир йӯлга кирмасдан,
Дуч келганни урмасдан,
Хитойларга бермасдан,
Ўзимизга газ беринг!
Батафсил

Наманган муҳандислик-технология институтида янги ўқув йили улкан мақсадлар билан бошланди

Сентябрь 05
20:44 2018
Бугун мамлакатимизнинг барча таълим муассасаларида бўлгани каби Наманган муҳандислик-технология институтида ҳам 2018/2019 ўқув йили бошланишига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Уни олийгоҳнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори, тарих фанлари номзоди, доцент Маъруфжон Усмонов қисқача кириш сўзи билан очди.
 
 
 
Институт ректори, физика-математика фанлари доктори, профессор, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Одилжон Маматкаримов устоз-муаллимлар ва талаба-ёшларни мустақиллик байрами билан табриклаб, мамлакатимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган шиддатли ислоҳотлар жараёнида олий таълимнинг сифат-самарадорлигини ошириш, мазкур соҳага татбиқ этилаётган янгиликлар ҳақида атрофлича тўхталди. Янги ўқув йили институт тарихида улкан ўзгаришлар йили бўлиши, айниқса ривожланган хорижий таълим даргоҳлари билан ҳамкорликда улкан режалар амалга оширилиши таъкидлади.
 
 
 
Институт профессори, иқтисод фанлари доктори Аҳмаджон Солиев ўз сўзида кейинги икки йил ичида таълим жабҳасида туб бурилиш ясалгани, бу борада ижобий ўзгаришлар яққол кўзга ташланаётганини қайд этди ва бундай имкониятлардан ёшларни оқилона фойдаланишга чақирди.
Янги ўқув йилида талабалик бахтига муяссар бўлган, енгил саноат технология факультетида таҳсил оладиган Зулфизар Муллажонова янгича услубдаги тест синовлари шаффолик ва адолат тамойиллари асосида ўтказилганлигини айтди, ёш авлод камолоти йўлида қаратилаётган юксак эътибор учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.
 
“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” ғояси асосидаги “Мустақиллик дарси” ва “Маънавият соати”да 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг мазмун-моҳияти, Президентимизнинг мустақиллигимизнинг 27 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишга қаратилган қарори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 72 сессиясидаги нутқи ҳамда Олий Мажлисга қилган Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар хусусида сўз юритилди.
 
Маълумот ўрнида, институтда 3 мингга яқин талаба 19 та таълим йўналишида янги ўқув йилини кўтаринки кайфиятда бошлади. Янги 3 та таълим йўналиши ва 2 та магистратура мутахассислиги очилди. Хусусан, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йилнинг июль ойида вилоятимизга қилган ташрифи чоғида берган тавсия-кўрсатмаларидан келиб чиққан ҳолда гулчиликка қизиққан 40 нафар ўғил-қиз манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш таълим йўналиши бўйича талабаликка қабул қилинди.
 
Наманган муҳандислик-технология институти Матбуот хизмати.

Мавзуга оид

  1. KOICA "Тошкент-4" янги аэропорт лойиҳасини ҳукуматга тақдим этди
    2016 йилнинг 29 апрелида давлат дастурларини амалга оширишда беминнат ёрдам берувчи Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги    (KOICA) ва  "Ўзбекистон ҳаво йўллари" МАК Тошкент шаҳри аэропортида янги халқаро йўловчи терминали қурилиши учун техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш лойиҳаси доирасида оралиқ семинар ўтказишди, деб хабар қилади kun.uz.
    2016-05-28 20:26:371147
  1. Учқўрғоннинг улкан хирмони учун

    Қўғай қишлоғидаги  “Давр толаси” фермер хўжалиги раҳбари Музаффар Маматқуловнинг даласида Наманган муҳандислик-технология институтининг 16 та отрядга уюшган талабалари  пахта теришаётир. 2200 нафардан ортиқ ўғил-қиз пахта теримида жавлон уриб, 2016-йил хирмонига ўз хиссаларини қўшмоқдалар.

    2016-09-28 11:36:13767
  1. Наманган муҳандислик-технология институти ва Сургут давлат университети ўртасида ҳамкорлик ўрнатилди
    "- Ҳозирги пайтга қадар дунёнинг кўпгина мамлакатларининг олий таълим муассасалари раҳбарлари ва масъул вакиллари билан мулоқотда бўлганман, аммо ўз мамлакати Президенти ҳақида, унинг таълим соҳасига куюнчалик билан эътибор қаратаётгани ҳақида тўлқинланиб яхши гапларни айтган делегацияни биринчи марта учратдим", - деди мулоқотда Сургут давлат университети ректори Сергей Косенок.
    2018-06-19 19:07:401913
  1. «Наманган китоб олами» мажмуаси фойдаланишга топширилди

    Тантанали маросимда вилоят фаоллари, давлат ва жамоат ташкилотларининг масъул ходимлари, пойтахтдан келган таниқли ёзувчи ва шоирлар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, вилоят адабий жамоатчилиги, фахрийлар, ёшлар иштирок этди.
    Тадбирда вилоят ҳокими Х.Бозаров иштирок этиб, китоб инсон тафаккур оламининг чироғи эканлигини, айниқса ёш авлод тарбиясида унинг ўрни беқиёслигини таъкидлаб ўтди

    2016-05-28 16:31:401748

 

    

Энг кўп ўқилганлар

Календарь

Боғланиш

Алоқа

Телефон: +998 93 406 05 05   
+998 90 988 54 77
Email: namnews@mail.ru

Реклама бўлими: +998 90 988 54 77, +998 93 406 48 40

Бизни кузатинг:

Facebook'даги саҳифамиз: facebook.com/namnews.uzbekistan

Twitter'даги саҳифамиз: twitter.com/namnews.uz